$
12904.51 UZS
-33.42
161.99 UZS
0.89
14575.64 UZS
-89.5
32° Кечаси 21°

Илк бор ўзбек шифокорлари томонидан сиам эгизаклари ажратиб олинди

15:41 / 19.01.2023

Тиббиёт тарихида илк бор ўзбек шифокорлари томонидан сиам эгизаклари ўта ноёб операция натижасида ажратиб олинди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.

Республика перинатал маркази қошидаги Неонатал хирургия ўқув-даволаш-методик маркази янги туғилган чақалоқларда мураккаб амалиётлар ўтказиш борасида ноёб муассаса ҳисобланади. Буни қўшни давлатлардан келаётган беморлар оқимидан ҳам билиш мумкин.

Ўзбекистонлик яқинларидан ушбу шифохона ҳақида эшитган қирғизистонлик эгизакларнинг ота-онаси бу ерга ўтган йил июнь ойида мурожаат қилган.

Гап шундаки, 2022 йил 31 майда дунёга келган чақалоқлар сиам эгизаклари бўлиб, улардаги бу ноодатий ҳолат ҳомиланинг 28 ҳафталигида аниқланган ва бўлажак она Ўш шаҳридан Бишкек шаҳрига юборилган. 29-ҳафтада туғуруқ жараёни “кесарча” усулида амалга оширилган. Дунёга келганида умумий вазни 1 600 грамм бўлган чақалоқларга Фотима ва Зуҳра деб исм қўйишган.

Жажжи Фотима ва Зуҳра танасининг қорин қисми, аниқроғи, жигари билан бирлашган эди. Битта ички аъзоларга эга эгизакларни ажратиш эса ўта мураккаб ва хавфли операция эди. Улар яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳ, яъни опа-сингилларнинг фарзандларидан дунёга келган.

Туғуруқдан 10 кун ўтгач, ота-онага болаларнинг яшаб қолиш имкони умуман йўқлиги айтилиб, уйига рухсат берилган. Аммо фарзандларининг яшаб кетишидан умид узмаган ота-она орадан бир ой ўтгач, Ўзбекистондаги Республика перинатал маркази қошидаги неонатал хирургия маркази раҳбари Бахтиёр Эргашевга телефон орқали мурожаат қилишди.

Беморлар ҳолатидан хабардор бўлган тажрибали неонатал хирург, профессор Б. Эргашев уларни янада чуқур тиббий кўриклардан ўтказиш зарурлигини айтади. Аммо Ўш шаҳрида бунинг имкони бўлмайди. Шунга қарамай, тажрибали мутахассис эгизакларни ҳар ой онлайн тарзда тиббий назорат қилиб боради. Ниҳоят октябрь ойида гўдаклар Республика перинатал марказининг Неонатал хирургия ўқув-даволаш-методик марказига олиб келинади. Бу пайтда улар 5 ойлик бўлиб қолган эди...

Ўзбекистонда сиам эгизаклари аввал ҳам операция қилинганми?

Шу пайтгача юртимизда бу турдаги амалиёт фақат бир марта Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказида амалга оширилган. Унда ҳам операция чет элдан чақирилган мутахассис бошчилигида ва бевосита иштирокида кечган.

Неонатал хирургия ўқув-даволаш-методик марказида ўтказилган ушбу ўта мураккаб амалиёт эса тўлиқ ўзбек шифокорлари томонидан амалга оширилди. Бу операцияни мамлакатимизнинг энг тажрибали хирурглари ёрдамисиз амалга ошириб бўлмас эди. Бизга устозларимиз – Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази директори, профессор Ҳабибулло Оқилов ва ТошПТИ болалар хирургияси кафедраси мудири, профессор Насриддин Эргашев яқиндан ёрдам берди”, – дейди тиббиёт фанлари доктори, профессор Б. Эргашев.

Операция куни...

Ўтган йилнинг 16 декабрь кунига қадар Республика перинатал маркази жамоаси ўзаро маслаҳатлашди. Эгизаклар тўлиқ консилиум қилинган. Муассасадаги барча юқори технологияли тиббий асбоб-ускуналар текширувдан ўтказилди. Эксперимент тариқасида синов амалиётлари ўтказилиб, тиббий жамоа ҳам, технологиялар ҳам шай ҳолатга келтирилди. Шундан сўнг 19 декабрь куни операция белгиланди.

Тиббий жамоа...

Сиам эгизаклари бир-биридан ажратилгач, Фотимахонни Бахтиёр Эргашев, Насриддин Эргашев ва Нурбек Эгамназаров, Зуҳрахонни эса Ҳабибулло Оқилов, Жавлон Мухторов ва Абдужамил Абдуғаниевдан иборат неонатал хирурглар жамоаси операция қилди.

Уларга Ресбпублика перинатал марказининг неонатолог, реаниматолог ва анестезиологлари У.Азимова, М.Шовазова, А.Қурбонова, Ф.Жўраева, Д.Халиқулова, М.Мирюнусова, шунингдек, малакали операция ва тиббий ҳамширалар гуруҳи яқиндан ёрдам берди.

