$
11971.64 UZS
-8.72
₽
146.33 UZS
0.71
€
13160.42 UZS
26.35
31° Кечаси 18°

Мирзиёев “Inno” инновацион ўқув-ишлаб чиқариш технопаркига борди

19:31 / 20.06.2024

Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтимизнинг Олмазор туманидаги “Inno” инновацион ўқув-ишлаб чиқариш технопаркида бўлди.

Ушбу технопарк уч йил олдин бунёд этилган. Бу ерда саноат соҳаларини ривожлантириш учун инновацион ғоя ва ихтиролар ишлаб чиқилади. Ёшларни замонавий касбларга ўргатиш мақсадида олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик йўлга қўйилган. Ҳар йили 15 минг нафарга яқин талаба ва ўқувчилар иштирокида семинар, амалий машғулотлар ташкил этилади.

Юртимизда бундай инновацион марказлар кўпайиб бормоқда. Саноат, энергетика ва ахборот технологиялари ривожланиб, янги-янги мажмуалар ишга туширилмоқда. Улар учун замонавий билим ва малакага эга муҳандис ва техниклар керак.

Шу ерда Тошкент давлат техника университети, Бухоро муҳандислик-технология институти, Тошкент давлат Транспорт университети, Фарғона политехника институти, Тошкент архитектура-қурилиш университети ва Тошкент ахборот технологиялари университети ҳузурида ташкил этилаётган олий муҳандислик мактаблари тақдимоти ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 2 февралдаги қарорида бу борада қатор вазифалар белгиланган. Хусусан, қарорга мувофиқ, муҳандислик-техника йўналишида кадрлар тайёрлайдиган олий таълим муассасалари ташкилий-бошқарув фаолияти такомиллаштирилмоқда. Амалдаги ўқув дастурларининг замонавий технологиялар ва иш берувчилар талабига мувофиқлиги ўрганилиб, тубдан ўзгартирилмоқда.

Давлат раҳбарига шулар ҳақда маълумот берилди.

Дастлабки босқичда 10 та олий таълим муассасаси ҳузурида олий муҳандислик мактаблари очилади. Мактабнинг кузатув кенгашига олимлар билан бирга ҳамкор корхоналар вакиллари аъзо бўлади.

Ушбу мактабларда икки йиллик амалий магистратура дастурлари йўлга қўйилиб, ишлаб чиқарувчилар буюртмаси асосида номзодлар саралаб олинади. Биринчи йил талабалар корхоналар буюртмаси асосида янги маҳсулотларни лойиҳалаштиради, илмий изланишлар ўтказади, бу борада чуқурлашган модуль дастурлар асосида ўқитилади. Иккинчи йил янги маҳсулотлар бўйича тажриба-конструкторлик намуналарини яратиш билан боғлиқ технологик жараёнларни корхоналарда синовдан ўтказади.

Президент олий таълим муассасаларидаги илмий изланишларнинг ҳаётийлиги ва самарадорлигига аҳамият берди. Таълим тизимига қаратилаётган эътибор илм-фан ютуқларида ўз ифодасини топиши кераклиги қайд этилди.

Давлатимиз раҳбари олимларнинг ихтиролари, илғор ишланмалар билан ҳам танишди. Жумладан, энергия тежамкор ускуналар, юклама ортиши сабаб трансформаторлар портлашидан ҳимояловчи совитиш тизими, нефть-газ соҳасида муҳим бўлган кимёвий реагентлар, бунёдкорлик, йўлсозликдаги замонавий ёндашувлар, сув иншоотлари учун муҳандислик лойиҳалари, ахборот технологияларига оид замонавий ихтиролар ҳақида маълумот берилди.

