Жиззах вилояти, Жиззах шаҳар, “Халқабод” МФЙда жойлашган бозор яқинидаги чойхонада ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра 2 та ёнғин-қутқарув экипажи ёнғин жойига етиб борган. Ҳозирда ёнғинни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.
Айрим ижтимоий тармоқларда Жиззах шаҳардаги бозорда ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида нотўғри хабарлар тарқалмоқда. Аслида ёнғин бозор яқинидаги ошхонада рўй берган.
Ёнғин соат 13:39 да қуршаб олинган.
ФВВ ахборот хизмати ёнғин тўғрисида қўшимча маълумот тақдим этилишини маълум қилди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!