$
12014.37 UZS
40.93
₽
146.19 UZS
1.66
€
13280.68 UZS
-1.46
31° Кечаси 18°

Икки мамлакат раҳбарлари кенгайтирилган таркибда музокара ўтказди

14:48 / 14.06.2024

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Корея Республикаси Президенти Юн Сок Ёл музокараларни икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида давом эттирдилар.

Мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликнинг барча соҳалари ва йўналишларини қамраб олган алоҳида стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва чуқурлаштириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

“Кенг делегациянгиз билан Ўзбекистонга амалга ошираётган давлат ташрифингизни юртимиз ва минтақамиз билан кўп қиррали ҳамкорлик ривожига катта эътиборнинг яна бир тасдиғи сифатида қабул қиламиз”, — деган Мирзиёев.

Корея Республикаси Ўзбекистоннинг жадал ва инновацион ривожланишида асосий шериклардан бири ҳисобланади. Мамлакатимизда энергетика, кимё, автомобилсозлик, электротехника, тўқимачилик, озиқ-овқат ва бошқа соҳаларда 726 та қўшма корхона фаолият юритмоқда. Корея инвестицияларининг ҳажми 7,5 миллиард доллардан ошди, ўтган йили товар айирбошлаш ҳажми 2,5 миллиард долларга етди.

Музокаралар чоғида келгуси 3 йил учун Ўзбекистон-Корея алоҳида стратегик шериклигининг янги юқори технологияли кун тартибини шакллантириш муҳимлиги таъкидланди.

Давлатимиз раҳбари буни “Икки мамлакатнинг юқори технологияли ва инновацион ҳамкорлигининг янги даври” деб эълон қилиш ташаббуси билан чиқди.

Шу муносабат билан ҳукуматларга Ўзбекистонда минтақавий юқори технологик хаб яратиш бўйича стратегик дастурни тайёрлаш топширилди.

Айни пайтда стратегиянинг туб йўналишлари сифатида бир қатор устувор соҳаларда ҳамкорлик қилиш таклиф этилди.

Корея Эксимбанки ва EDCF жамғармаси билан шериклик муваффақиятли бўлаётгани мамнуният билан қайд этилди, улар билан қўшма лойиҳалар портфели 3 миллиард доллардан ошган.

EDCF жамғармаси доирасида 2 миллиард долларлик янги лойиҳалар, жумладан, юқори тезликдаги электр поездларни етказиб бериш, “Тошкент Фарма Парк” лойиҳасининг иккинчи босқичини амалга ошириш ва таълим муассасаларини жиҳозлаш бўйича келишувга эришилган.

Ҳозирги саммитга тайёргарлик кўриш жараёнида юқоридаги йўналишлар бўйича 9,6 миллиард долларлик янги лойиҳалар портфели шакллантирилгани мамнуният билан қайд этилди.

Президентлар маданий-гуманитар алмашинувни янада кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратдилар.

Самарали шерикликнинг яққол мисоли Корея томони билан ҳамкорликда қурилган замонавий кўп тармоқли болалар клиникаси ҳисобланади.

Музокаралар чоғида катталар учун шифохона ва онкологик клиникани ўз ичига олган тиббий кластер лойиҳаларини тайёрлаш ва амалга оширишни жадаллаштириш бўйича келишувга эришилди.

Бундан ташқари, Кореянинг ихтисослаштирилган марказларида тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш бўйича узоқ муддатли дастур ишга туширилади.

Таълим соҳасида ҳамкорлик бўйича катта тажриба тўпланган. Ўтган йилнинг мартида биринчи Ўзбекистон-Корея ректорлари форуми бўлиб ўтди. Келгуси йили навбатдаги учрашув ўтказилади.

Ўзбекистонда Корея фан ва технологиялари институти (КАИСТ) модели асосида институт ташкил этиш таклифи қўллаб-қувватланди.

Бундан ташқари, Корея Давлат бошқаруви институти ва Миллий инсон ресурслари институти билан ҳамкорликда Тошкентдаги Давлат бошқаруви академияси қошида Рақамли технологиялар ва сунъий интеллект ўқув марказини очиш режалаштирилган.

Кореялик мутахассисларни жалб қилган ҳолда корейс тилини ўрганиш дастурларини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

KOIKA кўмагида Тошкент, Самарқанд, Шаҳрисабз, Фарғона ва Урганчда очилган профессионал таълим марказларида ўзбекистонлик фуқаролар муваффақиятли тайёрланаётгани қайд этилди.

Корея томони молиявий-техник кўмакни жалб қилган ҳолда бундай марказлар тармоғини Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ҳам очишга тайёрлигини билдирди.