Натижа...

Ушбу амалиётлар хирурглар тили билан айтганда “силлиқ” ўтди.

Операция хонасига бир вужуд сифатида олиб кирилган чақалоқлар икки мустақил организм сифатида олиб чиқилди. Ўта мураккаб амалиётни бошдан ўтказишгани ва нимжонлиги уларнинг тикланиш жараёнини секинлаштирди. Айниқса, Зуҳрахоннинг буйраклари меъёрдан анча кичик экани шу ерда ўз таъсирини кўрсатмасдан қолмади. Унинг саломатлигини тиклашда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг болалар бўлими мутахассислари ҳам катта ҳисса қўшди.

Мутахассислар эндиликда “сиам эгизаги” деб аталмаётган ушбу болажонларнинг аҳволини стабил деб баҳоламоқда. Яқин кунларда чақалоқларни яшаш жойига чиқаришга умид қилинаяпти. Бу натижага эришишда бир ёқадан бош чиқариб ишлаган хирурглар, умуман, профессионал даражада иш олиб борган катта жамоа асосий роль ўйнади.

Улар ўз маҳорати, билими, тажрибаси ва журъати билан ўзбек тиббиёти солномасига яна бир улкан воқеани ёзиб қўйишди.

Операцияда иштирок этган мутахассислар Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов томонидан “Соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.

Қандай ҳолатларда сиам эгизаклари дунёга келиши мумкин?

Сиам эгизаклари танасининг маълум бир қисми бирлашган ҳолда туғилади. Уларнинг ички органлари ҳам бирлашган бўлиши мумкин. Танаси туташ чақалоқларни вақти келиб жарроҳлик йўли билан ажратиш мумкин, бироқ умумий ички аъзоларга эга эгизакларни танасидан ажратиш деярли имконсиз.

Одатда, сиам эгизаклари 200 минг ҳолатда бир марта учраши мумкин. Маълумотларга кўра, уларнинг аксарияти ўлик ҳолатда дунёга келади. Тирик туғилганларининг 5 фоиздан 25 фоизгача бўлган қисми узоқ умр кўриш бахтидан бенасиб бўлади.

 


Бу ҳам қизиқ

Тошкентда ошхонада ёнғин содир бўлди

Тошкентда ошхонада ёнғин содир бўлди

24 май куни соат 18:40 да  Тошкент шаҳар Юнусобод тумани, Отчапар кўчасида жойлашган ошхонада, ёнғин содир бўлаётгани тўғрис…
19:21 / 24.05.2025
24 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

24 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ҳарорат кечаси 17-19 даража, кундузи 31-33 даража бўлади.
22:08 / 23.05.2025
Россия битим лойиҳасини асирлар алмашинуви якунлангандан кейин Украинага топширади

Россия битим лойиҳасини асирлар алмашинуви якунлангандан кейин Украинага топширади

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг сўзларига кўра, Москва “келишувларнинг иккинчи қисми” устида фаол ишламоқда.
09:29 / 24.05.2025
Дин ишлари бўйича қўмита фирибгарларда огоҳликка чақирди

Дин ишлари бўйича қўмита фирибгарларда огоҳликка чақирди

Дин ишлари бўйича қўмита фуқароларга мурожаат қилиб, уларни ҳар қандай ноқонуний йўллар билан ҳажга бормасликка чақирди.
16:02 / 22.05.2025
Тошкентдаги қурилиш объекти 1,4 млрд сўмлик электр энергиясини талон-торож қилгани аниқланди

Тошкентдаги қурилиш объекти 1,4 млрд сўмлик электр энергиясини талон-торож қилгани аниқланди

Олмазор туманидаги қурилиш объекти 1,4 млрд сўмлик электр энергиясини талон-торож қилгани аниқланди. Бу ҳақда “Тошкент шаҳар…
18:44 / 23.05.2025
Ўзбекистоннинг 8 та вилоятидаги тоғли жойларда сел-сув тошқини юзага келиши мумкин

Ўзбекистоннинг 8 та вилоятидаги тоғли жойларда сел-сув тошқини юзага келиши мумкин

Республиканинг айрим ҳудудларида ёмғир сувлари тўпланиши эҳтимоли бор, бу эса ҳудудларни сув босишига олиб келиши мумкин.
09:15 / 23.05.2025
Вини “Реал” билан шартномасини узайтирди

Вини “Реал” билан шартномасини узайтирди

Бу ҳақда Sport.es хабар бермоқда.
12:00 / 24.05.2025
Солиқ идоралари мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Солиқ идоралари мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Жиноят иши доирасида қолган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ноқонуний ўзлаштирилган бюджет маблағлари бўйича ҳам терго…
16:02 / 24.05.2025
Шавкат Мирзиёев битирувчиларга табрик йўллади

Шавкат Мирзиёев битирувчиларга табрик йўллади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мактаб битирувчиларига йўллаган табриги эълон қилинди.
20:15 / 23.05.2025
23 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

23 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ҳарорат кечаси 21-23 даража, кундузи 30-32 даража бўлади.
22:33 / 22.05.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!