 



														
														Тошкент метросида йўловчилар оқими 20 фоизга ошди: янги поездлар харид қилинади

Тошкент метросида йўловчилар оқими 20 фоизга ошди: янги поездлар харид қилинади

Тошкент метрополитенида йўловчилар оқими ошгани сабабли вагон паркини кенгайтириш режалаштирилмоқда. 2026 йил сентабр–октабр…
11:50 / 20.11.2026

														
														Ўзбекистонда қарийб 30 минг педагог касбий сертификатлаш синовидан ўта олмади

Ўзбекистонда қарийб 30 минг педагог касбий сертификатлаш синовидан ўта олмади

2024–2026 йилларда Ўзбекистонда ўтказилган олтита касбий сертификатлаш синовида жами 47 936 нафар педагог иштирок этди. Улар…
11:33 / 20.11.2026

														
														Ўзбек тилидаги 6 миллиард сўздан иборат очиқ маълумотлар базаси яратилди

Ўзбек тилидаги 6 миллиард сўздан иборат очиқ маълумотлар базаси яратилди

Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан ўзбек тилидаги 6 миллиардга яқин сўзни ўз ичига олган йирик очиқ матнли маълумотла…
11:29 / 20.11.2026

														
														Ўзбекистонда 10 ойда коррупцияга алоқадор 1 565 нафар ходим ишдан бўшатилди

Ўзбекистонда 10 ойда коррупцияга алоқадор 1 565 нафар ходим ишдан бўшатилди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь-октабр ойларида коррупцияга алоқадор 1 565 нафар ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинд…
09:49 / 20.11.2026

														
														Ўзбекистонда муддатидан олдин пенсияга чиқиш учун онлайн ариза топшириш йўлга қўйилди

Ўзбекистонда муддатидан олдин пенсияга чиқиш учун онлайн ариза топшириш йўлга қўйилди

Ўзбекистонда корхона тугатилиши ёки штатлар қисқариши сабабли ишдан бўшатилган фуқаролар учун муддатидан олдин пенсияга чиқи…
09:43 / 20.11.2026

														
														Уч вилоятда 3,1 килограммдан ортиқ наркотик модда мусодара қилинди

Уч вилоятда 3,1 килограммдан ортиқ наркотик модда мусодара қилинди

Самарқанд, Хоразм ва Қашқадарё вилоятларида ўтказилган тезкор тадбирларда жами 3,1 килограммдан ортиқ гиёҳвандлик воситалари…
09:27 / 20.11.2026

														
														Тошкентда Erasmus+ экспертларининг халқаро конференцияси ва илмий-таълим форуми бошланди

Тошкентда Erasmus+ экспертларининг халқаро конференцияси ва илмий-таълим форуми бошланди

19 ноябрь куни Тошкент давлат иқтисодиёт университетида олий таълимни ривожлантириш истиқболларига бағишланган Erasmus+ эксп…
17:52 / 19.11.2026

														
														Ўзбекистонда бугун ҳаво ўзгарувчан бўлади: айрим ҳудудларда ёмғир ва қор ёғиши мумкин

Ўзбекистонда бугун ҳаво ўзгарувчан бўлади: айрим ҳудудларда ёмғир ва қор ёғиши мумкин

Бугун, республиканинг аксарият ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлиши кутилмоқда. Айрим жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Тоғли…
17:51 / 19.11.2026

														
														Трамп: Эрон билан можарони тугатиш учун Россия ёки Хитой ёрдамига муҳтож эмасмиз

Трамп: Эрон билан можарони тугатиш учун Россия ёки Хитой ёрдамига муҳтож эмасмиз

АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон билан можарони ҳал қилиш ва урушни якунлаш учун Россия ёки Хитойдан ёрдам сўраш ниятида эм…
16:58 / 19.11.2026

														
														Ўзбекистонда банклар мижозларга нақд пул беришни узлуксиз таъминлаши шарт

Ўзбекистонда банклар мижозларга нақд пул беришни узлуксиз таъминлаши шарт

Ўзбекистонда аҳоли ва тадбиркорларнинг нақд пул олиш ҳуқуқини кафолатловчи янги тартиб жорий этилади. Унга кўра, банклар фуқ…
16:18 / 19.11.2026

