$
11974.02 UZS
-20.08
₽
144.58 UZS
-1.21
€
13432.46 UZS
12.26
31° Кечаси 18°

Медведев Грузия ва Қозоғистонга оид провакацион пост жойлаб, СССР қайта тикланишини билдирди

15:43 / 02.08.2022

Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари ва собиқ мамлакат президенти Дмитрий Медведев “VКоntakte” ижтимоий тармоғида пост ёзиб, Қозоғистон ва Грузия Россия империяси шарофати билан ҳозирда мавжуд эканини таъкидлади.

Журналист ва сиёсатчи Ксения Собчак фикрича, Медведевнинг аккаунти хакерлар ҳужумига учраган, чунки пост бир неча дақиқадан кейин ўчириб ташланган.

Медведев бу постни ростдан ёзганми ёки унинг саҳифасини бузишганми, номаълум. Россия Федерасияси Хавфсизлик Кенгаши раҳбари ўринбосари бу ҳақда ҳозирча изоҳ бермаган.

Шундай бўлишига қарамай, кўпчилик постни скриншот қилиб олишга улгурди. Унда айтилишича, Грузия Россия Империяси шарофати билан ҳозирги чегараларига эга бўлган. У Россия империясига киргунига қадар умуман мавжуд бўлмаган, деб ҳисоблайди сиёсатчи.

Шунингдек, Медведовнинг постида ёзилишича, қачонлардир катта ва қудратли Совет иттифоқи таркибида бўлган барча халқлар яна руслар бошчилигида биргаликда аҳил яшашади. Бунинг учун Россия қўлидан келган барча ишни қилишга тайёр.

“90 йилларнинг бошларида содир этилган ҳалокатли хато тузатилишига, энди ҳеч қачон суверенитет парадлари бўлмаслигига ва бир вақтлар буюк ва қудратли Совет Иттифоқида яшаган барча халқлар яна руслар бошчилигида биргаликда аҳил яшашига ҳеч ким шубҳа қилмаслиги керак. Бунинг учун эса на кучимизни, на воситаларимизни аямаймиз. Ва биз аллақачон бу йўлда ҳаракат қилишни бошладик”– дейилади постда.

Сиёсатчига кўра, Киев эгаллангач, Россия ўзининг янги кампаниясини бошлайди ва мамлакат аввалгидек ҳеч қаерда тугамайдиган чегараларини қайтариб олади.

“Киев ва Кичик Россиянинг барча ҳудудлари улар томонидан ўйлаб топилган украинчиликни тарғиб қилувчи “миллатчилар тўдалари”дан озод қилингандан сўнг, Россия яна минг йил аввал Эски Россия давлати давридагидек бирлашган, қудратли ва енгилмас бўлиб қолади. Шундан сўнг, биз Москванинг ягона қўли остида, славян халқи бошчилигида, сиз билганингиздек, ҳеч қаерда тугамайдиган Ватанимиз чегараларини тиклаш бўйича навбатдаги кампанияга борамиз. Биздан тортиб олинган барча ерлар аждодлар қони билан суғорилган ва асрлар давомида кўплаб жангларда забт этилган. Ва биз уларни ҳеч кимга бермаймиз”,– деб ёзилади Медведовнинг постида.

Унга кўра Грузия Россия таркибига киришдан олдин умуман мавжуд бўлмаган. Ҳозирги чегараларига эса, фақат Россия империяси доирасида эришган.

“Масалан, Грузия қўшиб олинишидан олдин у умуман йўқ эди. 1801 йилга келиб, ҳозирги Грузия ҳудуди бешта суверен сиёсий субъэктдан иборат эди ҳолос. У Россия шарофати билан ҳозирги чегараларига эга бўлди”,– дейилади унинг постида.

Медведовнинг саҳифасига жойлаштирилган постга кўра, Грузия Россияга яқинлашди, “чунки у Москва гўёки мусулмон давлатлари ўртасида “душманлик муҳити”да ўзининг ягона иттифоқчиси эканини тушунган. Ҳозир эса худди шу воқеа такрорланмоқда. Шимолий ва Жанубий Осетия, Абхазия ва Грузиянинг қолган ҳудуди фақат Россия билан ягона давлатнинг бир қисми сифатида бирлаштирилиши мумкин”.

Яъна у постининг охирида Қозоғистон ҳақида ҳам тўхталиб ўтган ва уни сунъий давлат деб атаган.

