$
12014.37 UZS
40.93
₽
146.19 UZS
1.66
€
13280.68 UZS
-1.46
31° Кечаси 18°

Янги Ўзбекистондаги янгича сайловдан нималар кутиляпти?

15:24 / 20.10.2024

2024 йил 27 октябрь куни Ўзбекистонда муҳим парламент сайловлари бўлиб ўтади. Бу жараёнда сайловчилар Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатасига ва маҳаллий кенгашларга депутатларни сайлайди.

Ушбу сайловлар Ўзбекистоннинг сиёсий ислоҳотлари доирасида ўтказилмоқда ва уларда 30 мингдан ортиқ номзодлар иштирок этиши кутилмоқда. Сайлов жараёнини кузатиш учун 70 мингдан зиёд маҳаллий ва халқаро кузатувчилар жалб қилинади.

Бу йилги сайловларнинг муҳим янгилиги Олий Мажлис Қонунчилик палатаси сайловлари аралаш, яъни мажоритар-пропорционал тизим асосида ўтказилади. Депутатларнинг 75 нафари сайловчилар томонидан овоз бериш йўли билан, қолган 75 нафари эса сиёсий партияларга берилган овозлар асосида сайланади.

Шунингдек, бу йилги сайловларнинг яна бир ўзига хос жиҳати шундаки, Қонунчилик палатаси депутатлигига сиёсий партиялардан кўрсатилган номзодлар орасида аёллар сони 391 нафарни ёки 44,7 фоизни ташкил этди. Бу Ўзбекистон сайлов тарихидаги энг юқори кўрсаткич.

Бундан ташқари, аввалги сайловларга қараганда номзодлар ҳам анча ёшарган.

Сайловларга ажратилган маблағлар ва уларнинг қандай ишлатилиши бўйича кенг жамоатчиликда кўплаб саволлар туғилмоқда. Лекин, бу пулларнинг қанчалик шаффоф тарзда сарфланаётгани бўйича маълумотлар кам.

Шу боис бу йилги сайловларни президентлик сайловлари билан таққослаб кўрамиз:

– 2023-йилги президентлик сайловида  174,13 млрд сўм;

– 2021-йилги сайловда эса 300 млрд сўм сарфланган.

Албатта, бу йилги сайловларга ҳам шунга яқин маблағ сарфланади. Бироқ, кўпчиликда бунча пуллар нималарга ишлатилади деган савол туғилиши табиий?

Сайловга ажратиладиган маблағлар сайлов участкаларини ташкил этиш, сайлов комиссияларини шакллантириш, сайлов бюллетенларини чоп этиш, техник жиҳозларни харид қилиш, реклама ва ахборот кампанияларини ўтказиш каби кенг кўламли тадбирларни молиялаштиришга ишлатилади ва бу харажатларнинг барчаси давлат бюджетидан сарфланади.

Мисол учун, бу йилги депутатлик сайловини ўтказиш учун 11 мингга яқин сайлов участкаси очилади. Шунингдек, 39 та хорижий давлатларга ҳам худди шундай участкалар ташкил этилади. Бу эса табиийки катта харажатларни талаб этади.

Хўш, шунча пуллар сарфланаётгани билан ҳам сайловлар шаффоф ва ҳақиқий рақобатни намойиш қиляптими?

Ўзбекистонда 2019 йили ўтказилган сайловда ЕХҲТ (Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти)  300 кишидан иборат миссиясини юборган эди. Улар эса Ўзбекистонда ўтказилган парламент сайловлари ҳали ҳақиқий рақобат ва жараёнларга тўлиқ риоя этилишини намоён қилмади дея фикр билдиришган.

Умид қиламизки, 27 октябрда ўтказиладиган сайлов шаффоф ва ҳақиқий рақобат остида ўтади. Бу учун партиялар қандай ишлар қилмоқда? Халққа нималарни ваъда бермоқда? Қуйида шуларни кўриб чиқамиз.

