Бугун, 28 октябрь куни Ўзбекистоннинг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ойбек Усмонов Афғонистон пойтахтига ташриф буюрган. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, дипломат 62 ёшда. У Тошкент давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети)нинг филология ва шарқшунослик факультетини тамомлаган. Шунингдек, 2020-2024 йилларда Покистондаги элчи лавозимида ишлаган.
Қайд этилишича, Ойбек Усмонов 1998 йилдан буён Ташқи ишлар вазирлиги тизимида фаолият юритиб, марказий аппаратда ва мамлакатимизнинг хориждаги дипломатик ваколатхоналарида турли лавозимларда ишлаб келмоқда.
Кобулга тайинланишидан олдин дипломат Миср ва Покистондаги элчи, 2011-2012 йилларда эса Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари лавозимларида фаолият кўрсатган.
Афғонистондаги янги элчи Пашту-дари ва инглиз тилларини мукаммал билади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!