$
12829.07 UZS
-15.14
124.91 UZS
-2.44
13344.80 UZS
-163.46
16° Кечаси

“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган эколог” фахрий унвонини таъсис этиш таклиф этилди

10:12 / 20.09.2024

Президент Шавкат Мирзиёев 19 сентябрь куни атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва туризм соҳаларидаги таклифлар тақдимоти билан танишди.

Ҳозирги кунда ҳавони мусаффо сақлаш, экологик ҳодисаларнинг таъсирини камайтириш тобора долзарб бўлиб бормоқда. Шу боис бу борада иккита дастур ишлаб чиқилди.

Биринчиси – Чанг бўронларига қарши курашиш ва уларнинг оқибатларини юмшатиш бўйича 2024 - 2030 йилларга мўлжалланган миллий дастурдир. Бу ҳужжатда “Евро-4” стандартидан паст тоифадаги ёқилғини сотиш ва ундан фойдаланишни босқичма-босқич тўлиқ тақиқлаш назарда тутилади. Бунинг учун Бухоро ва Фарғона нефтни қайта ишлаш заводлари юқори сифатли ёқилғи ишлаб чиқариш бўйича модернизация қилинади.

Иккинчиси – Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавоси сифатини яхшилашга қаратилган чора-тадбирлар дастури бўлиб, унга кўра, келгуси 5 йилда пойтахтимиз ва унга туташ Тошкент вилояти туманларида 441 гектар “яшил белбоғ” ва боғлар ташкил қилинади.

Санитар тозалаш ишларини тартибга солиш мақсадида мавжуд марказ негизида Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлигини тузиш таклиф этилмоқда. Санитар тозалаш корхоналарининг самарадорлик кўрсаткичларига қараб, учта тоифага ажратган ҳолда рейтинг тизими жорий қилинади.

Янги қуриладиган, баландлиги 12 метрдан ёки умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлган биноларни лойиҳалаштиришда унга туташ ҳудудларнинг камида 25 фоизини кўкаламзорлаштириш талаби қўйилади. Шунингдек, атроф-муҳитга зарари кўп саноат корхоналари ҳам “яшил белбоғ”лар барпо этиш мажбуриятини олади.

Экологик ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, бу борада жамоатчилик назоратини кучайтириш масалаларига ҳам эътибор қаратилди. Фаол ва жонкуяр инсонларни рағбатлантириш мақсадида “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган эколог” фахрий унвонини таъсис этиш таклифи билдирилди.

Атроф-муҳит билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича қарорлар қабул қилиш жараёнида жамоатчиликнинг ахборот олиш имконияти, иштироки ва одил судловга эришиш имконияти тўғрисидаги Орхус конвенциясига қўшилиш масаласи кўриб чиқилди.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қурилиш майдонларида атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларига риоя қилмаслик бўйича модда киритиш мақсадга мувофиқлиги айтилди. Шунингдек, дарахтларни кесиш ва қасддан қуритиш, дарё ўзанларидан ноқонуний қум-шағал қазиб олиш, чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташлаш кабилар учун жарималарни ошириш ва қатъийлаштириш чоралари кўрилади.  Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 майдаги қарори билан республикада экологик маркировкалаш тизими жорий этилган. Энди ISO 14024 халқаро стандартига мувофиқ, “Яшил белги” номи остида маҳсулот ва хизматларни ихтиёрий экологик маркировкалаш йўлга қўйилади. 2 минг 336 та хўжалик юритувчи субъектларда автоматик мониторинг станциялари, чанг-газ тозалаш ускуналари ва сув тозалаш иншоотларини ўрнатиш бўйича тармоқ жадваллари тасдиқланади.

Экология вазирлиги ҳузурида жамоатчилик назорати остида бошқариладиган ва юридик шахс мақомига эга бўлмаган “Яшил хайрия жамғармаси” ташкил этилади. Электрон харид иловаларида “Яшил тўлов” ихтиёрий устама тури очилади.

Соҳадаги яна бир муаммо ёввойи  асраш билан боғлиқ. Уларни хонадонларда боқиш ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солинмаган. Шу боис энди ёввойи ҳайвонларни уй шароитида, цирк ва шапитоларда сақлаш ҳамда томошаларда фойдаланиш тақиқланади. Жисмоний шахслар ихтиёридаги ҳамда циркларда сақланувчи бундай жонзотлар ҳайвонот боғларидаги реабилитация марказларига, океанариумлар, питомник ва илмий-тадқиқот муассасаларига топширилиши белгиланмоқда.

Тақдимотда тиббий туризмни ривожлантириш чора-тадбирлари ҳам муҳокама қилинди.

Шу мақсадда Ўзбекистон бу йўналишда Марказий Осиёнинг “чорловчи нуқтаси” сифатида тарғиб қилинади. “Тиббий хизматлар меҳмондўстлиги” дастури амалга оширилади. Тиббий ва соғломлаштириш муассасалари фаолияти рағбатлантирилиб, уларнинг ягона реестри ишга туширилади. Меҳмонхоналар каби юлдузли санаторийлар фаолияти йўлга қўйилади.

Давлат раҳбари булар бўйича ҳужжат лойиҳаларини пухта ишлаб чиқиш ва ижросини самарали ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берди.



