$
12014.37 UZS
40.93
₽
146.19 UZS
1.66
€
13280.68 UZS
-1.46
31° Кечаси 18°

Заҳарсиз қўзиқоринларни қандай аниқлаш мумкин?

10:24 / 10.05.2024

Қўзиқоринларни истеъмол қилиш мумкин бўлган ва заҳарли турларини бир-биридан ажратиш жуда мураккаб. Кўп ҳолларда улар бир-бирига жуда ўхшаб кетади. Яроқлиларига — оқ қўзиқорин, қизил қўзиқорин, шампиньон ва опёнок кабилар, заҳарлиларига — қизил мухамор, кулранг мухамор, сатанин, сариқ сохта қўзиқорин, сохта шампиньон ва бошқалар киради.

Айниқса, рангсиз қурбақасалла турдагиси энг заҳарли бўлиб, унинг озгина миқдори ейилганда ҳам киши ҳаётини хавф остида қолдириши мумкин. Тузланган ёки маринадланган қўзиқоринларни рухланган идишларда сақлаганда ҳам заҳарланиш рўй бериши эҳтимоли юқори.

Бундан ташқари, унинг “сморчок” ва “строчок” турларидан нотўғри таом тайёрланиши ҳам заҳарланишга сабаб бўлади. Чунки унинг таркибида зарарли гелвелат кислотаси бўлиб, у сувда яхши эрийди. Шу сабабли ушбу қўзиқоринларни истеъмол қилишдан олдин қайнатиб, сувини тўкиб ташлаш керак.

Шунингдек, автомагистраль йўл ёқалари, кимёвий моддалар сақланадиган омборхоналарнинг теварак-атрофларида ўсадиган қўзиқоринлардан ҳам заҳарланиш мумкин. Сабаби машиналардан чиқадиган ис гази ва заҳарли моддаларни қўзиқоринлар таркибига сингдириб олиши мумкин. Яъни, бундай ҳолларда истеъмолга яроқли бўлган қўзиқоринлардан ҳам заҳарланиш мумкин.

Одатда ушбу маҳсулотни тановул қилганда бир ёки бир неча шахслар заҳарланади. Бундай пайтда касаллик белгилари унинг турига қараб, турлича намоён бўлади.

Асосан беморда асаб тизими фаолиятида ўзгаришлар, сўлак оқиши, кўп терлаш, кўнгил айниши, қайт қилиш, кучли бош оғриғи, ҳолсизлик, қорин соҳасида қаттиқ оғриқлар, бош айланиши, ич кетиши, кўздан ёш оқиши каби белгилар кузатилади.

Шунингдек, томир уриши секинлашади ва сустлашади, алаҳсираш, титраш кузатилади. Кўз қорачиғи кенгаяди ёки тораяди. Заҳарланган инсонга ўз вақтида тез тиббий ёрдам кўрсатилса, одатда 1-2 кундан сўнг соғайиб кетади. Акс ҳолда, беморнинг аҳволи оғирлашиб, ўлим билан якун топиши ҳам мумкин.

Бундай нохуш ҳолатлар кузатилмаслиги учун ҳар бир шахс заҳарли ва заҳарсиз қўзиқоринларни ажрата олиши лозим. Бозорлар ва савдо дўконларидан ушбу маҳсулотни харид қилмоқчи бўлсангиз, гигиеник ва мувофиқлик сертификатлари ҳамда ветеринария-санитария лаборатория мутахассислари томонидан бериладиган маълумотномани талаб қилишингиз зарур.

Автомагистраль йўл ёқалари, заҳарли кимёвий моддалар сақланадиган омборхоналарнинг теварак-атрофлари, кўча-кўйларда аҳоли томонидан сотилаётган қўзиқоринларни асло харид қилмаслик керак.

 


Лайфстайл


														
														22-октябрь —ТАРИХ ИЗЛАРИДА

22-октябрь —ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Тарихдаги муҳим воқеалар
08:57 / 22.10.2026

														
														21 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

21 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Тарихдаги муҳим воқеалар
08:34 / 21.10.2026

														
														20 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

20 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Тарихдаги муҳим воқеалар
08:26 / 20.10.2026

														
														Қирғизистон ва Қозоғистонда Рамазон ойи 8-февралда бошланиши кутилмоқда

Қирғизистон ва Қозоғистонда Рамазон ойи 8-февралда бошланиши кутилмоқда

Қирғизистон ва Қозоғистон мусулмонлари диний идоралари 2027-йилги Рамазон ойи 8-февралда бошланишини прогноз қилди. Бу ҳақда…
15:31 / 19.10.2026

														
														19 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

19 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Тарихдаги муҳим воқеалар
08:51 / 19.10.2026

														
														13 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

13 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Муҳим тарихий воқеалар
08:35 / 13.10.2026

