$
12254.27 UZS
-30.89
147.89 UZS
-0.73
14516.41 UZS
1.49
31° Кечаси 18°

Шавкат Мирзиёев Халқлар дўстлиги куни муносабати билан байрам табриги йўллади

19:47 / 29.07.2025

Қадрли ватандошлар!

Мамлакатимизда ягона ва аҳил оила бўлиб яшаб келаётган 130 дан зиёд миллат ва элатлар вакиллари бўлган сиз, азизларни, сизларнинг тимсолингизда кўпмиллатли бутун халқимизни 30 июль – Халқлар дўстлиги куни билан чин қалбимдан самимий муборакбод этиб, барчангизга ўзимнинг юксак ҳурматим ва эзгу тилакларимни изҳор этаман.

Ҳеч шубҳасиз, юртимиз заминида қадимги даврлардан буён давом этиб келаётган этник хилма-хиллик ноёб ижтимоий ҳодиса бўлиб, бугун – Янги Ўзбекистон шароитида янгича маъно-мазмун ва анъаналарга эга бўлиб бораётгани диққатга сазовордир.

Барчамиз учун азиз ва мўътабар бўлган Ватанимиз айнан шу асосда инсон қадри ва бахти улуғланадиган том маънодаги тинчлик, дўстлик ва меҳр-оқибат диёрига айланиб бормоқда, десам, ўйлайманки, сизлар ҳам бу фикрга қўшиласиз.

Муҳтарам дўстлар!

Мамлакатимиздаги тинчлик ва барқарорликнинг муҳим омили бўлган миллатлараро муносабатларни ривожлантиришни биз юртимизда демократик ҳуқуқий давлат ва эркин фуқаролик жамияти барпо этишнинг устувор йўналиши сифатида белгилаб олдик ва бу борада улкан ишларни амалга ошириб келмоқдамиз.

Аввало, соҳага доир давлат сиёсати тубдан такомиллаштирилиб, унинг ҳуқуқий ва институционал асослари мустаҳкамланди.

Энг муҳими, бу йўналишда давлат ва нодавлат ташкилотлари ўртасида самарали ҳамкорлик ўрнатилиб, уларнинг имкониятлари бирлаштирилиб, тизимли ва кенг миқёсда иш олиб борилмоқда.

Биргина мисол – мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган 157 та миллий-маданий марказ, 42 та дўстлик жамияти ва хориждаги 100 дан ортиқ ватандошлар жамоат бирлашмалари давлат ташкилотлари билан ҳамкорликда юртимизда дўстлик ва бағрикенглик муҳити, миллий ва умумбашарий қадриятлар уйғунлигини мустаҳкамлаш, чет эллар билан маданий-маърифий алоқалар, халқ дипломатиясини ҳар томонлама ривожлантириш бўйича кўплаб ижобий натижаларга эришмоқда.

Биз ўзининг ҳалол меҳнати, ватанпарварлик фазилатлари билан республикамизнинг ижтимоий-иқтисодий салоҳиятини оширишга беқиёс ҳисса қўшиб келаётган турли миллатга мансуб юртдошларимиз билан ҳақли равишда фахрланамиз. Улар давлат ва жамоат ташкилотларида турли масъул лавозимларда чин дилдан меҳнат қилишмоқда, фидокорона хизматлари учун Ватанимизнинг юксак мукофотларига сазовор бўлишмоқда. Уларнинг орасида депутат ва сенаторлар, таниқли ишлаб чиқариш вакиллари, тадбиркорлар, таълим, тиббиёт, илм-фан, маданият, адабиёт, санъат ва спорт намояндалари борлигини барчамиз яхши биламиз.

Ўз тақдири ва келажагини Ўзбекистон билан боғлаган бундай олийжаноб юртдошларимиз тарихий ватанлари билан мамлакатимиз ўртасида дўстлик ва ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашда ҳам алоҳида намуна кўрсатишмоқда.

Миллий-маданий марказларнинг барчамиз учун умумхалқ байрамларига, гўзал қадриятларга айланиб кетган Наврўз ва Мустақиллик тантаналари, бошқа оммавий тадбирларни ўтказишда доимо фаол иштирок этиб келишаётгани ҳам таҳсинга лойиқдир.

Барчамиз биргаликда нишонлаётган бугунги байрам – Халқлар дўстлиги куни ҳам халқимизнинг тинчлик, дўстлик ва эзгулик ғоялари мужассам бўлган бой маданияти, урф-одат ва анъаналарини яққол намойиш этиш учун яна бир катта имконият эканини таъкидлаш лозим.

