$
12910.15 UZS
-14.77
159.78 UZS
-0.16
14660.77 UZS
40.1
31° Кечаси 18°

Инфляция даражаси йил якунлари бўйича 12-14 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда – МБ

15:09 / 21.04.2022

Марказий банк бошқаруви 2022 йил 21 апрелдаги йиғилишда асосий ставкани йиллик 17 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш бўйича қарори пресс-релизи эълон қилинди.
Мазкур ҳужжатда, шунингдек, ички нархлар динамикаси ва инфляцион кутилмалар ҳақида ҳам маълумотлар берилган.

Унга кўра, жорий йилнинг март ойида инфляция даражаси 1,5 фоизни ташкил этиб, йиллик ҳисобда 10,5 фоизгача ошган ва икки хонали сон даражасига қайтган. Базавий инфляция кўрсаткичи йиллик 9,1 фоизда шаклланиб, унинг умумий инфляциядаги ҳиссаси 6,9 фоиз бандгача ошган.

Марказий банк таъкидича, нархларнинг ўсувчи динамикаси, асосан, импорт инфляцияси, ташқи бозорларда асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўсиши бўйича кутилмалар ва анъанавий мавсумий омиллар билан изоҳланади.

Апрель ойида нархларнинг маълум даражада мувозанатлашуви кузатилаётган бўлиб, Марказий банкнинг ҳафталик кузатувлари натижаларига кўра, апрелнинг дастлабки 20 кунида айрим асосий истеъмол товарлари бўйича нархларнинг пасайиши ва мувозанатлашиши кузатилди.

Иккинчи чоракда нархлар динамикасида мавсумий омиллар ҳисобига мева ва сабзавотлар гуруҳининг ҳиссаси пасайтирувчи бўлиши, ташқи омиллар ва таркибий ўзгаришлар таъсирида ноозиқ-овқат товарлари гуруҳининг оширувчи ҳиссасининг кучайиб бориши кутилмоқда.

2022 йил март ойи сўровлари натижаларига кўра, аҳолининг инфляцион кутилмалари 15 фоизни, тадбиркорларники – 15,4 фоизни ташкил этди. Валюта алмашув курсининг нисбатан мувозанатлашуви ва таркибий ислоҳотлар таъсирида келгусида кутилмаларнинг пасайиб бориши тахмин қилинмоқда.

Йил сўнгигача инфляция динамикасига таклиф омилларининг (ишлаб чиқариш, транспорт-логистика, хориждан етказиб бериш, ёқилғи-энергетика нархлари ошиши) таъсири талаб омилларига нисбатан юқорироқ бўлиши кутилмоқда.

Саноат ишлаб чиқарувчи корхоналар ўртасида ўтказилган сўров натижаларига кўра жорий йилнинг март ойида ҳам хомашё (иш, хизматлар) етказиб бериш муддатларининг узайиши кузатилмоқда (март ойида етказиб бериш муддатлари индекси февраль ойидаги 51,4 дан 47,5 гача ёмонлашган).


Бу ҳам қизиқ

Тошкент – Лахор – Тошкент рейслари бекор қилинди

Тошкент – Лахор – Тошкент рейслари бекор қилинди

Бу ҳақда Uzbekistan Airways матбуот хизмати хабар берди.
10:08 / 09.05.2025
Хитой компанияси Сурхондарёда пахта етиштириш бўйича 95 миллион доллар инвестиция киритади

Хитой компанияси Сурхондарёда пахта етиштириш бўйича 95 миллион доллар инвестиция киритади

Хитойнинг Jiangsu World Group корпорацияси Сурхондарё вилоятидаги пахта етиштириш ва қайта ишлаш бўйича автоматлаштирилган к…
20:25 / 08.05.2025
Апрель ойида Soliq мобил иловасидан истеъмолчиларга 115.1 миллиард сўмлик кешбеклар тўлаб берилган

Апрель ойида Soliq мобил иловасидан истеъмолчиларга 115.1 миллиард сўмлик кешбеклар тўлаб берилган

Март ойида бу сумма 103.2 миллиард сўмни ташкил этганди. Тўланган кешбекларнинг энг кўп қисми эса Тошкент шаҳрида (45 миллиа…
20:30 / 10.05.2025
Бокс. Ўзбекистон терма жамоаси World Boxing кубогида иштирок этади

Бокс. Ўзбекистон терма жамоаси World Boxing кубогида иштирок этади

Таркибда Олимпиада ва жаҳон чемпиони ҳам бор.
12:29 / 10.05.2025
Мирзиёевнинг Москвага ташрифи якунланди

Мирзиёевнинг Москвага ташрифи якунланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин таклифига биноан Москва …
08:33 / 10.05.2025
Германия, Франция ва Буюк Британия раҳбарлари Киевга боради

Германия, Франция ва Буюк Британия раҳбарлари Киевга боради

Германия канцлери Фридрих Мерц, Франция президенти Эммануел Макрон ва Буюк Британия бош вазири Кир Стармер Украинага ташриф …
09:51 / 10.05.2025
Сирдарёда вояга етмаган бола зўравонликка учради

Сирдарёда вояга етмаган бола зўравонликка учради

Ёш болага зўравонлик қилган эркак сарлавҳали видеолар тарқалган. Бу эса ижтимоий тармоқларда кескин муҳокамаларга сабаб бўлм…
21:37 / 10.05.2025
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари бир ойда 2,9 фоизга ўсди

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари бир ойда 2,9 фоизга ўсди

Ўзбекистон марказий банки маълумотларига кўра, май ойи бошида республиканинг олтин-валюта захиралари 49,2 миллиард доллардан…
18:47 / 09.05.2025
Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни  ғалабанинг 80 йиллиги билан табриклади

Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни  ғалабанинг 80 йиллиги билан табриклади

Путин, шунингдек, Озарбайжон, Арманистон раҳбарлари, Грузия ва Молдова халқларини ғалабанинг 80 йиллиги билан табриклади.
21:08 / 08.05.2025
Ҳиндистон ва Покистон ўзаро ўт очишни тўхтатди

Ҳиндистон ва Покистон ўзаро ўт очишни тўхтатди

Шунингдек, Покистон ташқи ишлар вазири ҳам ушбу маълумотни ижтимоий тармоқларда тасдиқлаб ўтди.
18:42 / 10.05.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Энг кўп ўқилганлар

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!