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси

ЎзЛиДеП сайлов олди дастурларида “Эркин ва фаровон, Янги Ўзбекистонни бирга қурамиз!” шиори остида 5 та мақсадни илгарида сурмоқда:

1. Барқарор иқтисодий ўсиш орқали ҳар бир инсон, оила ва жамият фаровонлигига эришамиз;

2. Сифатли таълим, тиббиёт ва кучли ижтимоий ҳимояни таъминлаймиз;

3. Аҳолига қулай атроф-муҳит шароитларини яратамиз;

4. Халқ хизматидаги адолатли ва замонавий давлатни барпо этамиз;

5. Мамлакатимиз суверенитети ва хавфсизлигини кафолатлаймиз.

“Адолат” социал-демократик партияси

“Адолат” социал-демократик партияси сайловолди дастурларида “Тенг имкониятлар ва адолатли жамият сари!” шиори остида суд-ҳуқуқ соҳаси, соғлиқни сақлаш, таълим ва фан, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ташқи ва ички сиёсатга алоҳида эътибор қаратилган.

Шунингдек, соғлиқни сақлаш соҳасига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, “Ақлли тиббиёт” тизимини шакллантириш, нодавлат тиббиёт ташкилотларини “тижорат ташкилотлари” мақомидан нотижорат ташкилотларга ўтказиш, фармацевтика ва тиббиёт ходимлари ўртасидаги яширин тил бириктирганлиги учун жиноий жавобгарликни белгилаш, жойларда аҳолига малакали тиббий ёрдам хизматларини кўрсатиш, гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланиши устидан назоратни кучайтириш, самарали қонунчилик механизмларини ишлаб чиқиш каби қатор муҳим ташаббуслар партия дастурида акс эттирилган.

“Миллий тикланиш” демократик партияси

“Қадриятларга таянган тараққиёт” шиори остида фаолият юритувчи партиянинг бош мақсади қудратли давлатга таянган, қонунлари миллий ва умуминсоний қадриятларга уйғун, инсон қадри баланд жамият қуриш.

Партия иқтисодий соҳани миллий қадриятлар орқали ривожлантириш, шунингдек, тарихий-маданий асраб-авайлаш, анъаналарни сақлашни мақсад қилган.

Шу билан бирга, партия учун энг муҳим масалалардан бири ёш авлодни тарбиялашдир. Сайловолди дастурида мактабгача ва мактаб таълимини ривожлантириш ва сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишга алоҳида эътибор қаратилган. Муҳими, дастурда ўзбек тилини ривожлантириш ва илмий адабиётларни чет тиллардан давлат тилига таржима қилиш ишларига ҳам алоҳида эътибор қаратилган.

Халқ демократик партияси

Партия ўз дастурий мақсадларини ижтимоий ҳимоя, ижтимоий тенглик ва ижтимоий адолат тамойилларини юзага чиқариш орқали “Ўзбекистон — ижтимоий давлат” тамойилини ва давлатнинг тегишли ижтимоий мажбуриятларини самарали амалга ошириш каби умуммиллий манфаатлар устуворлигига асосланиб белгилашини қайд этган.

ХДП ҳар бир инсон учун ижтимоий тенглик ва адолат тамойиллари асосида муносиб яшаш шароитини яратиш, ижтимоий тафовутларни камайтириш, муҳтожларга ёрдам бериш, камбағалликни қисқартириш, аҳолини янги иш ўринлари ва кафолатли даромад манбаи билан таъминлаш бўйича самарали сиёсатни амалга ошириш ғояларини тарғиб қилади.

Шунингдек, давлатнинг иқтисодиётдаги фаол иштироки, ижтимоий неъматларнинг тенг тақсимоти, ишлаб чиқаришда умумий мулк устуворлигини таъминлашдан иборат ғояларини илгари суради.

Экологик партия

Партия “Табиат учун бирлашайлик” шиорини илгари сурмоқда. Партиянинг бош мақсади — мамлакатнинг барқарор ривожланишига, экологик хавфсизлигига эришиш, ҳозирги ва келажак авлод учун қулай атроф-муҳитни яратиш ҳамда табиий ресурсларни сақлашга йўналтирилган давлат сиёсатини рўёбга чиқаришни таъминлаш.

Шу билан бирга, экологик партиянинг сайловолди дастуридан автомобиль йўли қатнов қисмида скутер ва велосипедлар учун алоҳида йўлак ташкил этиш, тамаки маҳсулотларига қўшимча солиқ солиш, Қизил китобдаги ўсимликлардан фойдаланиш ва ёввойи ҳайвонларни овлашга муддатсиз мораторий эълон қилиш ва бошқалар ўрин олган.