														
														“Зўравонликка қарши 16 кунлик фаол ҳаракат” глобал компанияси бошланди

“Зўравонликка қарши 16 кунлик фаол ҳаракат” глобал компанияси бошланди

“Тошкентда 25 ноябрдан бошлаб “Зўравонликка қарши 16 кунлик фаол ҳаракат” глобал компанияси бошланди. Бу ташаббус Халқаро аё…
09:12 / 25.11.2024

														
														Мирзо Улуғбекда машина ёниб кетди

Мирзо Улуғбекда машина ёниб кетди

Бу ҳақда Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
08:21 / 25.11.2024

														
														25 ноябрь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

25 ноябрь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ҳарорат кечаси 2-4, кундузи 14-16 даража илиқ бўлади.
22:37 / 24.11.2024

														
														Самарқандда атом энергияси бўйича конференция бўлиб ўтади

Самарқандда атом энергияси бўйича конференция бўлиб ўтади

2024 йил 5 декабрь куни Самарқандда “Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг барқарор ривожланиши учун атом энергияси…
22:19 / 24.11.2024

														
														Ўзбекистонда мисрлик талабалар сони ошмоқда

Ўзбекистонда мисрлик талабалар сони ошмоқда

Ушбу даврда маҳаллий олий ўқув юртларига 50 дан ортиқ мисрлик талабалар қабул қилинган.
19:55 / 24.11.2024

														
														Ўзбекистонда озиқ-овқат экспорти 17,3 фоизга ошди

Ўзбекистонда озиқ-овқат экспорти 17,3 фоизга ошди

Ўзбекистон жорий йилнинг январь-октабр ойларида умумий қиймати 1,7 миллиард доллар бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт …
19:01 / 24.11.2024

														
														Яшнободдаги ёнғин бартараф этилди

Яшнободдаги ёнғин бартараф этилди

Бугун, 24 ноябрь куни соат 16:03 да Тошкент шаҳар Яшнoбод тумани “Бунёдкор” МФЙ, Фарғона йўли кўчасида жойлашган уйларнинг б…
17:16 / 24.11.2024

														
														БААдан чиқишга тақиқ қўйилган ўзбек йигити ватанга қайтарилди

БААдан чиқишга тақиқ қўйилган ўзбек йигити ватанга қайтарилди

Бу ҳақда “Дунё” АА хабар бермоқда
10:43 / 24.11.2024

														
														Ўзбекистон 10 ой давомида рекорд даражада газ импорт қилди

Ўзбекистон 10 ой давомида рекорд даражада газ импорт қилди

2024 йил январь-октябрь ойларида Ўзбекистон рекорд даражадаги 1,36 миллиард долларга газ импорт қилган. Бу ҳақда Президент ҳ…
18:00 / 23.11.2024

														
														24 ноябрь куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин

24 ноябрь куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 24 ноябрь куни Тошкентда ҳаво бироз булутли …
17:54 / 23.11.2024

Бу ҳам қизиқ

БААда исроиллик раввиннинг жасади топилди

БААда исроиллик раввиннинг жасади топилди

Шунингдек, унинг ўлимида Эрон томонидан ёлланган ўзбек фуқаролари гумон қилинмоқда.
20:40 / 24.11.2024
Қирғизистондаги 5,3 магнитудали зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилди

Қирғизистондаги 5,3 магнитудали зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилди

Зилзила эпицентри Тошкентдан 290 км жанубий-шарқда.
13:50 / 23.11.2024
“Яшил макон” лойиҳаси доирасида 80 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш режалаштирилган

“Яшил макон” лойиҳаси доирасида 80 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш режалаштирилган

Президент Шавкат Мирзиёев 23 ноябрь куни “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида барпо этилаётган янги боққа кўчат экди.
14:09 / 23.11.2024
“Ман Сити” яна мағлуб бўлди, бу бешинчиси

“Ман Сити” яна мағлуб бўлди, бу бешинчиси

Пеп Гвардиола “Манчестер Сити”нинг “Тоттенҳем”дан учраган йирик 4:0 ҳисобидаги мағлубиятидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтд…
10:53 / 24.11.2024
“Зўравонликка қарши 16 кунлик фаол ҳаракат” глобал компанияси бошланди

“Зўравонликка қарши 16 кунлик фаол ҳаракат” глобал компанияси бошланди

“Тошкентда 25 ноябрдан бошлаб “Зўравонликка қарши 16 кунлик фаол ҳаракат” глобал компанияси бошланди. Бу ташаббус Халқаро аё…
09:12 / 25.11.2024
Трамп Украинага ёрдам кўрсатишга мажбурми?

Трамп Украинага ёрдам кўрсатишга мажбурми?

“АҚШ Конгресси Киевга ёрдам бериш тўғрисидаги қонунни ўзгартиришга ҳаракат қилмоқда, шундан сўнг Трамп лавозимга киришиб, ун…
12:41 / 23.11.2024
Самарқандда атом энергияси бўйича конференция бўлиб ўтади

Самарқандда атом энергияси бўйича конференция бўлиб ўтади

2024 йил 5 декабрь куни Самарқандда “Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг барқарор ривожланиши учун атом энергияси…
22:19 / 24.11.2024
Макгрегор жинсий тажовузда айбдор деб топилди

Макгрегор жинсий тажовузда айбдор деб топилди

Икки вазнда собиқ UFC чемпиони Конор Макгрегор Дублин юқори суди қарорига кўра, жинсий тажовуз қилганликда айбдор деб топилг…
10:27 / 23.11.2024
Ҳиротдаги аёллар кафеси “Толибон” томонидан ёпилди

Ҳиротдаги аёллар кафеси “Толибон” томонидан ёпилди

Ҳирот шаҳридаги аёллар кафесининг фаолияти “Толибон” томонидан тўхтатилган. Бу ҳақда Hasht-э Subh Daily хабар бермоқда.
11:17 / 25.11.2024
БААдан чиқишга тақиқ қўйилган ўзбек йигити ватанга қайтарилди

БААдан чиқишга тақиқ қўйилган ўзбек йигити ватанга қайтарилди

Бу ҳақда “Дунё” АА хабар бермоқда
10:43 / 24.11.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!