Президентнинг “Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган ўқувчиларга таълим-тарбия бериш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ҳукумат қарори лойиҳаси тайёрланди.
Унга кўра, Халқ таълими ва Соғлиқни сақлаш вазирликларининг 2022-2023 ўқув йилидан бошлаб, республикадаги халқ таълими бошқармалари тасарруфида бўлган умумий ўрта таълим мактаблари, барча турдаги мактаб-интернатлари ва Меҳрибонлик уйларида аутсорсинг усулида соғлом овқатлантириш ташкил этилади.
Шунингдек, ушбу ҳужжат билан таълим ташкилотларида аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги Низом ҳам тасдиқланади.
Қарор лойҳасида белгиланишича:
– таълим ташкилотларида аутсорсинг усулида соғлом овқатлантириш ҳудудий халқ таълими бошқармалари томонидан ўтказиладиган харид қилиш тартиб тамойиллари натижаларига кўра ташкил қилинади;
– таълим ташкилотида овқатлантириш аутсорсинг усулида ташкил этилганда, ижара шартномаси доирасида аутсорсерга вақтинча фойдаланишга бериладиган ошхонанинг ишлаб чиқариш ва овқатланиш хоналари, асбоб-ускуналари, идиш-товоқлари ва мебелидан фойдаланганлик учун тўлов “ноль” ставка бўйича белгиланади ва улардан самарали фойдаланиш, сақланиши ва бутлиги аутсорсерга юкланади.
Бундан ташқари, бир ой муддатда Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, Ҳалқ таълими вазирлиги билан биргаликда ўқувчиларнинг физиологик ёшига мувофиқ озиқ-овқат маҳсулотларига қўйиладиган талабларни инобатга олган ҳолда, уларни рационал кунлик овқатлантириш меъёрларини ишлаб чиқадилар ва тасдиқлайдилар.
Қайд этилишича, лойиҳани қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида “Таълим” соҳасига ажратилган маблағлар доирасида маблағларни назарда тутади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!