Хўш, барча партияларнинг сайлов дастурлари билан танишиб чиқдик. Сизнингча, қайси сиёсий партиянинг ғоялари яхшироқ. Фикрингизни изоҳларда ёзиб қолдиринг.

Муаллиф: Беҳрузбек Шоимқулов



														
														Куз-қиш мавсумида табиий газ таъминоти: аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига устуворлик берилади

Куз-қиш мавсумида табиий газ таъминоти: аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига устуворлик берилади

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан 2026–2027 йиллар куз-қиш мавсумида аҳоли, ижтимоий соҳа объектлари ва стратегик …
16:45 / 14.11.2026

														
														Белгородда дрон ҳужуми оқибатида бир оиланинг уч аъзоси ҳалок бўлди

Белгородда дрон ҳужуми оқибатида бир оиланинг уч аъзоси ҳалок бўлди

Россиянинг Белгород вилояти Пролетарский посёлкасида дрон турар жойга ҳужум қилиши оқибатида бир оиланинг уч аъзоси — эркак,…
14:31 / 14.11.2026

														
														Ўзбекистонда дориларни ретсептсиз сотиш мезонлари ўзгартирилди

Ўзбекистонда дориларни ретсептсиз сотиш мезонлари ўзгартирилди

Ўзбекистонда дори воситаларини ретсептли ва ретсептсиз тоифаларга ажратиш тартибига ўзгартиришлар киритилди. Янги тартибга к…
14:24 / 14.11.2026

														
														Покистонда йўлбарс ҳужуми оқибатида 19 ёшли йигит ҳалок бўлди

Покистонда йўлбарс ҳужуми оқибатида 19 ёшли йигит ҳалок бўлди

Покистоннинг Лаҳор шаҳридаги фермада боқилаётган йўлбарс 19 ёшли ишчига ҳужум қилди. Оғир жароҳат олган йигит шифохонада ваф…
10:28 / 14.11.2026

														
														Польша Украина учун АҚШ қуролларини харид қилишни молиялаштирмайди

Польша Украина учун АҚШ қуролларини харид қилишни молиялаштирмайди

Польша Украина учун АҚШда ишлаб чиқарилган қурол-яроғ ва ҳарбий техникаларни харид қилишга ҳозирча маблағ ажратмайди. Бош ва…
10:17 / 14.11.2026

														
														Тошкентда қарийб 23 минг йўловчи йўл ҳақини тўламагани учун камида икки марта жаримага тортилди

Тошкентда қарийб 23 минг йўловчи йўл ҳақини тўламагани учун камида икки марта жаримага тортилди

Тошкент шаҳридаги автобусларда йўл ҳақини тўламасдан ҳаракатланган 22 929 нафар йўловчи камида икки марта маъмурий жавобгарл…
09:58 / 14.11.2026

														
														Тошкентда 15–16 ёшли қизлар ўртасида 7 та ҳомиладорлик ҳолати қайд этилди

Тошкентда 15–16 ёшли қизлар ўртасида 7 та ҳомиладорлик ҳолати қайд этилди

2026 йилнинг январь–сентабр ойларида Тошкент шаҳрида 15–16 ёшли қизлар ўртасида 7 та ҳомиладорлик ҳолати аниқланган. Бу ҳақд…
09:55 / 14.11.2026

														
														Россиянинг Узоқ Шарқида қийин аҳволга тушган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

Россиянинг Узоқ Шарқида қийин аҳволга тушган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

Россиянинг Узоқ Шарқ федерал округида вақтинчалик меҳнат фаолияти давомида оғир молиявий вазиятга тушиб қолган бир гуруҳ Ўзб…
09:51 / 14.11.2026

														
														АҚШда танкер билан тўқнашган круиз кемаси Миссисипи дарёсига чўкиб кетди

АҚШда танкер билан тўқнашган круиз кемаси Миссисипи дарёсига чўкиб кетди

2026 йил 13 ноябрь куни АҚШнинг Нью-Орлеан шаҳрида Миссисипи дарёсида танкер кемаси круиз кемаси билан тўқнашди. Ҳодиса оқиб…
09:48 / 14.11.2026

