Исроил бош вазири бу ҳақда АҚШ давлат котиби Марко Рубио билан учрашувда айтиб ўтган.
“Биз турли давлатлар, жумладан Қатар бошчилигида Исроилни яккалашга бўлган уринишлар мавжудлигидан хабардормиз. Қатар ва Хитой томонидан молиялаштирилаётган ахборот блокадаси амалга оширилмоқда. Улар Ғарбда, шу жумладан АҚШда ҳам фаол ҳаракат қилмоқда”, — деган сиёсатчи.
Унинг сўзларига кўра, Қатар ва Хитой сунъий интеллект соҳасига улкан маблағлар сармоя қилмоқда ва шу орқали анъанавий оммавий ахборот воситаларидан кўра каттароқ таъсир кучига эга бўлмоқда. Бироқ оддий оммавий ахборот воситалари ҳам изоляцияга қўшилмоқда.
Нетаняхунинг таъкидлашича, бу изоляция бошқа соҳаларга ҳам тарқалиши ва Исроил иқтисодий жиҳатдан тўлиқ ўзини таъминлаш — автаркия режимини жорий этишга мажбур бўлиши мумкин.
“Шунингдек, Исроил мудофаа саноати учун ҳам таҳдидлар юзага келмоқда. Биз Европалик қурол ишлаб чиқарувчиларга боғлиқликни камайтириш учун ҳарбий саноат соҳасига сармояларни оширишда давом этамиз”, — дея қўшимча қилган Исроил бош вазири.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!