Сўнгги йилларда қатъий сиёсий иродамиз билан минтақамиздаги қардош давлатлар билан дўстона алоқаларимиз янги босқичга кўтарилиб, дунё сиёсатида “Марказий Осиё руҳи” деган ибора ва воқелик пайдо бўлгани барчамизнинг умумий ютуғимиз, десак, тўғри бўлади. Бу ҳақда гапирганда, шу йил март ойида Ўзбекистон – Қирғизистон – Тожикистон чегаралари ўзаро туташган нуқтада “Дўстлик” стеласи ўрнатилгани ўртамиздаги яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатлари мустаҳкамланиб бораётганидан яна бир ёрқин далолатдир.

Ҳурматли юртдошлар!

Дунёнинг турли минтақаларида миллий ва диний асосда турли низолар давом этаётган ҳозирги ўта таҳликали шароитда  ягона Ўзбекистон ғояси асосида энг катта бойлигимиз – юртимиздаги осойишталик ва барқарорлик, ўзаро ҳурмат ва тотувлик муҳитини янада мустаҳкамлаш, ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятлар, билим-маърифат, касб-ҳунарлар эгаси этиб тарбиялаш, инклюзивлик тамойилларини чуқурлаштириш борасидаги ишларимизни келгусида ҳам изчил давом эттирамиз.

Ўзбекистон фуқароси эканидан фахрланадиган барча миллат ва конфессиялар вакиллари ҳамда хориждаги ватандошларимизнинг ҳуқуқ ва манфаатларини Конституция ва қонунларимиз талаблари асосида ҳамма жойда қатъий ҳимоя қилиш учун бор куч ва имкониятларимизни сафарбар этамиз.

Сиз, азизлар Ватанимизнинг иқтисодий ва ижтимоий қудратини ошириш, халқаро миқёсдаги обрў-эътиборини юксалтириш йўлида бундан буён ҳам фидокорона меҳнат қилиб, бутун куч-ғайратингиз, билим ва тажрибангиз, истеъдод ва маҳоратингизни, касбий ва инсоний салоҳиятингизни тўла намоён этасизлар, деб ишонаман.

Барчангизни бугунги шукуҳли байрам билан яна бир бор қизғин табриклайман.

Сизларга мустаҳкам соғлик, мамлакатимиз равнақи йўлидаги олийжаноб фаолиятингизда янги зафарлар, оилавий бахт, хонадонларингизга файзу барака тилайман.

Барчамиз учун ягона Ватан бўлган жонажон Ўзбекистонимиз доимо омон бўлсин, ҳамиша гуллаб-яшнасин!

Шавкат Мирзиёев,

Ўзбекистон Республикаси Президенти



														
														18 сентябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

18 сентябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

18 сентябрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, куннинг биринчи ярмида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шимоли-шарқдан секундига 3-…
15:28 / 17.09.2025

														
														Самарқандда оилавий корхона 2,1 млрд сўмлик “свет”ни ўмарди

Самарқандда оилавий корхона 2,1 млрд сўмлик “свет”ни ўмарди

Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра электр таъминоти корхонасига 2 миллиард 160 миллион сўмлик зар…
14:42 / 17.09.2025

														
														2026 йилда 32 та туман ва 328 та оғир маҳалла танланиб, уларни ривожлантириш бўйича дастур қабул қилинади

2026 йилда 32 та туман ва 328 та оғир маҳалла танланиб, уларни ривожлантириш бўйича дастур қабул қилинади

Шавкат Мирзиёев ҳудудларда инфратузилмани яхшилаш ва одамларга яшаш учун қулай шароит яратиш камбағалликни қисқартиришда муҳ…
13:11 / 17.09.2025

														
														“2030 йилга бориб, Ўзбекистонда мутлақ камбағалликка тўлиқ барҳам беришга барча имкониятимиз бор” – Шавкат Мирзиёев

“2030 йилга бориб, Ўзбекистонда мутлақ камбағалликка тўлиқ барҳам беришга барча имкониятимиз бор” – Шавкат Мирзиёев

Президент Наманган шаҳридаги “Камбағалликдан фаровонлик сари” халқаро форумида нутқ сўзламоқда.
12:54 / 17.09.2025

														
														Сурхондарёда ҳакамлик суди масъул ходими қўлга олинди

Сурхондарёда ҳакамлик суди масъул ходими қўлга олинди

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб…
12:40 / 17.09.2025

														
														Президент Наманган ва бухоролик икки нафар ўқитувчига машина совға қилди

Президент Наманган ва бухоролик икки нафар ўқитувчига машина совға қилди

Бу ҳақда мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
10:03 / 17.09.2025