														
														Деҳқонободда мактабга бориш учун сой кечадиган болалар учун кўприк қурилади

Деҳқонободда мактабга бориш учун сой кечадиган болалар учун кўприк қурилади

Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманидаги Жингил қишлоғида жойлашган 84-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари фойдаланиши учун 5…
09:42 / 14.11.2026

Бу ҳам қизиқ

"Demokrat.uz" раҳбари ва блогер 10 йилдан ортиқ муддатга қамалди

"Demokrat.uz" раҳбари ва блогер 10 йилдан ортиқ муддатга қамалди

"Demokrat.uz" раҳбари Фазлиддинхон Меҳмонов ва блогер Азиз Ғоипназаровга нисбатан суд ҳукми эълон қилинди. 11 ноябрь куни чи…
14:44 / 12.11.2026
Польша Украина учун АҚШ қуролларини харид қилишни молиялаштирмайди

Польша Украина учун АҚШ қуролларини харид қилишни молиялаштирмайди

Польша Украина учун АҚШда ишлаб чиқарилган қурол-яроғ ва ҳарбий техникаларни харид қилишга ҳозирча маблағ ажратмайди. Бош ва…
10:17 / 14.11.2026
Ўзбекистонда аҳолига ажратилган 1,1 тонна газни ноқонуний сотмоқчи бўлганлар ушланди

Ўзбекистонда аҳолига ажратилган 1,1 тонна газни ноқонуний сотмоқчи бўлганлар ушланди

Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида аҳолига ажратилган суюлтирилган газни тижорий нархда сотиш мақсадида ноқонуний сақлаш билан…
14:16 / 13.11.2026
Женсен Хуанг атрофидаги можаро ва Nvidia акциялари қийматининг пасайиши ҳақида хабарлар тарқалди

Женсен Хуанг атрофидаги можаро ва Nvidia акциялари қийматининг пасайиши ҳақида хабарлар тарқалди

Nvidia компанияси асосчиси ва бош директори Женсен Хуанг атрофида шахсий ҳаёти ҳамда компания фаолиятига оид эҳтимолий хавфс…
10:13 / 14.11.2026
Россиянинг Узоқ Шарқида қийин аҳволга тушган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

Россиянинг Узоқ Шарқида қийин аҳволга тушган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

Россиянинг Узоқ Шарқ федерал округида вақтинчалик меҳнат фаолияти давомида оғир молиявий вазиятга тушиб қолган бир гуруҳ Ўзб…
09:51 / 14.11.2026
Австралияда 48 қаватли осмонўпар бино қуёш электр станциясига айлантирилди

Австралияда 48 қаватли осмонўпар бино қуёш электр станциясига айлантирилди

Австралиянинг Мельбурн шаҳрида жойлашган 48 қаватли офис биносининг ташқи деворлари ва томига 1 391 та қуёш панели ўрнатилди…
10:32 / 14.11.2026
Саида Мирзиёева Париж тинчлик форумида иштирок этди ва Эммануэль Макрон билан учрашди

Саида Мирзиёева Париж тинчлик форумида иштирок этди ва Эммануэль Макрон билан учрашди

Париж тинчлик форумида Ўзбекистон Президенти администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева болалар тақдири, Самарқандда илгари сур…
10:24 / 12.11.2026
Ўзбекистонда нархлар статистикасини кузатиш учун “НархСтат” платформаси ишга туширилди

Ўзбекистонда нархлар статистикасини кузатиш учун “НархСтат” платформаси ишга туширилди

Ўзбекистонда нархлар статистикасини кузатиш учун “НархСтат” платформаси ишга туширилди
16:42 / 13.11.2026
Деҳқонободда мактабга бориш учун сой кечадиган болалар учун кўприк қурилади

Деҳқонободда мактабга бориш учун сой кечадиган болалар учун кўприк қурилади

Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманидаги Жингил қишлоғида жойлашган 84-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари фойдаланиши учун 5…
09:42 / 14.11.2026
Ўзбекистонлик модель Эпстейн иши бўйича янги тафсилотларни ошкор қилди

Ўзбекистонлик модель Эпстейн иши бўйича янги тафсилотларни ошкор қилди

Ўзбекистонлик модель Роза (исми ўзгартирилган) 2009 йилда АҚШга боргач, моделлик агентлиги томонидан жинсий жиноятларда айбл…
10:18 / 12.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!