Икки халқни янада яқинлаштириш мақсадида келгуси йилни “Ўзбекистон ва Корея ўртасидаги ўзаро алмашинувлар йили” деб эълон қилиш ва ўзаро маданий тадбирларни ўтказиш таклиф қилинди.

Бундан ташқари, 2027 йилда Ўзбекистонда корейс диаспораси истиқомат қилаётганининг 90 йиллиги кенг нишонланади.

Президентлар бу тарихий санага атаб Тошкент шаҳридаги Корейс маданияти ва санъати уйида музей ва кутубхона очишга келишиб олдилар.

Давлатимиз раҳбари “Электрон ҳукумат”ни ривожлантиришда, “Рақамли Ўзбекистон” стратегиясини ишлаб чиқишда, IТ-парк салоҳиятини мустаҳкамлашда ва “Yu-Enter” бизнес инкубаторларини яратишда Корея томонининг катта ҳиссасини қайд этди.

Бу борада томонлар сунъий интеллект, бизнес жараёнларини аутсорсинг қилиш ва рақамли технологиялар соҳасида ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олдилар.

Шунингдек, коррупцияга қарши курашиш, экология, меҳнат миграцияси ва бошқа муҳим йўналишларда аниқ таклифлар кўриб чиқилди.

Музокаралар якунида давлат раҳбарлари ҳар бир йўналиш бўйича аниқ муддатлар ва амалга ошириш механизмлари белгиланган “йўл хариталари”ни қабул қилишга топшириқ бердилар.

 



														
														Куз-қиш мавсумида табиий газ таъминоти: аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига устуворлик берилади

Куз-қиш мавсумида табиий газ таъминоти: аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига устуворлик берилади

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан 2026–2027 йиллар куз-қиш мавсумида аҳоли, ижтимоий соҳа объектлари ва стратегик …
16:45 / 14.11.2026

														
														Белгородда дрон ҳужуми оқибатида бир оиланинг уч аъзоси ҳалок бўлди

Белгородда дрон ҳужуми оқибатида бир оиланинг уч аъзоси ҳалок бўлди

Россиянинг Белгород вилояти Пролетарский посёлкасида дрон турар жойга ҳужум қилиши оқибатида бир оиланинг уч аъзоси — эркак,…
14:31 / 14.11.2026

														
														Ўзбекистонда дориларни ретсептсиз сотиш мезонлари ўзгартирилди

Ўзбекистонда дориларни ретсептсиз сотиш мезонлари ўзгартирилди

Ўзбекистонда дори воситаларини ретсептли ва ретсептсиз тоифаларга ажратиш тартибига ўзгартиришлар киритилди. Янги тартибга к…
14:24 / 14.11.2026

														
														Покистонда йўлбарс ҳужуми оқибатида 19 ёшли йигит ҳалок бўлди

Покистонда йўлбарс ҳужуми оқибатида 19 ёшли йигит ҳалок бўлди

Покистоннинг Лаҳор шаҳридаги фермада боқилаётган йўлбарс 19 ёшли ишчига ҳужум қилди. Оғир жароҳат олган йигит шифохонада ваф…
10:28 / 14.11.2026

														
														Польша Украина учун АҚШ қуролларини харид қилишни молиялаштирмайди

Польша Украина учун АҚШ қуролларини харид қилишни молиялаштирмайди

Польша Украина учун АҚШда ишлаб чиқарилган қурол-яроғ ва ҳарбий техникаларни харид қилишга ҳозирча маблағ ажратмайди. Бош ва…
10:17 / 14.11.2026

														
														Тошкентда қарийб 23 минг йўловчи йўл ҳақини тўламагани учун камида икки марта жаримага тортилди

Тошкентда қарийб 23 минг йўловчи йўл ҳақини тўламагани учун камида икки марта жаримага тортилди

Тошкент шаҳридаги автобусларда йўл ҳақини тўламасдан ҳаракатланган 22 929 нафар йўловчи камида икки марта маъмурий жавобгарл…
09:58 / 14.11.2026

														
														Тошкентда 15–16 ёшли қизлар ўртасида 7 та ҳомиладорлик ҳолати қайд этилди

Тошкентда 15–16 ёшли қизлар ўртасида 7 та ҳомиладорлик ҳолати қайд этилди

2026 йилнинг январь–сентабр ойларида Тошкент шаҳрида 15–16 ёшли қизлар ўртасида 7 та ҳомиладорлик ҳолати аниқланган. Бу ҳақд…
09:55 / 14.11.2026

														
														Россиянинг Узоқ Шарқида қийин аҳволга тушган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

Россиянинг Узоқ Шарқида қийин аҳволга тушган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

Россиянинг Узоқ Шарқ федерал округида вақтинчалик меҳнат фаолияти давомида оғир молиявий вазиятга тушиб қолган бир гуруҳ Ўзб…
09:51 / 14.11.2026

