Криштиану Роналду терма жамоа сафида энг кўп ўйин ўтказган футболчи сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди.
У кеча, 20 июнь кун Евро-2024 саралаши, J гуруҳининг 3-тур баҳсларида Португалия сафида Исландияга қарши майдонга тушди ва 90-дақиқада жамоаси учун ғалаба голини киритди.
Роналду бу билан терма жамоа сафида 200 та ўйин ўтказган биринчи футболчига айланди. 38 ёшли футболчи ушбу 200 та учрашувда 123 та гол ва 43 та голли узатмани амалга оширган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!