$
12014.37 UZS
40.93
₽
146.19 UZS
1.66
€
13280.68 UZS
-1.46
31° Кечаси 18°

Илон Маск Гиннес рекордлар китобидан ўрин олди

08:54 / 31.03.2023

Миллиардер Илон Маскнинг шахсий аккаунти “Twitter” ижтимоий тармоғида обуначилар сони бўйича АҚШ собиқ президенти Барак Обаманинг саҳифасини ортда қолдириб, энг кўп ўқилган саҳифага айланди. Бу ҳақда 30 март куни Гиннеснинг рекордлар китоби расмий сайтида хабар берилди.

Илон Маск 44 миллиард долларга платформани сотиб олганидан кейин беш ой ўтиб “Twitter”да энг кўп кузатувчига эга бўлди. 133 миллион ўқувчи билан 51 ёшли технология магнати 2020 йилдан буён рекорд ўрнатган АҚШнинг собиқ президенти Барак Обамани ортда қолдирган.

Гиннеснинг рекордлар китоби маълумотига кўра, ҳар ойда 450 миллионга яқин одам платформадан фойдаланади, уларнинг 30 фоизи айнан Маскнинг саҳифасига обуна бўлган. Бизнесмен 2022 йил октябр ойида “Twitter”ни сотиб олиш бўйича шартнома имзолаганидан бери унинг аккаунтига 23 миллиондан ортиқ фойдаланувчи қўшилган. Ҳар куни 100 мингга яқин одам миллиардерга обуна бўлади.

2022 йил 27 октябрда тадбиркор “Twitter”ни сотиб олиш бўйича 44 миллиард долларлик шартномани ёпди. Шундан сўнг дарҳол компания раҳбариятининг бир қатор аъзоларини, жумладан, бош директор Параг Агравал ва молия директори Нед Сегални ишдан бўшатди. АҚШ Қимматли қоғозлар ва биржалар комиссиясининг маълумотлар базасига жойлаштирилган ҳужжатлардан маълум бўлишича, Маск директорлар кенгашини ҳам тарқатиб юборди ва компаниянинг ягона раҳбари бўлди.

Аввалроқ “Wall Street Journal” нашри ўтган йилнинг декабрь ойида реклама берувчилар ҳамкорлик қилмагани сабабли “Twitter”нинг даромади тахминан 40 фоизга камайгани ҳақида хабар берган эди.


Бу ҳам қизиқ

Деҳқонободда мактабга бориш учун сой кечадиган болалар учун кўприк қурилади

Деҳқонободда мактабга бориш учун сой кечадиган болалар учун кўприк қурилади

Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманидаги Жингил қишлоғида жойлашган 84-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари фойдаланиши учун 5…
09:42 / 14.11.2026
Саида Мирзиёева Париж тинчлик форумида иштирок этди ва Эммануэль Макрон билан учрашди

Саида Мирзиёева Париж тинчлик форумида иштирок этди ва Эммануэль Макрон билан учрашди

Париж тинчлик форумида Ўзбекистон Президенти администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева болалар тақдири, Самарқандда илгари сур…
10:24 / 12.11.2026
АҚШда танкер билан тўқнашган круиз кемаси Миссисипи дарёсига чўкиб кетди

АҚШда танкер билан тўқнашган круиз кемаси Миссисипи дарёсига чўкиб кетди

2026 йил 13 ноябрь куни АҚШнинг Нью-Орлеан шаҳрида Миссисипи дарёсида танкер кемаси круиз кемаси билан тўқнашди. Ҳодиса оқиб…
09:48 / 14.11.2026
Ўзбекистонда нархлар статистикасини кузатиш учун “НархСтат” платформаси ишга туширилди

Ўзбекистонда нархлар статистикасини кузатиш учун “НархСтат” платформаси ишга туширилди

Ўзбекистонда нархлар статистикасини кузатиш учун “НархСтат” платформаси ишга туширилди
16:42 / 13.11.2026
Ҳабиб Нурмагомедовнинг жияни Усмон Нурмагомедов Абу-Дабида ҳибсда сақланмоқда

Ҳабиб Нурмагомедовнинг жияни Усмон Нурмагомедов Абу-Дабида ҳибсда сақланмоқда

Аралаш яккакураш устаси Ҳабиб Нурмагомедовнинг жияни Усмон Нурмагомедов ҳамда UFC собиқ чемпиони Мераб Двалишвили иштирокида…
15:44 / 12.11.2026
Ўзбекистонда аҳолига ажратилган 1,1 тонна газни ноқонуний сотмоқчи бўлганлар ушланди

Ўзбекистонда аҳолига ажратилган 1,1 тонна газни ноқонуний сотмоқчи бўлганлар ушланди

Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида аҳолига ажратилган суюлтирилган газни тижорий нархда сотиш мақсадида ноқонуний сақлаш билан…
14:16 / 13.11.2026
Куз-қиш мавсумида табиий газ таъминоти: аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига устуворлик берилади

Куз-қиш мавсумида табиий газ таъминоти: аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига устуворлик берилади

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан 2026–2027 йиллар куз-қиш мавсумида аҳоли, ижтимоий соҳа объектлари ва стратегик …
16:45 / 14.11.2026
Тошкентда 15–16 ёшли қизлар ўртасида 7 та ҳомиладорлик ҳолати қайд этилди

Тошкентда 15–16 ёшли қизлар ўртасида 7 та ҳомиладорлик ҳолати қайд этилди

2026 йилнинг январь–сентабр ойларида Тошкент шаҳрида 15–16 ёшли қизлар ўртасида 7 та ҳомиладорлик ҳолати аниқланган. Бу ҳақд…
09:55 / 14.11.2026
Польша Украина учун АҚШ қуролларини харид қилишни молиялаштирмайди

Польша Украина учун АҚШ қуролларини харид қилишни молиялаштирмайди

Польша Украина учун АҚШда ишлаб чиқарилган қурол-яроғ ва ҳарбий техникаларни харид қилишга ҳозирча маблағ ажратмайди. Бош ва…
10:17 / 14.11.2026
Тошкентда ўқув марказига босқин уюштирмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкентда ўқув марказига босқин уюштирмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкент шаҳридаги ўқув марказларидан бирида сақланаётган катта миқдордаги пул маблағларини босқинчилик йўли билан қўлга кири…
09:18 / 13.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!