														
														АҚШда танкер билан тўқнашган круиз кемаси Миссисипи дарёсига чўкиб кетди

АҚШда танкер билан тўқнашган круиз кемаси Миссисипи дарёсига чўкиб кетди

2026 йил 13 ноябрь куни АҚШнинг Нью-Орлеан шаҳрида Миссисипи дарёсида танкер кемаси круиз кемаси билан тўқнашди. Ҳодиса оқиб…
09:48 / 14.11.2026

														
														Деҳқонободда мактабга бориш учун сой кечадиган болалар учун кўприк қурилади

Деҳқонободда мактабга бориш учун сой кечадиган болалар учун кўприк қурилади

Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманидаги Жингил қишлоғида жойлашган 84-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари фойдаланиши учун 5…
09:42 / 14.11.2026

Бу ҳам қизиқ

Польша Украина учун АҚШ қуролларини харид қилишни молиялаштирмайди

Польша Украина учун АҚШ қуролларини харид қилишни молиялаштирмайди

Польша Украина учун АҚШда ишлаб чиқарилган қурол-яроғ ва ҳарбий техникаларни харид қилишга ҳозирча маблағ ажратмайди. Бош ва…
10:17 / 14.11.2026
"Demokrat.uz" раҳбари ва блогер 10 йилдан ортиқ муддатга қамалди

"Demokrat.uz" раҳбари ва блогер 10 йилдан ортиқ муддатга қамалди

"Demokrat.uz" раҳбари Фазлиддинхон Меҳмонов ва блогер Азиз Ғоипназаровга нисбатан суд ҳукми эълон қилинди. 11 ноябрь куни чи…
14:44 / 12.11.2026
Ўзбекистонлик модель Эпстейн иши бўйича янги тафсилотларни ошкор қилди

Ўзбекистонлик модель Эпстейн иши бўйича янги тафсилотларни ошкор қилди

Ўзбекистонлик модель Роза (исми ўзгартирилган) 2009 йилда АҚШга боргач, моделлик агентлиги томонидан жинсий жиноятларда айбл…
10:18 / 12.11.2026
Австралияда 48 қаватли осмонўпар бино қуёш электр станциясига айлантирилди

Австралияда 48 қаватли осмонўпар бино қуёш электр станциясига айлантирилди

Австралиянинг Мельбурн шаҳрида жойлашган 48 қаватли офис биносининг ташқи деворлари ва томига 1 391 та қуёш панели ўрнатилди…
10:32 / 14.11.2026
Ўзбекистонда нархлар статистикасини кузатиш учун “НархСтат” платформаси ишга туширилди

Ўзбекистонда нархлар статистикасини кузатиш учун “НархСтат” платформаси ишга туширилди

Ўзбекистонда нархлар статистикасини кузатиш учун “НархСтат” платформаси ишга туширилди
16:42 / 13.11.2026
Россиянинг Узоқ Шарқида қийин аҳволга тушган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

Россиянинг Узоқ Шарқида қийин аҳволга тушган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

Россиянинг Узоқ Шарқ федерал округида вақтинчалик меҳнат фаолияти давомида оғир молиявий вазиятга тушиб қолган бир гуруҳ Ўзб…
09:51 / 14.11.2026
Женсен Хуанг атрофидаги можаро ва Nvidia акциялари қийматининг пасайиши ҳақида хабарлар тарқалди

Женсен Хуанг атрофидаги можаро ва Nvidia акциялари қийматининг пасайиши ҳақида хабарлар тарқалди

Nvidia компанияси асосчиси ва бош директори Женсен Хуанг атрофида шахсий ҳаёти ҳамда компания фаолиятига оид эҳтимолий хавфс…
10:13 / 14.11.2026
Деҳқонободда мактабга бориш учун сой кечадиган болалар учун кўприк қурилади

Деҳқонободда мактабга бориш учун сой кечадиган болалар учун кўприк қурилади

Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманидаги Жингил қишлоғида жойлашган 84-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари фойдаланиши учун 5…
09:42 / 14.11.2026
Тошкентда ўқув марказига босқин уюштирмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкентда ўқув марказига босқин уюштирмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкент шаҳридаги ўқув марказларидан бирида сақланаётган катта миқдордаги пул маблағларини босқинчилик йўли билан қўлга кири…
09:18 / 13.11.2026
GWU президентининг маслаҳат кенгаши йиғилишида университетни ривожлантириш стратегияси муҳокама қилинди

GWU президентининг маслаҳат кенгаши йиғилишида университетни ривожлантириш стратегияси муҳокама қилинди

Жорж Вашингтон университети (GWU) президенти Эллен Гранберг ва университет Президентининг маслаҳат кенгаши аъзолари навбатда…
09:27 / 14.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!