$
12844.21 UZS
-11.72
127.35 UZS
-0.81
13508.26 UZS
-62.46
14° Кечаси

Қорақалпоғистонда Адлия вазирлиги ташаббуси билан “Мафтункор ранглар жилоси” кўргазмаси ташкил этилди

10:27 / 20.09.2024

Инсон ҳамиша ўзини намоён этишга интилиб яшайди. Жамиятда ўз ўрнини топиш, истеъдодини кўрсатиш, одамларга нафи тегиб, ҳаёт тўлқинига қўшилиб оқишга интилади. Бунинг учун, албатта, ҳаммадан куч, ирода, сабот, масъулият талаб этилади. Имконияти чекланган инсонларга эса бу хислатлар икки ҳисса кўпроқ керак.

Адлия вазирлиги ташаббуси билан имконияти чекланган ёшлар ўртасида тез-тез танловлар, кўргазмалар ташкил этиб турилади. Қорақалпоғистонда ташкил этилган навбатдаги хайрли ташаббус — “Мафтункор ранглар жилоси” кўргазмасида 15 нафар ногиронлиги бўлган болалар ва уларнинг ота-оналари, 17 та туман (шаҳар)лардаги Ногиронлар жамияти бўлимларининг ҳунармандлари, спортчилар ва бошқа ёшлар иштирок этишди.

Мазкур кўргазма мунтазам равишда Адлия вазирлиги, Ўзбекистон ногиронлар жамияти, Ўзбекистон Бадиий академияси билан ҳамкорликда “Биз биргамиз” ижтимоий лойиҳаси доирасида ташкил этиб келинади.

Кўргазмада иштирок этган Адлия вазири ўринбосари Шерзод Рабиев ҳар бир иштирокчининг ижод намуналарини алоҳида эътироф этар экан, мазкур хайрли ташаббус ногиронлиги бўлган ёшларни қўллаб-қувватлаш ва доимий равишда рағбатлантириб бориш мақсадида ўтказиб келинаётгани, у ёшларнинг иқтидорини юзага чиқаришга, доим олдинга интилишига ва ўзларига бўлган ишончни оширишга хизмат қилишини таъкидлади. Ногиронлиги бўлган болаларни ҳар томонлама ва уйғун камол топтириш, уларнинг ижтимоий фаолиятини, меҳнат қилишга бўлган қизиқишини, таълим, илм-фан, техника, санъат ва спорт билан шуғулланишини қўллаб-қувватлаш жуда муҳимдир. Чунки шу орқали улар ўзини жамиятнинг бир бўлаги сифатида тасаввур эта олади, ўз ҳисларини, кечинмаларини, интеллектуал салоҳиятини, жисмоний куч ва ғайратини намойиш эта олади.

Тадбирда ана шундай катта куч, ирода, меҳнат билан яратилган ижод маҳсуллари жамоатчиликка тақдим этилди. Болаларнинг рассомлик ва шахмат спорт тури борасидаги маҳоратлари яна бир бор синовдан ўтказилди. Болалар оқ қоғозларга ҳаётга бўлган ишончини, умидини, келажакдаги орзуларини ёрқин рангларда акс эттиришган. Уларнинг нозик қалбини акс эттирган суратлар ҳеч кимни бефарқ қолдирмайди.

Болалар бу суратларида дунёни қандай қабул қилса шундайича гўзал тасвирлаган. Тасвирлар ортидан шундоққина кўриниб турган турфа фикрлар, ғоялар эса инсонларни матонатли бўлишга, бағрикенгликка, дунёдан ҳайратланишга ўргатади чиндан ҳам. Шунингдек, танлов доирасида ногиронлиги бўлган болалар ўз қўллари бири яратган ҳунармандлик маҳсулотларининг кўргазмаси ҳам ташкил қилинди. Ҳунармандларнинг маҳсулотлари ярмаркаси, болалар концерт дастурлари, мультфильм қаҳрамонлари иштирокида турли намойишлар ва спорт тадбирлари бўлиб ўтди. Бу болажонларга яна ҳам катта завқ, кўтаринки кайфият бағишлади, ҳаётга, келажакка бўлган ишонч учун яна бир муҳим қадам бўлди. Тадбир иштирокчилари қимматбаҳо совғалар, медаль ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.