“Тарихдан яна бир мисол, ХVII аср бошларида Шимолий Қозоғистоннинг ёввойи ерларида руслар биринчи аҳоли пунктларига асос солган. Уч аср давомида бу ҳудудни руслар томонидан мустамлака қилиш жараёни давом этди, бунинг учун Сибир темир йўлининг очилиши ва Столйпин аграр ислоҳоти алоҳида туртки бўлди. Совет Иттифоқи парчаланишидан олдин Шимолий Қозоғистон аҳолисининг 62,5 фоизи славянлар эди. Қозоғистон сунъий давлат, собиқ Россия ҳудудлари, масалан, Гурев, Семипалатинск, ҳатто Олма-Ота шаҳарлари 1924 йилгача Верний деб номланган. Жорий асрда Қозоғистон ҳукумати русларнинг геноциди сифатида баҳоланиши мумкин бўлган турли этник гуруҳларни республикага жойлаштириш бўйича ташаббусларни амалга ошира бошлади. Биз эса бунга кўз юммоқчи эмасмиз. Руслар у ерга келмагунча, тартиб бўлмайди”– деб тугалланган пост.


Жаҳон


														
														Қирғизистон мактабларида қоғоз дарсликлар ўрнига планшетлар берилади

Қирғизистон мактабларида қоғоз дарсликлар ўрнига планшетлар берилади

Мамлакат президенти Садир Жапаров 5–6 йил ичида ўқувчиларни қоғоз китоблар ўрнига планшетлар билан таъминлаш режалаштирилаёт…
09:53 / 07.11.2026

														
														Қирғизистонда вилоят ва туманлар тугатилиб, ўрнига аймоқлар ташкил этилади.

Қирғизистонда вилоят ва туманлар тугатилиб, ўрнига аймоқлар ташкил этилади.

Қирғизистонда маъмурий-ҳудудий тузилмани ўзгартиришнинг иккинчи босқичи бошланмоқда. Режага кўра, мамлакатдаги 7 та вилоят в…
08:28 / 28.10.2026

														
														Тарихда илк бор ярадор аскар дрон орқали эвакуация қилинди.

Тарихда илк бор ярадор аскар дрон орқали эвакуация қилинди.

У ярим йил давомида эвакуация қилинишини кутган – оғир жароҳатлари туфайли ўз оёқларини кесиб ташлашига тўғри келган.
17:17 / 25.10.2026

														
														Маккада номақбул ҳаракат содир этганликда айбланган икки бангладешлик қатл этилди

Маккада номақбул ҳаракат содир этганликда айбланган икки бангладешлик қатл этилди

2026 йил 14 октябрь куни Саудия Арабистонининг Макка минтақасида масжид ичида номақбул ҳаракат содир этганликда айбланган ик…
17:31 / 20.10.2026

														
														Узоқ муддатли электр узилишларига қарамай, Украина Венгрия ва Молдовага электр энергиясини сотмоқда

Узоқ муддатли электр узилишларига қарамай, Украина Венгрия ва Молдовага электр энергиясини сотмоқда

Украинанинг “Ukrainian News” ахборот агентлиги сешанба куни хабар беришича, мамлакат ичидаги узоқ муддатли электр узилишлари…
17:20 / 20.10.2026

														
														Германияда 13 ёшга тўлмаган болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тақиқлаш режалаштирилмоқда.

Германияда 13 ёшга тўлмаган болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тақиқлаш режалаштирилмоқда.

Ҳукумат, шунингдек, платформаларга дастлабки босқичданоқ болалар хавфсизлигини ҳисобга олиш мажбуриятини юкламоқчи.
08:37 / 19.10.2026

														
														Оқ Уй матбуот котиби 5 кунлик ишдан кейин лавозимидан бўшатилди

Оқ Уй матбуот котиби 5 кунлик ишдан кейин лавозимидан бўшатилди

Аввалроқ, АҚШ раҳбари Захарияни Оқ Уй матбуот котиби этиб тайинлаган эди.
16:19 / 17.10.2026

														
														Туркияда 15 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланади

Туркияда 15 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланади

15 ёшдан 18 ёшгача бўлган ўсмирларга қўшимча чекловлар билан ижтимоий тармоқлардан фойдаланишга рухсат берилади.
17:20 / 10.10.2026

														
														Трамп яна Нобель қуруқ қолди. Мукофот африкалик аёлга насиб этди.

Трамп яна Нобель қуруқ қолди. Мукофот африкалик аёлга насиб этди.

