“Калмар ўйини” яратувчиси Хванг Донг Хюк шоунинг иккинчи фаслига оид баъзи тафсилотларни ошкор қилди. Унга кўра сюжет ривожланиши мухлисларнинг реакцияларига жавобан эмас, балки биринчи мавсум тугаган жойдан давом этишини таъкидлади.
“Мен кўплаб одамларнинг фильмга бўлган муносабатини кўрганман, лекин мен бу муносабатларга жавобан иккинчи фаслни суратга олишни хоҳламайман. Биринчи мавсумда мен айтган фалсафа табиий равишда иккинчи мавсумга ўтади. Мен ҳозирча ҳеч қандай тафсилотларни баҳам кўра олмайман, лекин биласизки, Ки Хун биринчи мавсум охирида бутунлай янги одамга айланди. Шунинг учун иккинчи мавсум бу янги Ки Хуннинг нима қилиши ҳақида бўлади.
“Калмар ўйини” картинасининг биринчи мавсумидаги ўзига хослик шундаки, бир гуруҳ қаҳрамонлар пул мукофотини қўлга киритиш учун омон қолиш ўйинига киришади. Иккинчи фаслда шу ғояга содиқ қолинадими ёки ундан четга чиқиладими, ҳозирча аниқланмаган. Бироқ Ки Хун ҳикоянинг асосий қаҳрамони бўлиб қолиши аниқ.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!