Бу ҳам қизиқ

Уч вилоятда 3,1 килограммдан ортиқ наркотик модда мусодара қилинди

Уч вилоятда 3,1 килограммдан ортиқ наркотик модда мусодара қилинди

Самарқанд, Хоразм ва Қашқадарё вилоятларида ўтказилган тезкор тадбирларда жами 3,1 килограммдан ортиқ гиёҳвандлик воситалари…
09:27 / 20.11.2026
Тошкентда ичимлик суви аппаратларидаги пулларни ўғирлаган гуруҳ ушланди

Тошкентда ичимлик суви аппаратларидаги пулларни ўғирлаган гуруҳ ушланди

Тошкентнинг Учтепа ва Юнусобод туманларида кўчаларга ўрнатилган ичимлик суви аппаратларини бузиб, ичидаги пулларни ўғирлаган…
10:11 / 19.11.2026
Ўзбекистон иқтисодиёти 2017 йилдан буён уч баробар ўсди

Ўзбекистон иқтисодиёти 2017 йилдан буён уч баробар ўсди

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон – Туркия бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича юқори даражадаги кенгаш йиғилишида мамлакат и…
13:59 / 19.11.2026
Ўзбек тилидаги 6 миллиард сўздан иборат очиқ маълумотлар базаси яратилди

Ўзбек тилидаги 6 миллиард сўздан иборат очиқ маълумотлар базаси яратилди

Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан ўзбек тилидаги 6 миллиардга яқин сўзни ўз ичига олган йирик очиқ матнли маълумотла…
11:29 / 20.11.2026
Хитойда Си Сзинпиннинг Путин ва Трампга муносабати ОАВ эътиборини тортди

Хитойда Си Сзинпиннинг Путин ва Трампга муносабати ОАВ эътиборини тортди

Хитойда ўтказилаётган APEC саммити доирасида Хитой раиси Си Сзинпиннинг Россия президенти Владимир Путин ва АҚШ президенти Д…
09:28 / 19.11.2026
Ўзбекистонда инвесторларга 10 йилгача солиқ ва божхона имтиёзлари берилмоқда

Ўзбекистонда инвесторларга 10 йилгача солиқ ва божхона имтиёзлари берилмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон – Туркия бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича юқори даражадаги кенгаш йиғилишида мамлакатда…
14:56 / 19.11.2026
Ўзбекистонда қарийб 30 минг педагог касбий сертификатлаш синовидан ўта олмади

Ўзбекистонда қарийб 30 минг педагог касбий сертификатлаш синовидан ўта олмади

2024–2026 йилларда Ўзбекистонда ўтказилган олтита касбий сертификатлаш синовида жами 47 936 нафар педагог иштирок этди. Улар…
11:33 / 20.11.2026
Ўзбекистонда муддатидан олдин пенсияга чиқиш учун онлайн ариза топшириш йўлга қўйилди

Ўзбекистонда муддатидан олдин пенсияга чиқиш учун онлайн ариза топшириш йўлга қўйилди

Ўзбекистонда корхона тугатилиши ёки штатлар қисқариши сабабли ишдан бўшатилган фуқаролар учун муддатидан олдин пенсияга чиқи…
09:43 / 20.11.2026
Тошкентда маҳкум қамоқхонадан туриб наркосавдони бошқаргани аниқланди

Тошкентда маҳкум қамоқхонадан туриб наркосавдони бошқаргани аниқланди

Тошкентда жазони ижро этиш колониясида ўтириб, уяли телефон орқали онлайн наркодўкон фаолиятини бошқарган маҳкум ва унинг ше…
16:10 / 19.11.2026
Путин, Трамп ва Си Сзинпин APEC саммитининг ялпи мажлисида нутқ сўзлади

Путин, Трамп ва Си Сзинпин APEC саммитининг ялпи мажлисида нутқ сўзлади

Россия президенти Владимир Путин, АҚШ президенти Дональд Трамп ва Хитой раиси Си Сзинпин Хитойда бўлиб ўтаётган Осиё-Тинч ок…
09:24 / 19.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!