$
12640.21 UZS
-49.76
137.02 UZS
-0.18
13559.15 UZS
1.19
21° Кечаси

Иқлим ўзгариши цивилизацияни йўқ қилиб юборадими?

11:43 / 03.08.2022

Кембриж университети қошидаги Экзистенциал хавф маркази тадқиқотчилари иқлим ўзгариши фақат ҳаво ҳароратининг кўтарилиши билан боғлиқ эмаслигини аниқлашди. Мутахассисларнинг фикрича, глобал исиш миллиардлаб одамлар учун одатий ҳаёт тарзини қайтариб бўлмайдиган даражада ўзгартиради. Бу ҳақдаги илмий мақола “Proceedings of the National Academy of Sciences” журналида чоп этилган.

Олимларнинг тушунтиришича, юқори ҳарорат табиий офатларнинг ягона сабаби бўлмайди. Касалликларнинг авж олиши, молиявий инқирозлар ва қуролли тўқнашувлар ҳам дунёдаги иқлимий вазиятда катта из қолдиради. Улар бошқа глобал муаммоларни келтириб чиқариши ва юзага келиши мумкин бўлган офатлардан, жумладан, ядровий фалокатдан кейин тикланишни қийинлаштириши мумкин.

Озиқ-овқат танқислиги ва муқобил озиқ-овқат манбаларини излаш туфайли одамлар тобора кўпроқ ҳайвонлар касалликларини юқтирмоқда, бу эса пандемияга олиб келади. Бу фақат очлик ва инфляцияни кучайтиради. Иккинчисига эпидемик вазият ҳам, иқтисодиётнинг тобора иссиқ иқлим шароитида бизнес юритишнинг янги усулларига дош беришга уринишлари ҳам таъсир кўрсатмоқда.

2070 йилга келиб, ҳароратнинг ошиши ва натижада юзага келадиган ижтимоий тенгсизлик иккита ядровий куч ҳамда энг хавфли бактерияларни ўз ичига олган лабораторияларга бевосита таъсир қилади. “Оқибатлари ҳалокатли бўлиши мумкин”, – дейди олимлар.

Иқлим ўзгариши бўйича ҳукуматлараро панел (IPCC) фикрича, глобал исиш суръати секинлашмаса, биз ўртача ҳарорат 2030 ва 2052 йиллар оралиғида саноатдан олдинги даражадан селций шкаласи бўйича 1,5 даражага ошишини кутишимиз мумкин. Бунинг оқибатлари қайтарилмас бўлиши эҳтимоли юқори.

Нашр муаллифларининг таъкидлашича, ҳозир биз сайёрамиздаги ўртача ҳароратнинг бундай кўтарилиши нимага олиб келишини яхши тушунмаймиз ва келажакдаги муаммоларга тайёргарлик кўриш имкониятини қўлдан бой берилиши мумкин.

“Энг ёмон сценарийларни эътиборсиз қолдириб, кейинги иқлим ўзгаришига тайёргарлик кўриш, энг яхши ҳолатда, содда хавфларни бошқариш ва энг ёмони, ҳалокатли аҳмоқликдир”, – дейди Кембриж университети тадқиқотчиси Льюк Кемп

Эслатиб ўтамиз, апрел ойида БМТ иқлимшунослари иқлим ўзгариши бўйича ҳисобот эълон қилган эди. Унда мутахассислар Ердаги ҳаёт омон қолиш ўйинига айланиб қолмаслиги учун инсоният ҳозирдан иссиқхона чиқиндиларини энг камида 50 фоизга камайтириши керак, деган фикрга келишган.


Фойдали


														
														Юз ёшдан ошиш мумкин, агар...

Юз ёшдан ошиш мумкин, агар...

Tадқиқотчилар ушбу усул 120 йилгача умр кўришни таъминловчи муҳим омилга айланиши мумкин, дейишмоқда.
10:26 / 03.04.2024

														
														Терининг тез қаришига нималар сабаб бўлади?

Терининг тез қаришига нималар сабаб бўлади?

