$
12014.37 UZS
40.93
₽
146.19 UZS
1.66
€
13280.68 UZS
-1.46
31° Кечаси 18°

Машҳур “Гаттака” фильмининг давоми суратга олинади

01:38 / 17.03.2023

Машҳур “Гаттака” фильмининг давоми суратга олинади. Бу ҳақда “Deadline” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, 1997 йилда яратилган фантастик драма “Showtime” янги серияси учун бошланғич нуқта бўлади. Ҳуқуқларни сотиб олиш бўйича келишув ҳали якунлангани йўқ, бироқ у якуний босқичда.

Маълумки, фильмдаги асосий ҳаракат асл фильмдаги воқеалардан кейин бир авлод алмашади. Говард Гордон ва Алекс Ганса (“Ватан” фильми ижодкорлари) “Шоураннер” – лойиҳа муаллифи сифатида фаолият юритса, Крейг Бортенга (“Даллас харидорлар клуби”) сценарий ёзиш вазифаси топширилган.

Эндрю Никколнинг “Гаттака” бадиий фильмида Итан Хоук, Жуд Лоу ва Ума Тюрман асосий ролларни ижро этган. Уларнинг қаҳрамонлари комил келажак жамиятида яшаган, у ерда одамлар мос ва нолойиқларга бўлинган. Биринчиси генетик муҳандислик ёрдамида, иккинчиси эса табиий йўл билан туғилган.

Бундан 26 йил аввал яратилган фильмда генетик технологиянинг келажаги ва инсоннинг табиий танлаш эркинлигига таъсири ҳақида саволларга урғу берилган.

Ўша вақтларда картина декорация учун “Оскар” мукофотига номзод бўлган ҳамда кутилганидек, танқидчилар ва томошабинларнинг юқори эътирофларига сазовор бўлган. У IMDb рейтингида 7,80 баллга эга.

Лойиҳа бюджети 36 миллион долларни ташкил этган бўлса-да, дунё бўйлаб 12 миллион доллар маблағ йиға олган, холос.

Фильм Шимолий Америка кассаларида муваффақият қозона олмади ва ҳатто ўзини оқламаган лойиҳа сифатида баҳоланди, аммо замонавий биотехнологиянинг якуний мақсади – айрим турларнинг генетик хусусиятларини тинимсиз яхшилаш хавфи ҳақида мунозараларни келтириб чиқарди. “Гаттака” нуфузли илмий нашрлар саҳифаларида таниқли генетиклар томонидан тилга олинган. “Гаттака” фильми 2011 йил январь ойида NASA мутахассислари томонидан маълум илмий фактлар ва назариялар тўғри кўрсатилган илмий мавзудаги энг ишончли лойиҳа сифатида тан олинган.

Картина 1950 йилларда қурилган халқаро услубдаги биноларнинг геометрик шароитларида рангли фильтрлардан фойдаланган ҳолда суратга олинган.


Бу ҳам қизиқ

Деҳқонободда мактабга бориш учун сой кечадиган болалар учун кўприк қурилади

Деҳқонободда мактабга бориш учун сой кечадиган болалар учун кўприк қурилади

Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманидаги Жингил қишлоғида жойлашган 84-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари фойдаланиши учун 5…
09:42 / 14.11.2026
Ўзбекистонда дориларни ретсептсиз сотиш мезонлари ўзгартирилди

Ўзбекистонда дориларни ретсептсиз сотиш мезонлари ўзгартирилди

Ўзбекистонда дори воситаларини ретсептли ва ретсептсиз тоифаларга ажратиш тартибига ўзгартиришлар киритилди. Янги тартибга к…
14:24 / 14.11.2026
"Demokrat.uz" раҳбари ва блогер 10 йилдан ортиқ муддатга қамалди

"Demokrat.uz" раҳбари ва блогер 10 йилдан ортиқ муддатга қамалди

"Demokrat.uz" раҳбари Фазлиддинхон Меҳмонов ва блогер Азиз Ғоипназаровга нисбатан суд ҳукми эълон қилинди. 11 ноябрь куни чи…
14:44 / 12.11.2026
Польша Украина учун АҚШ қуролларини харид қилишни молиялаштирмайди

Польша Украина учун АҚШ қуролларини харид қилишни молиялаштирмайди

Польша Украина учун АҚШда ишлаб чиқарилган қурол-яроғ ва ҳарбий техникаларни харид қилишга ҳозирча маблағ ажратмайди. Бош ва…
10:17 / 14.11.2026
Куз-қиш мавсумида табиий газ таъминоти: аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига устуворлик берилади

Куз-қиш мавсумида табиий газ таъминоти: аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига устуворлик берилади

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан 2026–2027 йиллар куз-қиш мавсумида аҳоли, ижтимоий соҳа объектлари ва стратегик …
16:45 / 14.11.2026
Женсен Хуанг атрофидаги можаро ва Nvidia акциялари қийматининг пасайиши ҳақида хабарлар тарқалди

Женсен Хуанг атрофидаги можаро ва Nvidia акциялари қийматининг пасайиши ҳақида хабарлар тарқалди

Nvidia компанияси асосчиси ва бош директори Женсен Хуанг атрофида шахсий ҳаёти ҳамда компания фаолиятига оид эҳтимолий хавфс…
10:13 / 14.11.2026
Тошкентда қарийб 23 минг йўловчи йўл ҳақини тўламагани учун камида икки марта жаримага тортилди

Тошкентда қарийб 23 минг йўловчи йўл ҳақини тўламагани учун камида икки марта жаримага тортилди

Тошкент шаҳридаги автобусларда йўл ҳақини тўламасдан ҳаракатланган 22 929 нафар йўловчи камида икки марта маъмурий жавобгарл…
09:58 / 14.11.2026
Иссиқхона газларини энг кўп чиқарадиган давлатлар ва саноат тармоқлари маълум бўлди

Иссиқхона газларини энг кўп чиқарадиган давлатлар ва саноат тармоқлари маълум бўлди

2025 йилда дунё бўйича атмосферага 54,1 миллиард тонна иссиқхона гази чиқарилди. Бу 2024 йилга нисбатан 0,7 фоизга, 1990 йил…
09:45 / 13.11.2026
Мозори Шарифда Алишер Навоий ёдгорлиги қурилиши якунланмоқда

Мозори Шарифда Алишер Навоий ёдгорлиги қурилиши якунланмоқда

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳрига ташриф бу…
15:30 / 13.11.2026
Белгородда дрон ҳужуми оқибатида бир оиланинг уч аъзоси ҳалок бўлди

Белгородда дрон ҳужуми оқибатида бир оиланинг уч аъзоси ҳалок бўлди

Россиянинг Белгород вилояти Пролетарский посёлкасида дрон турар жойга ҳужум қилиши оқибатида бир оиланинг уч аъзоси — эркак,…
14:31 / 14.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!