$
12880.35 UZS
-29.8
156.68 UZS
-3.1
14535.47 UZS
-125.3
31° Кечаси 18°

Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди

12:42 / 27.07.2023

Ўзбекистон Марказий банки бошқаруви 2023 йил 27 июлдаги йиғилишда асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар қилди.
 
Регуляторнинг қайд этишича, инфляция ва инфляцион кутилмаларнинг пасайишига қарамасдан, нархларга талаб омиллари билан боғлиқ босимларнинг сақланиб қолаётганини инобатга олиб, йил якунига қадар инфляциянинг прогноз доирасида бўлишини таъминлаш мақсадида асосий ставка ўзгаришсиз қолдирилган.
 
Умумий инфляция йил бошидан пасаювчи динамикани кўрсатиб, июнь ойида йиллик 9 фоизни ташкил қилди. Бунда ўтган йилги юқори база эффекти таъсирлари тугаб бориши, импорт товарлари ва тартибга солинадиган нархлар нисбатан барқарор бўлганлиги асосий пасайтирувчи омиллардан бўлган. Хизматларга бўлган юқори талабнинг сақланиб қолиши ҳисобига хизматлар инфляциясида сезиларли пасайиш кузатилмаган.
 
Маъмурий ва мавсумий омилларнинг нархларга таъсирисиз ҳисобланган базавий инфляция кутилганидан кўра секинроқ пасайган ва июнь ойида 11,3 фоизни ташкил этган.
 
Натижада базавий инфляция ва умумий инфляция ўртасидаги тафовутнинг ошиб бориши кузатилмоқда. Ўртача йиллик инфляция ҳам жорий инфляциядан юқори шаклланган. Бу ҳолат нархлар шаклланишида фундаментал талаб омиллари таъсири сақланиб қолаётганлиги, истеъмол бозорларидаги талаб ва таклифнинг тўлиқ мувозанатлашмаганлигини кўрсатмоқда ва истеъмол саватида нархлари 10 фоиздан юқори ошган товар ва хизматлар улушининг юқорилигида ҳам кўринмоқда.

Бу ҳам қизиқ

Тошкент – Лахор – Тошкент рейслари бекор қилинди

Тошкент – Лахор – Тошкент рейслари бекор қилинди

Бу ҳақда Uzbekistan Airways матбуот хизмати хабар берди.
10:08 / 09.05.2025
10 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

10 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ҳарорат кечаси 15-17 даража, кундузи 30-32 даража бўлади.
03:38 / 10.05.2025
АҚШ Хитой товарларига божларни 54 фоизгача пасайтирмоқчи

АҚШ Хитой товарларига божларни 54 фоизгача пасайтирмоқчи

АҚШ президенти Доналд Трамп маъмурияти Пекин билан музокаралар чоғида Хитой импортига 145 фоизлик божларни 50-54 фоизгача ка…
22:00 / 09.05.2025
Украина Ўзбекистоннинг 3 та компаниясига нисбатан санкциялар қўллайди

Украина Ўзбекистоннинг 3 та компаниясига нисбатан санкциялар қўллайди

Украина учта Ўзбекистон компанияси ва бир Ўзбекистон фуқаросига қарши санкциялар киритди. Тегишли фармонни президент Владими…
18:38 / 11.05.2025
Бокс. Ўзбекистон терма жамоаси World Boxing кубогида иштирок этади

Бокс. Ўзбекистон терма жамоаси World Boxing кубогида иштирок этади

Таркибда Олимпиада ва жаҳон чемпиони ҳам бор.
12:29 / 10.05.2025
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари қиймати 49 млрд 255 млн долларга етди

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари қиймати 49 млрд 255 млн долларга етди

Жорий йил 1 май ҳолатига кўра, республика олтин-валюта захиралари қиймати 49 млрд 255 млн долларга етди. Бу тарихий рекорд к…
10:47 / 10.05.2025
Афғонистонда шахмат тақиқланди

Афғонистонда шахмат тақиқланди

“Толибон” бу ўйинни ман этиб, мамлакат шахмат федерациясини ёпишга қарор қилди.
12:31 / 11.05.2025
Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни  ғалабанинг 80 йиллиги билан табриклади

Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни  ғалабанинг 80 йиллиги билан табриклади

Путин, шунингдек, Озарбайжон, Арманистон раҳбарлари, Грузия ва Молдова халқларини ғалабанинг 80 йиллиги билан табриклади.
21:08 / 08.05.2025
Кремль Украинанинг жавобини кутмоқда

Кремль Украинанинг жавобини кутмоқда

Россия Президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков Россиянинг Владимир Путин томонидан таклиф этилган музокараларни қайта бошлаш таклиф…
08:38 / 11.05.2025
Мирзиёевнинг Москвага ташрифи якунланди

Мирзиёевнинг Москвага ташрифи якунланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин таклифига биноан Москва …
08:33 / 10.05.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Энг кўп ўқилганлар

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!