Юрист, Руанда бўйича Халқаро жиноий трибуналнинг собиқ раиси, 2008-2014 йилларда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комисса…
16:30 / 09.10.2026

														
														АҚШда 13 ҳарбийни отиб ўлдирган шахс 3 декабрь куни қатл қилинади

АҚШда 13 ҳарбийни отиб ўлдирган шахс 3 декабрь куни қатл қилинади

Пентагон маълум қилишича, АҚШ армияси 2009 йилда Форт-Худ ҳарбий базасида 13 нафар ҳарбийни отиб ўлдирган шахсга нисбатан ам…
11:19 / 09.10.2026

Бу ҳам қизиқ

Самарқандда ишга жойлаштиришни ваъда қилган мактаб директори ушланди

Самарқандда ишга жойлаштиришни ваъда қилган мактаб директори ушланди

Самарқанд шаҳрида умумий ўрта таълим мактаби директори фуқарони ўқитувчи лавозимига ишга жойлаштириш эвазига 400 АҚШ доллари…
14:50 / 09.11.2026
Жарима 60 кун ичида тўланмаса, автомобиль жарима майдончасига олиб кетилиши мумкин

Жарима 60 кун ичида тўланмаса, автомобиль жарима майдончасига олиб кетилиши мумкин

Ўзбекистонда йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун белгиланган жарима 60 кун ичида тўланмаса, ҳайдовчининг транспорт восит…
10:01 / 10.11.2026
Тошкентдаги III Ўзбекистон – Россия медиа форумида ҳамкорликнинг тўрт устувор йўналиши белгиланди

Тошкентдаги III Ўзбекистон – Россия медиа форумида ҳамкорликнинг тўрт устувор йўналиши белгиланди

Тошкент шаҳридаги “Hilton Tashkent City” меҳмонхонасида ўтказилган III Ўзбекистон – Россия медиа форумида икки мамлакат ўрта…
15:41 / 09.11.2026
Қаршидаги оилавий ресторанда ёнғин содир бўлди

Қаршидаги оилавий ресторанда ёнғин содир бўлди

10 ноябрь куни Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳридаги оилавий ресторанда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазият…
09:48 / 10.11.2026
“NURA Electric” корхонасида 100 га яқин муҳандис ўз ишланмаларини амалиётга татбиқ этмоқда

“NURA Electric” корхонасида 100 га яқин муҳандис ўз ишланмаларини амалиётга татбиқ этмоқда

“NURA Electric” корхонасида муҳандислик ишланмалари ва дуал таълим тизимини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ко…
13:31 / 09.11.2026
Польшада шаҳар марказида отишма содир бўлди

Польшада шаҳар марказида отишма содир бўлди

7 ноябрь куни Польшадаги Краков шаҳрининг Бош бозор майдонида отишма содир бўлди.
10:38 / 08.11.2026
Ўзбекистонда электротехника соҳасида 11,6 миллиард долларлик лойиҳалар амалга оширилади

Ўзбекистонда электротехника соҳасида 11,6 миллиард долларлик лойиҳалар амалга оширилади

Кейинги уч йил давомида Ўзбекистонда электротехника ва унга боғлиқ янги саноат йўналишларида умумий қиймати 11,6 миллиард до…
13:26 / 09.11.2026
Германияда XIII асрга оид қаср 1 еврога сотувга қўйилди

Германияда XIII асрга оид қаср 1 еврога сотувга қўйилди

Германиянинг Бад-Дюбен шаҳри маъмурияти инвесторларни жалб қилиш мақсадида XIII асрга оид Шнадитс қасрини атиги 1 еврога сот…
10:13 / 10.11.2026
Тошкентда III Ўзбекистон – Россия медиа форуми бошланди

Тошкентда III Ўзбекистон – Россия медиа форуми бошланди

Айни пайтда Тошкент шаҳридаги “Hilton” меҳмонхонасида III Ўзбекистон – Россия медиа форуми ўз ишини бошлади. Ўзбекистон ва Р…
10:50 / 09.11.2026
Ўзбекистонда бугун ёмғир ёғиши, айрим ҳудудларда момақалдироқ кузатилиши мумкин

Ўзбекистонда бугун ёмғир ёғиши, айрим ҳудудларда момақалдироқ кузатилиши мумкин

Бугун, 10 ноябрь куни Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлиб, республиканинг айрим ҳудудларида кучли ёмғир ёғиши ва момақал…
16:07 / 09.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!