$
11838.92 UZS
-64.23
₽
147.05 UZS
0.3
€
13248.94 UZS
-80.21
31° Кечаси 18°

Коронавирусга чалинганлар сони ошгани бўйича изоҳ берилди

09:04 / 24.11.2022

Айни кунларда Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони кўпаяётганининг сабаби маълум қилинди. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Нурмат Отабеков маълум қилди.

Қайд этилишича, 23 ноябрь ҳолатига кўра коронавирус билан касалланганлар сони 245 минг 665 нафарни ташкил этиб, улардан 243 минг 234 нафари (99,1 фоиз) соғайган, 1 637 нафари (0,6 фоиз) вафот этган.

Сўнгги ҳафтада стационарга ётқизилган беморлар сони 482 нафар, даволаниб чиққанлар сони 358 нафар, карантинга олинганлар 2 минг 310 нафар ва карантиндан чиқарилганлар эса 1 306 нафарга етган бўлса, ҳозирда коронавирусни даволашга ихтисослашган шифохоналарда 539 нафар беморлар мавжуд ва уй шароитида даволанаётганлар 187 нафарни ташкил этмоқда.

Сўнгги 14 кунлик таҳлилда касалликнинг тарқалганлик даражаси 2 ни ташкил этмоқда. ЖССТ экспертлари хулосасига кўра бу кўрсаткич 1 гача бўлса, вазият барқарорлигини англатади.

Республикада вирус геномини ўрганиш бўйича ўтказилган сўнги таҳлилларнинг барчасида “омикрон” штаммининг “Stealth-Omicron” БА.5 варианти аниқланган.

Ўзбекистонда ҳам грипп ва ўткир респиратор инфекциялар 2022-2023 йиллар куз-қиш мавсумида коронавирус инфекцияси билан микс-инфекция касаллиги сифатида, айнан эмланмаган аҳоли ҳамда сурункали касалликлари мавжуд бўлган фуқаролар ўртасида қайд этилиши кузатилаётгани таъкидланган.

Шунингдек, эмлаш тадбирлари учун жами 73 млн доза вакцина олиб келинган ва унинг 27,6 млн дозаси Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган.

2022 йил 22 ноябрга қадар жами 72,3 млн доза вакцина ишлатилган. Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 99,3 фоизни, тўлиқ босқичларда эмланиш кўрсаткичи эса 82,3 фоизни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, бустер доза билан эмланганлар – 16,9 млн нафарни (режага нисбатан – 78,9 фоиз) ташкил этмоқда.


Бу ҳам қизиқ

Андижонда “права”си бўлмаган 20 ёшли йигит Labo билан ағдарилиб кетди.

Андижонда “права”си бўлмаган 20 ёшли йигит Labo билан ағдарилиб кетди.

Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида ЙПХ ходимининг тўхташ ишорасига бўйсунмаган Labo ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, Isuzu …
15:55 / 21.10.2026
Зироат Мирзиёева раҳбарлигидаги Глобал тармоқ болалар саломатлиги учун дунё Биринчи хонимларини бирлаштиради

Зироат Мирзиёева раҳбарлигидаги Глобал тармоқ болалар саломатлиги учун дунё Биринчи хонимларини бирлаштиради

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи хоними, “Замин” халқаро жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева тармоққа ик…
14:49 / 24.10.2026
Ўзбекистонда давлат тили талабларига зид 4,5 мингга яқин ёзув аниқланди

Ўзбекистонда давлат тили талабларига зид 4,5 мингга яқин ёзув аниқланди

Ўзбекистонда 2026 йил давомида реклама ва ташқи ёзувларнинг давлат тили талабларига мувофиқлиги бўйича ўтказилган мониторинг…
13:37 / 21.10.2026
Глобал миқёсдаги натижалар эътирофи: Зироат Мирзиёевага топширилган ЖССТ мукофоти кимларга берилади?

Глобал миқёсдаги натижалар эътирофи: Зироат Мирзиёевага топширилган ЖССТ мукофоти кимларга берилади?

ЖССТнинг мазкур нуфузли мукофоти Биринчи хоним бошчилигида болалар саломатлигини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган иш…
12:32 / 23.10.2026
АҚШ Мексика чегарасида мигрантларга қарши иссиқлик қуролини синаши мумкин

АҚШ Мексика чегарасида мигрантларга қарши иссиқлик қуролини синаши мумкин

АҚШ Мудофаа вазирлиги (Пентагон) Миллий хавфсизлик вазирлигига Мексика чегарасида қўлланиши мумкин бўлган иссиқлик нури қуро…
23:56 / 22.10.2026
Газ таъминотидаги қонунбузилишлар: республика бўйлаб ўтказилган рейдлар натижаси

Газ таъминотидаги қонунбузилишлар: республика бўйлаб ўтказилган рейдлар натижаси

Жорий куз-қиш мавсумида мамлакатимизда табиий газ тармоқларига уланмаган ҳудудлар аҳолисини суюлтирилган газ билан узлуксиз …
09:39 / 24.10.2026
Қашқадарёлик тадбиркор Президентга ўзи ишлаб чиқарган кийимни совға қилди

Қашқадарёлик тадбиркор Президентга ўзи ишлаб чиқарган кийимни совға қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятидаги 54 миллион долларлик “Sulton Tex Group” тўқимачилик фабрикаси фаолияти билан…
15:58 / 21.10.2026
22 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

22 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

ТОШКЕНТ ШАҲРИ:Ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-9°, ку…
15:59 / 21.10.2026
22-октябрь —ТАРИХ ИЗЛАРИДА

22-октябрь —ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Тарихдаги муҳим воқеалар
08:57 / 22.10.2026
Зироат Мирзиёева глобал соғлиқни сақлашга қўшган ҳиссаси учун нуфузли мукофотга сазовор бўлди

Зироат Мирзиёева глобал соғлиқни сақлашга қўшган ҳиссаси учун нуфузли мукофотга сазовор бўлди

Мукофот 2019 йилда таъсис этилган. У аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш соҳасида аниқ натижалар берган алоҳида етакчилик ва …
10:57 / 22.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!