Маълум қилинишича, Саудиянинг бир неча ҳудудларида – шимоли-ғарбда ва мамлакат марказида, хусусан қумли саҳрода ҳам қор ёққан. Бу Арабистон яримороли учун камдан-кам кузатиладиган ҳолат ҳисобланади.
Маҳаллий ОАВ Ар-Риёд ва унинг атрофида қор ёғишини “камёб ҳодиса” деб атаган. “Ал Arabiya” телеканали эса бу воқеани “тарихий” дея баҳолаб, тахминан 30 йилдан бери бундай ҳолат қайд этилмаганини эслатган.
Шунингдек, мамлакатда ҳарорат пасайган, автомобиль йўллари музлаган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!