														
														Ўзбекистонда зилзила содир бўлди

Ўзбекистонда зилзила содир бўлди

Бугун соат 09:14 да Навоий вилояти Конимех туманида 3,9 магнитудали зилзила содир бўлди.
09:28 / 17.09.2025

														
														17 сентябрь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

17 сентябрь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

“Ўзгидромет” 17 сентябрь, чоршанба куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
17:40 / 16.09.2025

														
														Болаларга нисбатан жинсий зўравонлик учун жавобгарлик кучайтирилиши мумкин

Болаларга нисбатан жинсий зўравонлик учун жавобгарлик кучайтирилиши мумкин

Олий Мажлис Сенатининг ялпи мажлисида вояга етмаганлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш доирасида “Ўзбекисто…
17:13 / 16.09.2025

														
														Россияда мушкул аҳволда қолган она ва унинг фарзанди Ўзбекистонга қайтарилди

Россияда мушкул аҳволда қолган она ва унинг фарзанди Ўзбекистонга қайтарилди

“Ўзбекистон Бош консулхонаси кўмагида Россиянинг Екатеринбург шаҳрида мушкул аҳволда қолган она ва унинг вояга етмаган фарза…
15:19 / 16.09.2025

Бу ҳам қизиқ

Бухорода ҳоким ёрдамчиси пора билан ушланди

Бухорода ҳоким ёрдамчиси пора билан ушланди

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлл…
12:49 / 16.09.2025
АҚШ ва Хитой ТикТокъни сотиш бўйича битимга эришди

АҚШ ва Хитой ТикТокъни сотиш бўйича битимга эришди

Bloomberg хабарига кўра, TikTok ижтимоий тармоғи Oracle, Andreessen Horowitz ва Silver Lake инвестиция компанияларига кирувч…
16:53 / 17.09.2025
Мубашшир Аҳмаднинг суди 18 сентябрга қолдирилди

Мубашшир Аҳмаднинг суди 18 сентябрга қолдирилди

Мубашшир Аҳмад бугунги суд мажлисида ҳар бир айблов моддаси бўйича сўралган саволларга жавоб берганлари айтилмоқда.
18:08 / 15.09.2025
Нетаняху Хитой ва Қатарни Исроилни изоляция қилишга уринишда айблади

Нетаняху Хитой ва Қатарни Исроилни изоляция қилишга уринишда айблади

Исроил бош вазири бу ҳақда АҚШ давлат котиби Марко Рубио билан учрашувда айтиб ўтган.
10:00 / 16.09.2025
Владивостокда бир гуруҳ россиялик ёшлар ўзбекистонликларни калтаклади

Владивостокда бир гуруҳ россиялик ёшлар ўзбекистонликларни калтаклади

“Мазкур воқеалар Ўзбекистоннинг Владивостокдаги Бош консулхонаси ва Россия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан алоҳ…
09:38 / 16.09.2025
16 сентябрь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

16 сентябрь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 16 сентябрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб тура…
18:14 / 15.09.2025
Самарқандда оилавий корхона 2,1 млрд сўмлик “свет”ни ўмарди

Самарқандда оилавий корхона 2,1 млрд сўмлик “свет”ни ўмарди

Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра электр таъминоти корхонасига 2 миллиард 160 миллион сўмлик зар…
14:42 / 17.09.2025
Ҳафта ўртасида ҳарорат 20 даражагача пасайиши кутилмоқда

Ҳафта ўртасида ҳарорат 20 даражагача пасайиши кутилмоқда

“Иш ҳафтаси давомида Ўзбекистон ҳудуди Жанубий Қозоғистон устидаги юқори циклон билан боғлиқ бўлган салқин ва нам ҳаво масса…
14:09 / 15.09.2025
Бугун Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташриф буюради

Бугун Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташриф буюради

Шунингдек, Президент “Камбағалликдан фаровонлик сари” III халқаро форумининг очилиш маросимида иштирок этади ва нутқ сўзлайд…
09:13 / 16.09.2025
“2030 йилга бориб, Ўзбекистонда мутлақ камбағалликка тўлиқ барҳам беришга барча имкониятимиз бор” – Шавкат Мирзиёев

“2030 йилга бориб, Ўзбекистонда мутлақ камбағалликка тўлиқ барҳам беришга барча имкониятимиз бор” – Шавкат Мирзиёев

Президент Наманган шаҳридаги “Камбағалликдан фаровонлик сари” халқаро форумида нутқ сўзламоқда.
12:54 / 17.09.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!