$
12695.00 UZS
11.01
138.12 UZS
-1.12
13648.39 UZS
0.42
22° Кечаси 14°

Лукашенко Мирзиёев ҳамроҳлигида Технопаркка ташриф буюрди

21:22 / 08.02.2024

Беларус Республикаси Президенти Александр Лукашенко Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Тошкент шаҳридаги Технопаркка ташриф буюрди.

Олий мартабали меҳмон эътиборига Технопарк корхоналарида ишлаб чиқарилаётган маиший техника, электрон ҳисоблагичлар, лифт ва эскалаторлар, насослар, саноат қозонхоналари, совитиш тизимлари каби кенг турдаги юқори технологик маҳсулотлар тақдим этилди.

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан ташкил этилган саноат мажмуасида умумий қиймати 365 миллион долларлик 17 та ишлаб чиқариш қуввати жойлаштирилган. Жорий йилда бу ерда логистика маркази иш бошлайди.

Маҳсулотлар хорижий брендлар остида ва улар назоратида ишлаб чиқарилмоқда, ички ва хорижий бозорларда уларга талаб юқори. Товарлар дунёнинг 10 та мамлакатига экспорт қилинмоқда.

Президентлар етакчи корхоналар кооперациясини, тажриба алмашиш ва технологиялар трансферини кенгайтириш зарурлигини таъкидладилар.


Бу ҳам қизиқ

Гитлернинг бундай ўлими олдиндан тахмин қилинган

Гитлернинг бундай ўлими олдиндан тахмин қилинган

Нацистлар етакчисининг умр йўлдоши ўлимидан олдин эри яхши кўрган кўйлагини кияди.
10:30 / 09.05.2024
Президент жаҳон уруши қатнашчилари ҳолидан хабар олди

Президент жаҳон уруши қатнашчилари ҳолидан хабар олди

Боболар ўзбекистонликларни тинчликнинг қадрига етиш, ватанпарварлик, меҳнатсеварликка даъват этди.
14:30 / 08.05.2024
Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан учрашди

Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан учрашди

Ўзбекистон ва Россия етакчилари икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.
07:52 / 09.05.2024
Асабни тинчлантириш усуллари

Асабни тинчлантириш усуллари

Бу ҳолда энг яхши ечим жисмоний машқлар бажариш ёки душ қабул қилишдир.
09:52 / 09.05.2024
Париж кўчаларидан бирига Навалний номи берилади

Париж кўчаларидан бирига Навалний номи берилади

Бу ҳақда депутатлар 7 май куни Х ижтимоий тармоғида маълум қилган.
14:15 / 09.05.2024
“Crocus'даги теракт тожик халқи имижига жиддий зарба бўлди” – Эмомали Раҳмон

“Crocus'даги теракт тожик халқи имижига жиддий зарба бўлди” – Эмомали Раҳмон

Россия президенти Владимир Путин ва Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Москвада учрашув ўтказиб, Crocus'даги теракт ҳақида…
18:41 / 09.05.2024
Шавкат Мирзиёевнинг Россияга амалий ташрифи якунланди

Шавкат Мирзиёевнинг Россияга амалий ташрифи якунланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан Москва …
16:58 / 09.05.2024
Бугун “Янги Ўзбекистон” боғида мушакбозлик ташкил этилади

Бугун “Янги Ўзбекистон” боғида мушакбозлик ташкил этилади

Бу ҳақда Мудофаа вазирлигининг расмий Telegram каналида маълум қилинди.
10:31 / 09.05.2024
Марказий банк тўққизта банкни жаримага тортди

Марказий банк тўққизта банкни жаримага тортди

Рўйхатга олиш ва рухсат бериш йўналишида 34 та масала кўриб чиқилган.
11:28 / 09.05.2024
Шавкат Мирзиёев Москвага ташриф буюрди

Шавкат Мирзиёев Москвага ташриф буюрди

Президент Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 79 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этади.
16:30 / 08.05.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!