BCS World of Investments таҳлилчиси Денис Буиволов америкалик миллиардер ва тадбиркор Илон Маск нима учун Twitter ижтимоий тармоғини сотиб олиш ниятида эканини изоҳлади. Бу ҳақда эксперт “Prime” агентлигига берган интервюсида тўхталиб ўтган.
Буиволов Twitter тақдирини Маскнинг қўлида башорат қилган ва тадбиркор ижтимоий тармоқнинг барча акцияларини сотиб олиб, уни оммавий бўлмаслигини тахмин қилган.
“Маскнинг нарх таклифи якуний. Агар компания таклифни қабул қилишга рози бўлмаса, у компания акциядори сифатидаги позициясини қайта кўриб чиқишини маълум қилади”, дейди эксперт.
Таҳлилчи Маскнинг Twitter’ни сотиб олиш ҳаракатини акциялар учун ижобий тенденция деб атади, бу бозор олдидан савдоларда 12 фоизга ошган. Битим амалга оширилиши учун у компаниянинг директорлар кенгаши ва унинг акциядорлари томонидан тасдиқланиши керак. Бироқ, улар тадбиркорнинг таклифини рад этиши мумкин. Бу вазиятда Илон Маск режаларини қайта кўриб чиқиши ва компаниядаги улушини сотиши мумкин.
Маълумот ўрнида, жорий йил 14 апрел куни тадбиркор Twitter’ни “энг яхши ва якуний” таклифда улушини 54,20 долларга қайтариб сотиб олиш ғояси билан чиқди. Потенсиал битим 43 миллиард долларга баҳоланган.
Қайд этиш жоиз, 9-апрел куни Маск Twitter’нинг 9,2 фоиз акциясини 2,89 миллиард долларга сотиб олганини эълон қилганди. Шундан сўнг компания акцияларини 26 фоизга ошиб, ҳар бир акция учун 49,25 долларни ташкил қилди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!