Шунингдек, Адлия вазири ўринбосари Ш.Рабиев Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазирлигига ташрифи давомида Қорақалпоқ давлат университети юридик факультети ёшлари билан учрашди.

Раҳбар ва ёшлар учрашувида Президентимиз ва Ҳукуматимиз томонидан ёшларга берилаётган эътибор ва имкониятлар ҳақида сўз борди. Вазир ўринбосари адлия органларига бириктирилган ёшлар билан ишлаш, уларнинг муаммоларини тинглаш ва фикр, таклифларини эшитиш ҳозирги кунда қанчалик долзарблиги, юридик кадрларни тайёрлаш ва уларни иш билан таъминлаш масалаларида Адлия вазирлиги, Тошкент давлат юридик университети билан ҳамкорликни янада кучайтириш, ёшларни Адлия вазирлиги ва муассасаларга ташрифларини кўпайтириш орқали адлия органлари фаолияти билан янада яқинроқ таништириш масалалари ҳақида айтиб ўтди.

Ёшларнинг дилидаги мақсад ва ниятларидан хабардор бўлиш, уларни катта-катта ишларга сафарбар этиш учун кўпроқ эътибор, рағбат, мотивация керак. Қолаверса, ўсиб келаётган ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, уларни эл-юртимизнинг фидойи фарзандлари этиб тарбиялаш ҳар доим муҳим аҳамиятга эга. Вазирликда ташкил этилган ушбу “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви ҳам ана шу мақсадлар асосига қурилган. Учрашув давомида тизимда ўз фаолиятини олиб бораётган ёшларимизнинг таклиф мулоҳазалари ҳам тингланди, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, турли ғоя ва стартап лойиҳалар борасидаги таклифлари қабул қилинди.


Шу билан бирга, тадбир давомида қонунчилик ҳужжатларидаги ёшларга берилаётган имконият ва енгилликлар ҳақида батафсил ҳуқуқий тушунтиришлар ҳам берилди. Қорақалпоғистонда шу кунларда бўлиб ўтаётган тадбирлар аҳолининг ҳуқуқий маданияти, билим ва кўникмалари янада ошишига, ижтимоий фаолликка, жамият ҳаётида керакли ўрин тутишга бўлган интилишлари ортишига сабаб бўлмоқда.

 

 



														
														Заҳарланаётган Бойсун

Заҳарланаётган Бойсун

Мана икки ярим ойдирки Бойсун аҳолиси заҳарли газдан қийналяпти. Сентябрь ойида бошланган мазкур техноген ҳодисага 2 ярим ой…
16:02 / 22.11.2024

														
														Ўзбекистон Президенти Россия делегациясини қабул қилди

Ўзбекистон Президенти Россия делегациясини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 21 ноябрь куни амалий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Россия Фед…
15:42 / 22.11.2024

														
														“Ватандош картаси”га эга шахслар Ўзбекистон ҳудудига визасиз кириши ва чиқиши мумкин

“Ватандош картаси”га эга шахслар Ўзбекистон ҳудудига визасиз кириши ва чиқиши мумкин

Президент Қарори билан “Ватандош” гувоҳномаси ва “Ватандош” картасини расмийлаштириш, бериш ҳамда бекор қилиш тартиби тўғрис…
14:19 / 22.11.2024

														
														Тошкентда сохта ИИО ходимлари ушланди

Тошкентда сохта ИИО ходимлари ушланди

Муқаддам бир неча бор судланган бу икки шахс олдидан кучли таъсир қилувчи дорига ўхшаш моддалар топилган.
11:37 / 22.11.2024

														
														Пойтахтнинг айрим ҳудудларида табиий газ вақтинча тўхтатилади

Пойтахтнинг айрим ҳудудларида табиий газ вақтинча тўхтатилади

Бу ҳақда “Ҳудудгаз Пойтахт” хабар бермоқда.
10:49 / 22.11.2024

														
														22 ноябрь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

22 ноябрь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ҳарорат кечаси 4-6, кундузи 13-15 даража илиқ бўлади.
22:47 / 21.11.2024

