$
12014.37 UZS
40.93
₽
146.19 UZS
1.66
€
13280.68 UZS
-1.46
31° Кечаси 18°

“Криминал авторитет” Бахти Ташкенцкий ҳамда 200 га яқин гуруҳ аъзолари қўлга олинди

12:15 / 02.12.2023

Bugun.uz' нинг маълум қилишича, Ўзбекистон давлат хавфсизлик хизмати томонидан бутун мамлакат бўйлаб ўтказилган йирик операция давомида турли жиноий гуруҳларнинг юзлаб оддий ва юқори мартабали аъзолари, жумладан, “криминал авторитет”лар панжара ортига жойлаштирилган.

Хусусан, “Бахти Ташкенцкий” ва “Бахти Янгиободский” лақаблари билан машҳур бўлган 52 ёшли Бахтиёр Қудратуллаев, шунингдек, унга яқин одамлар ҳам қўлга олинган.
Нова24.uz нашрининг маълумотига кўра, қўлга олинганлар орасида “Саидазиз Медгородок” лақаби билан машҳур Саидазиз Саидалиев ҳам бўлган. У билан бирга ўша пайтда унинг ёнида бўлган яна тўрт киши ҳам қўлга олинган.

Мазкур рейдлар “Humo” аренасидаги тартибсизликлар фонида Тошкентдаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳамкорлигида ўтказилган.

Махсус хизматлар тергов давомида Миллий гвардия билан тўқнашув иштирокчилари орасида Тошкент ва Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларидан келган жиноий гуруҳларининг кўплаб вакиллари борлигини аниқлаган. Шунингдек, тезкор ходимларнинг сўзларига кўра, айнан мафия қалбаки чипталар савдоси билан боғлиқ бўлган.

Маълумотларга кўра, Jah Khalib концертига жами 12 минг киши келган, бироқ атиги 9 минг киши ҳақиқий чиптага эга бўлган, қолган чипталар сохта бўлган.

Bugun.uz манбасига кўра, махсус операцияга тайёргарлик бир неча ой олдин бошланган ҳамда махсус хизматлар рейднинг барча деталларини аниқ ишлаб чиққан бўлган.
Humo arena яқинидаги тартибсизликлардан сўнг республиканинг барча ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарияти билан бир неча бор ёпиқ мажлислар ўтказилиб, махсус операцияни тезлаштиришга қарор қабул қилиниб, кенг кўламли тозалаш операцияси бошланган.

Эслатиб ўтамиз, қозоғистонлик машҳур репернинг концертига минглаб одамлар қалбаки чипталар ёрдамида киришга уринган, уринишлар тартибсизликларга айланиб кетганди. Ҳумо арена яқинида содир бўлган тартибсизликлар вақтида бир неча киши жароҳат олгани хабар қилинганди.


Бу ҳам қизиқ

Австралияда 48 қаватли осмонўпар бино қуёш электр станциясига айлантирилди

Австралияда 48 қаватли осмонўпар бино қуёш электр станциясига айлантирилди

Австралиянинг Мельбурн шаҳрида жойлашган 48 қаватли офис биносининг ташқи деворлари ва томига 1 391 та қуёш панели ўрнатилди…
10:32 / 14.11.2026
Тошкентда учта ёлғон хабар фош этилди: жанжал саҳналаштирилган, хавф ҳақидаги маълумотлар тасдиқланмаган

Тошкентда учта ёлғон хабар фош этилди: жанжал саҳналаштирилган, хавф ҳақидаги маълумотлар тасдиқланмаган

Тошкент шаҳрида ижтимоий тармоқларда тарқалиб, аҳоли орасида хавотир уйғотган учта ҳолат ички ишлар органлари томонидан ўрга…
15:39 / 12.11.2026
Собиқ вазир иши: Венгрияда ўрмон ва омборлардан 19,5 млн доллар топилди.

Собиқ вазир иши: Венгрияда ўрмон ва омборлардан 19,5 млн доллар топилди.

Венгрияда собиқ бош вазир Виктор Орбан ҳукуматида ишлаган вазирга нисбатан коррупция иши бўйича ўтказилган тинтувларда ўрмон…
17:37 / 15.11.2026
Мозори Шарифда Алишер Навоий ёдгорлиги қурилиши якунланмоқда

Мозори Шарифда Алишер Навоий ёдгорлиги қурилиши якунланмоқда

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳрига ташриф бу…
15:30 / 13.11.2026
Ўзбекистонда нархлар статистикасини кузатиш учун “НархСтат” платформаси ишга туширилди

Ўзбекистонда нархлар статистикасини кузатиш учун “НархСтат” платформаси ишга туширилди

Ўзбекистонда нархлар статистикасини кузатиш учун “НархСтат” платформаси ишга туширилди
16:42 / 13.11.2026
Россиянинг Узоқ Шарқида қийин аҳволга тушган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

Россиянинг Узоқ Шарқида қийин аҳволга тушган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

Россиянинг Узоқ Шарқ федерал округида вақтинчалик меҳнат фаолияти давомида оғир молиявий вазиятга тушиб қолган бир гуруҳ Ўзб…
09:51 / 14.11.2026
Ҳабиб Нурмагомедовнинг жияни Усмон Нурмагомедов Абу-Дабида ҳибсда сақланмоқда

Ҳабиб Нурмагомедовнинг жияни Усмон Нурмагомедов Абу-Дабида ҳибсда сақланмоқда

Аралаш яккакураш устаси Ҳабиб Нурмагомедовнинг жияни Усмон Нурмагомедов ҳамда UFC собиқ чемпиони Мераб Двалишвили иштирокида…
15:44 / 12.11.2026
Саида Мирзиёева Париж тинчлик форумида иштирок этди ва Эммануэль Макрон билан учрашди

Саида Мирзиёева Париж тинчлик форумида иштирок этди ва Эммануэль Макрон билан учрашди

Париж тинчлик форумида Ўзбекистон Президенти администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева болалар тақдири, Самарқандда илгари сур…
10:24 / 12.11.2026
Тошкентда қарийб 23 минг йўловчи йўл ҳақини тўламагани учун камида икки марта жаримага тортилди

Тошкентда қарийб 23 минг йўловчи йўл ҳақини тўламагани учун камида икки марта жаримага тортилди

Тошкент шаҳридаги автобусларда йўл ҳақини тўламасдан ҳаракатланган 22 929 нафар йўловчи камида икки марта маъмурий жавобгарл…
09:58 / 14.11.2026
Ўзбекистонда 9 ойда 77 мингдан ортиқ шахс маъмурий қамоққа олинди

Ўзбекистонда 9 ойда 77 мингдан ортиқ шахс маъмурий қамоққа олинди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг дастлабки тўққиз ойида 420 мингдан ортиқ шахс маъмурий жавобгарликка тортилди. Улардан 77 309 нафа…
10:46 / 12.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!