“Иш ҳафтаси давомида Ўзбекистон ҳудуди Жанубий Қозоғистон устидаги юқори циклон билан боғлиқ бўлган салқин ва нам ҳаво массалари таъсири остида бўлади”, – деб хабар бермоқда “Ўзгидромет”.
15 сентябрь куни кечга томон, 16 сентябрь кечаси ва эрталаб Тошкент вилоятида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Фарғона водийси вилоятларида 16 сентябрь кечқурундан 19 сентябрь эрталабгача узилишлар билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда бутун иш ҳафтаси давомида танаффус билан ёмғир ёғиши кутилмоқда. 16 сентябрь куни айрим тоғли ҳудудларда ёмғир кучли ёғади. Баланд тоғларда ёмғир қорга айланиши эҳтимоли бор.
Ҳаво ҳарорати аста-секин пасаяди ва ҳафта ўртасига келиб 20-25 даражани ташкил этади. 19 сентябрдан салқин ҳаво массалари республика ҳудудидан чекина бошлайди ва ҳарорат 2-3 даражага кўтарилади.
Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.
Тошкентда 15 сентябрь кечқурун, 16 сентябрь кечаси ва эрталаб қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундузи ҳаво ҳарорати 15 сентябрда 27-29 даража бўлади, 16—18 сентябрда 20-25 даражагача пасаяди, 19 сентябрда 25-27 даража бўлади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!