														
														4 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

4 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Муҳим тарихий воқеалар
08:21 / 04.10.2026

														
														2 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

2 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Муҳим воқеалар
08:50 / 02.10.2026

														
														30-СЕНТЯБРЬ: ТАРИХ ИЗЛАРИДА

30-СЕНТЯБРЬ: ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Муҳим воқеалар
09:58 / 30.09.2026

														
														«Дарс» филми кинотеатрларда намойиш этила бошланди

«Дарс» филми кинотеатрларда намойиш этила бошланди

Кечча, 24-сентябрь куни Ўзбекистон Миллий кино санъати саройида «Дарс» бадиий филмининг премьераси бўлиб ўтди, бугундан бошл…
13:40 / 25.09.2026

Бу ҳам қизиқ

Ўзбекистонда 9 ойда 77 мингдан ортиқ шахс маъмурий қамоққа олинди

Ўзбекистонда 9 ойда 77 мингдан ортиқ шахс маъмурий қамоққа олинди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг дастлабки тўққиз ойида 420 мингдан ортиқ шахс маъмурий жавобгарликка тортилди. Улардан 77 309 нафа…
10:46 / 12.11.2026
Польша Украина учун АҚШ қуролларини харид қилишни молиялаштирмайди

Польша Украина учун АҚШ қуролларини харид қилишни молиялаштирмайди

Польша Украина учун АҚШда ишлаб чиқарилган қурол-яроғ ва ҳарбий техникаларни харид қилишга ҳозирча маблағ ажратмайди. Бош ва…
10:17 / 14.11.2026
Покистонда йўлбарс ҳужуми оқибатида 19 ёшли йигит ҳалок бўлди

Покистонда йўлбарс ҳужуми оқибатида 19 ёшли йигит ҳалок бўлди

Покистоннинг Лаҳор шаҳридаги фермада боқилаётган йўлбарс 19 ёшли ишчига ҳужум қилди. Оғир жароҳат олган йигит шифохонада ваф…
10:28 / 14.11.2026
Ўзбекистонда 15 ёшдан ошган аҳолининг 12 фоизи олий маълумотли

Ўзбекистонда 15 ёшдан ошган аҳолининг 12 фоизи олий маълумотли

Ўзбекистонда 15 ёш ва ундан катта аҳолининг 12 фоизи олий ва олий таълимдан кейинги маълумотга эга. Бу ҳақда 13 ноябрь куни …
16:38 / 13.11.2026
Мозори Шарифда Алишер Навоий ёдгорлиги қурилиши якунланмоқда

Мозори Шарифда Алишер Навоий ёдгорлиги қурилиши якунланмоқда

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳрига ташриф бу…
15:30 / 13.11.2026
Тошкентда қарийб 23 минг йўловчи йўл ҳақини тўламагани учун камида икки марта жаримага тортилди

Тошкентда қарийб 23 минг йўловчи йўл ҳақини тўламагани учун камида икки марта жаримага тортилди

Тошкент шаҳридаги автобусларда йўл ҳақини тўламасдан ҳаракатланган 22 929 нафар йўловчи камида икки марта маъмурий жавобгарл…
09:58 / 14.11.2026
"Demokrat.uz" раҳбари ва блогер 10 йилдан ортиқ муддатга қамалди

"Demokrat.uz" раҳбари ва блогер 10 йилдан ортиқ муддатга қамалди

"Demokrat.uz" раҳбари Фазлиддинхон Меҳмонов ва блогер Азиз Ғоипназаровга нисбатан суд ҳукми эълон қилинди. 11 ноябрь куни чи…
14:44 / 12.11.2026
Ўзбекистон халқаро инвестициявий арбитраж ишида ғалаба қозонди

Ўзбекистон халқаро инвестициявий арбитраж ишида ғалаба қозонди

2026 йил 26 октябрь куни Инвестициявий низоларни ҳал этиш бўйича халқаро марказ (ICSID) арбитраж трибунали Туркия фуқароси М…
09:39 / 14.11.2026
Деҳқонободда мактабга бориш учун сой кечадиган болалар учун кўприк қурилади

Деҳқонободда мактабга бориш учун сой кечадиган болалар учун кўприк қурилади

Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманидаги Жингил қишлоғида жойлашган 84-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари фойдаланиши учун 5…
09:42 / 14.11.2026
Ўзбекистонлик модель Эпстейн иши бўйича янги тафсилотларни ошкор қилди

Ўзбекистонлик модель Эпстейн иши бўйича янги тафсилотларни ошкор қилди

Ўзбекистонлик модель Роза (исми ўзгартирилган) 2009 йилда АҚШга боргач, моделлик агентлиги томонидан жинсий жиноятларда айбл…
10:18 / 12.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!