Бугун, 31 август куни соат 03:53 ларда Китоб тумани ФВБга Китоб деҳқон озиқ-овқат бозори ҳудудидаги савдо дўконларидан бирида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар келиб тушган.
Хабарга кўра, 5 та ёнғин-қутқарув экипажи ёнғинга жалб қилиниб, соат тахминан 03:58 ларда етиб борган, соат тахминан 04:38 ларда тўлиқ ўчирилган.
Ёнғин оқибатида 3 та хўжалик моллари савдо дўконининг 36 метр квадрат майдонида ички ва том қисми ёниб зарарланган.
Қутқарувчиларнинг саъй-ҳаракати натижасида бозорнинг 2700 метр квадрат майдони сақлаб қолинган.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!