Бунинг учун кунлик менюда терига фойдали бўлган озиқ-овқат ва витаминлар етарли миқдорда бўлиши керак.
13:35 / 27.03.2024

														
														Магнит бўрони вақтида нима қилиш керак?

Магнит бўрони вақтида нима қилиш керак?

Қаҳва миқдорини камайтириб, ўсимликлардан тайёрланган чой истеъмол қилиш керак.
15:40 / 25.03.2024

														
														ЖССТ: Дунёда вабога қарши вакциналар тақчиллиги кузатилмоқда

ЖССТ: Дунёда вабога қарши вакциналар тақчиллиги кузатилмоқда

Қайд этилишича, уч йилдан буён сайёрамизда мазкур эпидемия билан боғлиқ вазият тобора ёмонлашяпти.
14:44 / 25.03.2024

														
														Узоқ умр кўриш шартлари

Узоқ умр кўриш шартлари

Эксперт фикрича, узоқ ва соғлом ҳаётга етакловчи яна бир муҳим омил тўғри овқатланиш.
10:01 / 20.03.2024

11:20 / 19.03.2024

														
														Қон томирларининг ичини кўриш имконини берувчи сенсор кашф этилди

Қон томирларининг ичини кўриш имконини берувчи сенсор кашф этилди

Тадқиқот муаллифининг таъкидлашича, бу тиббиётда амалий фойдаланиш учун мос бўлган дунёдаги биринчи фотоакустик қурилма.
15:55 / 18.03.2024

														
														Наврўз муносабати билан киносаройларда бепул фильм кўришингиз мумкин

Наврўз муносабати билан киносаройларда бепул фильм кўришингиз мумкин

Байрам туҳфаси сифатида фильмларнинг кинотеатрлардаги намойиши 18-24 март кунлари ўтказилади.
16:24 / 17.03.2024

														
														BYD янги “уруш” бошламоқда

BYD янги “уруш” бошламоқда

BYD 2 минг км масофани босиб ўтиш имконини берувчи гибрид автомобилларини ишлаб чиқмоқчи.
14:04 / 15.03.2024

														
														Қозоғистонда суррогат оналикдан кимлар фойдалана олади ва қанча туради?

Қозоғистонда суррогат оналикдан кимлар фойдалана олади ва қанча туради?

Суррогат онани топишнинг иккинчи варианти - репродуктив тиббиёт клиникалари.
15:13 / 03.03.2024

Бу ҳам қизиқ

Жанубий Кореяда меҳнатга лаёқатли аҳоли нега камайиб кетди?

Жанубий Кореяда меҳнатга лаёқатли аҳоли нега камайиб кетди?

Корея банки 2040 йилгача йилига 0,1%га пасайишни бошлаши ҳақида огоҳлантирди.
18:01 / 26.04.2024
Икки ойда қанча ўзбекистонликлар туристик мақсадда хорижга чиққани маълум қилинди

Икки ойда қанча ўзбекистонликлар туристик мақсадда хорижга чиққани маълум қилинди

Туристик мақсадларда чет элга саёҳат қилган ўзбекистонликларнинг ярмини 31-55 ёшдагилар
11:21 / 26.04.2024
Ўзбекистон аҳолисининг 9,4 фоизи 60 ёшдан ошгани маълум бўлди

Ўзбекистон аҳолисининг 9,4 фоизи 60 ёшдан ошгани маълум бўлди

Бу 2024 йил 1 январь ҳолатига кўра.
12:40 / 25.04.2024
Иордания Ғазога 115 юк машинасини гуманитар ёрдам жўнатди

Иордания Ғазога 115 юк машинасини гуманитар ёрдам жўнатди

Етказиб бериш Иордания Қуролли Кучлари ва Жаҳон озиқ-овқат дастури (WФП) билан ҳамкорликда ташкил этилди.
18:08 / 25.04.2024
Жаҳонгир Отажоновнинг мухлислари челленж бошлади

Жаҳонгир Отажоновнинг мухлислари челленж бошлади

Отажонов қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.
15:27 / 26.04.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!