														
														Эртага Тошкент шаҳрининг айрим ҳудудларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади

Эртага Тошкент шаҳрининг айрим ҳудудларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади

Бу ҳақда “Тошкент шаҳар электр тармоқлари” МЧЖ ахборот хизмати хабар берди.
22:39 / 21.11.2024

														
														Пойтахтнинг айрим кўчалари вақтинча ёпилади

Пойтахтнинг айрим кўчалари вақтинча ёпилади

Бу ҳақда “Тошкент шаҳар электр тармоқлари” МЧЖ матбуот хизмати хабар берди.
21:39 / 21.11.2024

														
														Ўзбекистон Президенти Россия делегациясини қабул қилди

Ўзбекистон Президенти Россия делегациясини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 21 ноябрь куни амалий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Россия Фед…
18:42 / 21.11.2024

														
														Об-ҳаво ёмонлашгани сабабли Фарғона халқаро аэропортида ҳаво кемаларини қабул қилишга чекловлар ўрнатилди

Об-ҳаво ёмонлашгани сабабли Фарғона халқаро аэропортида ҳаво кемаларини қабул қилишга чекловлар ўрнатилди

Чекловлар вақтида барча рейслар муқобил аэродромларга йўналтирилади.
17:31 / 21.11.2024

Бу ҳам қизиқ

Заҳарланаётган Бойсун

Заҳарланаётган Бойсун

Мана икки ярим ойдирки Бойсун аҳолиси заҳарли газдан қийналяпти. Сентябрь ойида бошланган мазкур техноген ҳодисага 2 ярим ой…
16:02 / 22.11.2024
Метронинг 4 та бекатида ҳожатхоналар қурилиши бошланди

Метронинг 4 та бекатида ҳожатхоналар қурилиши бошланди

Қурилиш бошланган бекатлар қуйидагилардир: “Буюк ипак йўли”, “Амир Темур хиёбони”, “Пахтакор” ва “Беруний”.
12:04 / 21.11.2024
Туркманистонда “Made in Uzbekistan” кўргазмаси бўлиб ўтмоқда

Туркманистонда “Made in Uzbekistan” кўргазмаси бўлиб ўтмоқда

Ўзбекистон миллий стенди халқаро стандартларга жавоб берадиган инновацион ишланмалар ва юқори сифатли маҳсулотларни тақдим э…
20:52 / 20.11.2024
Тошкент халқаро аэропорти реконструкция қилинади

Тошкент халқаро аэропорти реконструкция қилинади

Бу ҳақда Uzbekistan Airports матбуот хизмати хабар берди.
18:18 / 20.11.2024
Пойтахтнинг айрим ҳудудларида табиий газ вақтинча тўхтатилади

Пойтахтнинг айрим ҳудудларида табиий газ вақтинча тўхтатилади

Бу ҳақда “Ҳудудгаз Пойтахт” хабар бермоқда.
10:49 / 22.11.2024
Австралияда 16 ёшга тўлмаган болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланади

Австралияда 16 ёшга тўлмаган болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланади

Бу ҳақда мамлакат бош вазири Энтони Албанесе расмий веб-сайтида хабар берилган.
18:27 / 21.11.2024
Эртага Тошкент шаҳрининг айрим ҳудудларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади

Эртага Тошкент шаҳрининг айрим ҳудудларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади

Бу ҳақда “Тошкент шаҳар электр тармоқлари” МЧЖ ахборот хизмати хабар берди.
22:39 / 21.11.2024
Ўзбекистон Президенти Россия делегациясини қабул қилди

Ўзбекистон Президенти Россия делегациясини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 21 ноябрь куни амалий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Россия Фед…
15:42 / 22.11.2024
Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини тайинлаш тўғрисида”ги фармонни имзолади

Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини тайинлаш тўғрисида”ги фармонни имзолади

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 21 ноябрдаги тегишли қарорлари билан Ўзбекистон Респуб…
17:23 / 21.11.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!