Шу йилнинг 13 сентябрь куни Россиянинг Владивосток шаҳрида бир неча ёшлар ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларини калтаклади. Вазият юзасидан Ўзбекистоннинг Владивостокдаги бош консули Юсуф Қобулжанов изоҳ берди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда россиялик ўсмирлар мигрантларни дўппослаб, уларнинг устидан кулиб, ҳақорат қилганини кўриш мумкин. Ҳолатни улардан бири видеога олган.
Қобулжановнинг сўзларига кўра, ҳолат аниқланган заҳоти фуқаролар билан алоқа ўрнатилиб, ҳуқуқий ёрдам кўрсатилган. Шунингдек, Владивосток Ички ишлар бошқармасига расмий ариза ва Приморск ўлкаси прокуратурасига ушбу масала бўйича барча тегишли чораларни кўриш зарурлиги ҳақида ноталар юборилган.
“Мазкур воқеалар Ўзбекистоннинг Владивостокдаги Бош консулхонаси ва Россия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан алоҳида назоратга олинган”, – дейилади изоҳда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!