$
12591.57 UZS
91.56
153.82 UZS
1.86
14545.78 UZS
74.52
34° Кечаси 22°

Мирзиёев Европа Иттифоқининг Европа комиссияси вице-президенти билан учрашди

21:58 / 16.01.2024

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 16 январь куни Европа Иттифоқининг Европа комиссияси вице-президенти Маргаритис Схинас бошчилигидаги делегациясини қабул қилди.

Суҳбат аввалида Евроиттифоқнинг юқори мартабали вакили ЙИ ва Ўзбекистон ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги билан самимий қутлаб, давлатимиз раҳбарига Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляен ва Еврокенгаш раиси Шарл Мишелнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

ЙИ билан кўп қиррали шерикликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Кейинги йилларда ҳамкорлик сезиларли даражада фаоллашгани мамнуният билан қайд этилди. Европа кенгаши Президенти Шарл Мишелнинг Ўзбекистонга ташрифи, Марказий Осиё давлатлари ва Евроиттифоқ раҳбарларининг иккита учрашуви, ўзаро боғлиқлик бўйича Самарқанд конференцияси муваффақиятли ўтказилди.

ЙИ ва Марказий Осиё ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш бўйича қўшма “йўл харитаси” амалга оширилмоқда. “Марказий Осиё - ЙИ” биринчи саммитини Ўзбекистонда ташкил этиш ишлари олиб борилмоқда.

Январь ойи охирида Брюсселда икки минтақанинг транспорт-коммуникатсиявий ўзаро боғлиқлигини мустаҳкамлашга қаратилган йирик Инвесторлар форуми бўлиб ўтади.

Ўзбекистон ва ЙИ мамлакатлари ўртасидаги савдо жадал ўсиб бормоқда, ўтган йили унинг ҳажми 30 фоизга ошди.

Европанинг етакчи компаниялари иштирокида юқори технологик тармоқларда йирик инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда. EИнинг Ўзбекистон учун савдо преференциялари амал қилиш муддати узайтирилди.

Долзарб минтақавий масалалар, шу жумладан Афғонистонга гуманитар ёрдам кўрсатиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.


Бу ҳам қизиқ

Камчаткадаги зилзилада жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ — Бош консулхона

Камчаткадаги зилзилада жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ — Бош консулхона

Эслатиб ўтамиз, Камчатка соҳиллари яқинида 30 июлга ўтар кечаси магнитудаси турли ҳисоб-китобларга кўра 8,8 га етган зилзила…
15:40 / 30.07.2025
Шавкат Мирзиёев раислигида мева-сабзавот ва озиқ-овқат экспорти бўйича видеоселектор ўтказилди

Шавкат Мирзиёев раислигида мева-сабзавот ва озиқ-овқат экспорти бўйича видеоселектор ўтказилди

Озиқ-овқат экспортини кўпайтириш бўйича янги захира ва имкониятлар белгиланди
19:09 / 30.07.2025
Шавкат Мирзиёев Халқлар дўстлиги куни муносабати билан байрам табриги йўллади

Шавкат Мирзиёев Халқлар дўстлиги куни муносабати билан байрам табриги йўллади

“Юртимиздаги барча миллат ва конфессия вакиллари қонун талаблари асосида ҳимоя қилинади” – деди давлат раҳбари
19:47 / 29.07.2025
Иссиқхона хўжаликлари қўллаб-қувватланади

Иссиқхона хўжаликлари қўллаб-қувватланади

2028 йилга қадар иссиқхона ишчилари учун ижтимоий солиқ ставкаси 12 фоиздан 1 фоизга туширилади.
16:01 / 30.07.2025
Билимларни баҳолаш агентлиги абитуриентларга фанларни танлашда муҳим жиҳатларни эслатди

Билимларни баҳолаш агентлиги абитуриентларга фанларни танлашда муҳим жиҳатларни эслатди

“Танлов устуворлигини белгилашда эътиборли бўлинг” - дейилади агентлик берган хабарда
22:05 / 30.07.2025
Нидерландия Исроилнинг икки вазирини персона нон грата деб эълон қилди

Нидерландия Исроилнинг икки вазирини персона нон грата деб эълон қилди

Исроил томони бу воқеага ҳозирча муносабат билдирмаган
19:06 / 29.07.2025
Жамоатчилик фаоллари хабарига асосан навбатдаги гиёҳвандлик воситаларининг истеъмоли тўхтатилди

Жамоатчилик фаоллари хабарига асосан навбатдаги гиёҳвандлик воситаларининг истеъмоли тўхтатилди

Ҳолат Андижон вилоятидаги компьютер ўйинлари кўнгилочар марказида содир бўлган
21:23 / 29.07.2025
Бўстонлиқда шамол электр станцияси қурилиши бошланди

Бўстонлиқда шамол электр станцияси қурилиши бошланди

Лойиҳа хитойлик муҳандислар билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда
19:50 / 30.07.2025
ДХХ коррупцияга оид бир қатор ноқонуний ҳолатларни аниқлади

ДХХ коррупцияга оид бир қатор ноқонуний ҳолатларни аниқлади

Тошкент, Наманган ва Қашқадарёдаги ҳолатлар бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда
20:47 / 29.07.2025
“Ҳосилнинг 30 фоизи исроф бўлмоқда” – Шавкат Мирзиёев

“Ҳосилнинг 30 фоизи исроф бўлмоқда” – Шавкат Мирзиёев

Президент раислигида мева-сабзавот ва озиқ-овқат экспортини кўпайтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб…
15:05 / 30.07.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!