27 июль куни Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек тумани Паркент кўчасида жойлашган кўп қаватли уйнинг лифтида нотаниш аёл ўлган ҳолатда топилган.
Аниқланишича, 24 июль куни соат тахминан 14:50 ларда 32 ёшли аёл юқорида кўрсатилган манзилдаги кўп қаватли уйнинг лифтига кириб, қайта чиқмаган.
26 июль куни марҳуманинг яқин қариндошлари томонидан ички ишлар идорасига бедарак йўқолганлиги юзасидан хабар берилган.
Текшириш давомида ушбу лифт бир неча кундан буён ишламаётганлиги, олдин ҳам ишламай қолиши ҳолатлари кўп маротаба бўлганлиги ҳақида уй яшовчилари томонидан тушунтиришлар берилган.
Шифокорларнинг дастлабки тиббий маълумотномасига кўра, марҳуманинг ўлимига юракнинг ишемик касалиги, ўткир юрак, қон-томир ва нафас етишмовчилиги сабаб деб кўрсатилган.
Жамоатчиликда ушбу воқеа бўйича билдирилаётган тахминлар терговга қадар текширув давомида мутахассислар ёрдамида тўлиқ текширилиб, қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!