$
12910.15 UZS
-14.77
159.78 UZS
-0.16
14660.77 UZS
40.1
31° Кечаси 18°

“Жамият қабул қилмаган қарор – бу нотўғри қарор” – МБ раиси

14:08 / 16.09.2023

Маълумотларга кўра, валюта операцияларини чеклаш қарори қизғин баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. Марказий банк раиси Мамаризо Нурмурадов ушбу қарор бекор қилинганини эълон қилар экан “Жамият қабул қилмаган қарор – бу нотўғри қарор”, деди. “Либераллаштиришда ортга қайтиш ҳақида гап бўлиши мумкин эмас”, дея қўшимча қилди у.

Ўзбекистон Марказий банки раиси Мамаризо Нурмурадов шанба куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси томонидан бир кун аввал қабул қилинган банклар ва тадбиркорлик субъектлари учун валюта операцияларига чекловлар жорий этиш тўғрисидаги қарори бекор қилинганини маълум қилди.

“Бир кун аввал банк қўмитаси томонидан қабул қилинган қарор қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди. Энг муҳими, бу қарор юзасидан ижобий фикрларни кўрмадик”, – деди Марказий банк раҳбари.

“Биз бу қарор бўйича ижобий қарашлар, фикрларни кўрмадик. Фалсафада шундай тушунча бор: жамият қабул қилмаган қарор – бу нотўғри қарор. У қайси мақсадга йўналтирилган бўлишидан қатъи назар, биз худди шу тамойилдан келиб чиқиб, кечаси билан ўтириб, банк қўмитасини тўпладик. Ушбу қарорни бекор қилиш бўйича қўмита қарор қабул қилди”, – деди Нурмурадов.

Марказий банк раисининг қўшимча қилишича, бу қарор орқали тижорат банкларига эҳтимолий хавфнинг олдини олиш учун кўрсатма берилган.

“Марказий банк мустақил, буни таъминлаш керак дейсизлар-у, қарорларни жамият билан муҳокама қилиш кераклигини айтасиз. Жамият билан муҳокама қилинадиган қарорларимиз бор – у алоҳида. Бунда эса бевосита банкнинг фаолиятидаги камчилигини кўрсатиб, тўғрилашни айтяпмиз. Бунинг банк мижозига дахлдор жойи йўқ. Банк назоратни кучли қила олмагани учун, хавф келяпти, шунинг олдини олинг деган маънода банкларга берилган кўрсатма эди”, – деди Нурмуродов.


Бу ҳам қизиқ

АҚШ Хитой товарларига божларни 54 фоизгача пасайтирмоқчи

АҚШ Хитой товарларига божларни 54 фоизгача пасайтирмоқчи

АҚШ президенти Доналд Трамп маъмурияти Пекин билан музокаралар чоғида Хитой импортига 145 фоизлик божларни 50-54 фоизгача ка…
22:00 / 09.05.2025
Хитой компанияси Сурхондарёда пахта етиштириш бўйича 95 миллион доллар инвестиция киритади

Хитой компанияси Сурхондарёда пахта етиштириш бўйича 95 миллион доллар инвестиция киритади

Хитойнинг Jiangsu World Group корпорацияси Сурхондарё вилоятидаги пахта етиштириш ва қайта ишлаш бўйича автоматлаштирилган к…
20:25 / 08.05.2025
10 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

10 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ҳарорат кечаси 15-17 даража, кундузи 30-32 даража бўлади.
03:38 / 10.05.2025
9 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

9 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ҳарорат кечаси 18-20 даража, кундузи 28-30 даража бўлади.
21:16 / 08.05.2025
Кремль Украинанинг жавобини кутмоқда

Кремль Украинанинг жавобини кутмоқда

Россия Президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков Россиянинг Владимир Путин томонидан таклиф этилган музокараларни қайта бошлаш таклиф…
08:38 / 11.05.2025
Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги сулҳ бошланмасдан ниҳоясига етди

Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги сулҳ бошланмасдан ниҳоясига етди

Эслатиб ўтамиз, кеча АҚШ президенти Доналд Трамп томонидан тўлиқ оташкесим эълон қилинган ва Ҳиндистон ва Покистон расмийлар…
19:06 / 11.05.2025
Украина Ўзбекистоннинг 3 та компаниясига нисбатан санкциялар қўллайди

Украина Ўзбекистоннинг 3 та компаниясига нисбатан санкциялар қўллайди

Украина учта Ўзбекистон компанияси ва бир Ўзбекистон фуқаросига қарши санкциялар киритди. Тегишли фармонни президент Владими…
18:38 / 11.05.2025
Мирзиёевнинг Москвага ташрифи якунланди

Мирзиёевнинг Москвага ташрифи якунланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин таклифига биноан Москва …
08:33 / 10.05.2025
UFC 315. Билол Муҳаммад мағлуб этилди, Маддалена – янги чемпион

UFC 315. Билол Муҳаммад мағлуб этилди, Маддалена – янги чемпион

Канаданинг Монреал шаҳрида UFC 315 турнири ўз якунига етди.
10:53 / 11.05.2025
Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни  ғалабанинг 80 йиллиги билан табриклади

Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни  ғалабанинг 80 йиллиги билан табриклади

Путин, шунингдек, Озарбайжон, Арманистон раҳбарлари, Грузия ва Молдова халқларини ғалабанинг 80 йиллиги билан табриклади.
21:08 / 08.05.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Энг кўп ўқилганлар

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!