Жиззах вилоятида 12 ёшли бола икки синглиси билан машина бошқаргани аниқланди. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ёш бола машина ҳайдаб кетаётган вақтда инспекторлар томонидан тўхтатилган. Шундан сўнг, бола 12 ёшли 5-синф ўқувчиси экани, ёнида икки синглиси ҳам борлиги аниқланган. Боланинг онаси соғлиғи тўғри келмагани учун ўғлига машина ҳайдашга рухсат берганини айтган.
“Кечиринг, қўрқиб қолдим, бошқа машина ҳайдамайман”, – дея узр сўраган бола.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!