$
12910.15 UZS
-14.77
159.78 UZS
-0.16
14660.77 UZS
40.1
31° Кечаси 18°

Кушербаев миш-мишларга жавоб қайтарди

15:14 / 20.01.2023

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси собиқ депутати Расул Кушербаев ўзининг Тошкент шаҳар ҳокими сифатида тайинланиши мумкинлиги тўғрисидаги гап-сўзларга муносабат билдирди.

“Тўғриси, икки кун олдин эрталаб турсам, шунақа гап тарқалиб кетибди. Ўзим ҳам ҳайрон бўлдим, бу одамларнинг хоҳиши бўлиши мумкин. Лекин аниқки, раҳбариятнинг эмас. Мен шундай, деб ўйлаяпман.

Раҳбарият буни хоҳламайди, чунки ёқадими-йўқми, ҳокимликларда ҳокимларга бўладиган қонуний топшириқлардан кўра, ноқонуний топшириқлар жуда ҳам кўп. Ҳокимлар ўзлари истаган-истамаган ҳолда ноқонуний топшириқларни ҳам бажаришга мажбур бўлишади. Масалан, ўтган йили ШҲТнинг Самарқандда йиғилиши бўлди ва ўша ерда улар Самарқандга темир йўл бўйича юриб боришади деб, темир йўл бўйидаги кўп жойларни буздириб ташлашди. Ҳукумат топшириқ беряпти протокол билан, 15 кун ёки 10 муддатда буздирасан деб.

Ваҳоланки, қонун ва ҳукуматнинг 467-сонли қарори бўйича қурилмани аниқлаб, суд орқали буздиришга 1 – 1,5 ой вақт кетади. Бу қонуний йўл. Булар эса 15 кун вақт беряпти. Бориб, Янгийўл шаҳар ҳокими қонунга қарамасдан, ҳукуматни топшириғи, деб гумбурлатиб бузиб ташлаяпти. Мана оқибат, қонунан олсангиз, ҳоким қонунни бузди. Лекин бунга келганда у ҳукуматнинг топшириғини бажарди деб, прокурор ва бошқалар кўз юмиб турди”, – дейди Кушербаев.

Эслатиб ўтиш мумкин, декабрь охирларида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев депутатлик фаолиятини якунлашини маълум қилганди.

Кейинроқ Марказий Сайлов комиссияси йиғилишида комиссия аъзолари бир овоздан унинг мандатини тугатишни қўллаган ва қаршилар бўлмаган.


Бу ҳам қизиқ

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқига байрам табриги йўллади

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқига байрам табриги йўллади

Бу ҳақда, Президент матбуот хизмати эълон қилди.
19:51 / 08.05.2025
Сирдарёда вояга етмаган бола зўравонликка учради

Сирдарёда вояга етмаган бола зўравонликка учради

Ёш болага зўравонлик қилган эркак сарлавҳали видеолар тарқалган. Бу эса ижтимоий тармоқларда кескин муҳокамаларга сабаб бўлм…
21:37 / 10.05.2025
Хитой компанияси Сурхондарёда пахта етиштириш бўйича 95 миллион доллар инвестиция киритади

Хитой компанияси Сурхондарёда пахта етиштириш бўйича 95 миллион доллар инвестиция киритади

Хитойнинг Jiangsu World Group корпорацияси Сурхондарё вилоятидаги пахта етиштириш ва қайта ишлаш бўйича автоматлаштирилган к…
20:25 / 08.05.2025
9 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

9 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ҳарорат кечаси 18-20 даража, кундузи 28-30 даража бўлади.
21:16 / 08.05.2025
Германия, Франция ва Буюк Британия раҳбарлари Киевга боради

Германия, Франция ва Буюк Британия раҳбарлари Киевга боради

Германия канцлери Фридрих Мерц, Франция президенти Эммануел Макрон ва Буюк Британия бош вазири Кир Стармер Украинага ташриф …
09:51 / 10.05.2025
Бокс. Ўзбекистон терма жамоаси World Boxing кубогида иштирок этади

Бокс. Ўзбекистон терма жамоаси World Boxing кубогида иштирок этади

Таркибда Олимпиада ва жаҳон чемпиони ҳам бор.
12:29 / 10.05.2025
Ҳиндистон ва Покистон ўзаро ўт очишни тўхтатди

Ҳиндистон ва Покистон ўзаро ўт очишни тўхтатди

Шунингдек, Покистон ташқи ишлар вазири ҳам ушбу маълумотни ижтимоий тармоқларда тасдиқлаб ўтди.
18:42 / 10.05.2025
Кремль Украинанинг жавобини кутмоқда

Кремль Украинанинг жавобини кутмоқда

Россия Президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков Россиянинг Владимир Путин томонидан таклиф этилган музокараларни қайта бошлаш таклиф…
08:38 / 11.05.2025
10 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

10 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ҳарорат кечаси 15-17 даража, кундузи 30-32 даража бўлади.
03:38 / 10.05.2025
Мирзиёевнинг Москвага ташрифи якунланди

Мирзиёевнинг Москвага ташрифи якунланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин таклифига биноан Москва …
08:33 / 10.05.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Энг кўп ўқилганлар

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!