$
12502.99 UZS
-21.9
155.94 UZS
-0.6
14484.71 UZS
28.48
35° Кечаси 20°

Наманганда Президентга тақдим қилинган 13 млрд сўмлик лойиҳа 2 йилга етиб бормади

11:20 / 24.06.2022

2020 йилнинг 26 июн куни давлат раҳбарининг Наманган вилоятига ташрифи доирасида маҳаллий раҳбарлар Президент Шавкат Мирзиёевга қиймати 13 млрд сўм бўлган Чортоқ туманидаги Баланд адир даштликларида 36 гектар майдондаги ҳар бири 2 сотихли 1000 та иссиқхона лойиҳаси тақдим қилинган эди.

Мазкур лойиҳа “Golden Nuts Namangan” агро томорқа хизмати масъулияти чекланган жамият ҳамкорлигида амалга оширилган ва унга Бандликка кўмаклашиш жамғармаси ҳисобидан 6,7 миллиард сўм субсидия маблағлари ва тижорат банкларининг 6,3 миллард сўмлик имтиёзли кредити йўналтирилган.

Вилоят ҳокимлиги давлат раҳбарига мазкур тадбир маҳаллий аҳолини иш билан таъминлаш, камбағалликни тугатишни мақсад қилгани ҳақида маълумот берган ва унда 1000 та янги иш ўрни яратилиб, “темир дафтар”, “аёллар дафтари” ва “ёшлар дафтари”да турган фуқаролар ишга жойлаштирилганини айтган.

Маъмурият мазкур ташрифдан бир йил ўтиб, иссиқхоналарнинг қаровсиз қолиб кетаётгани ҳақида мақола чоп этган “Озодлик” нашрига раддия берар экан келгусидаши режалари ҳақида маълум қилган. Унда иссиқхоналардан ҳозирда (2021 йил июн ойи) помидор ва бодиринг экилиб, улар Россия экспорт қилинаётгани ва экспорт ҳажмини 1,5 млн долларни ташкил қилаётгани, келгусида бу рақамлар 5 млн долларгача етказиш режалаштирилганини билдирган.

Аммо...

Ҳисоб палатаси ҳудудларда, жумладан, Наманган вилоятида оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурига ажратилаётган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланиш юзасидан ўтказилган назорат тадбирлари бўйича хулосасини берди.

Унга кўра, айни пайтда ушбу дастурдаги муаммоли кредитлар бўйича Наманган вилояти биринчи ўринда бўлиб, 44 фоизни ташқил қилган.

Жумладан, Палата 2020 йилда камбағалликни тугатишнинг “чортоқча усули” дея осмонларга кўтариб мақталган Чортоқ тумани Баланд адир ҳудудида ташкил этилган 1 000 та 2 сотихлик иссиқхоналарнинг 95 фоизи ҳозирда яроқсиз ҳолга келиб, улардан фойдаланилмаслиги маълум қилинди.

Бундан ҳам ачинарлиси эса, 2022 йилнинг 7 июнидаги туман ҳокимининг тегишли фармойиши билан айнан шу “мўъжиза лойиҳа” учун яна Чортоқ туман маҳаллий бюджетига вилоят маҳаллий бюджетининг 2022 йил 1-чорагидаги даромадлар режасини ошириб бажарилган қисми ҳисобидан 200 миллион сўм маблағ ажратилган. 

Бу “ётиб қолгунча отиб қолиш”ми?!

Ҳайбаракаллачиликка қачон барҳам берилади?! Давлатнинг биринчи даражали шахсига чиройли “тўн кийдириб” тақдим қилиш, алалоқибат ишламайдиган миллиардлик лойиҳаларни ким назорат қилади? Халқ пуллари нега кимларнингдир наф бермайдиган “бизнес”ларига тиқилади?..

Саволлар кўп. Жавоблар эса, албатта, тегишли идоралар томонидан олиниши ва улардан сарфланган пулларнинг ҳисобини сўраши керак.


Бу ҳам қизиқ

Кўкдаладаги портлаш юзасидан расмий маълумот берилди

Кўкдаладаги портлаш юзасидан расмий маълумот берилди

“Ҳодиса оқибатида автоцистерна ҳайдовчиси енгил куйиш тан жароҳати олган”, – дейилади хабарда.
09:11 / 06.08.2025
Ўзбекистонликлар орасида электромобиль харид қилиш йилдан-йилга ортмоқда

Ўзбекистонликлар орасида электромобиль харид қилиш йилдан-йилга ортмоқда

Ҳозирга қадар қарийб 75000 электромобиллар рўйхатга олинган
22:08 / 06.08.2025
6 август куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

6 август куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Кечаси 20-22 даража илиқ, кундузи 35-37 даража иссиқ бўлади
21:59 / 05.08.2025
Ўзбекистон 6 ой давомида хорижга қарийб 30 млн долларлик тарвуз экспорт қилди

Ўзбекистон 6 ой давомида хорижга қарийб 30 млн долларлик тарвуз экспорт қилди

Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2025 йилнинг январь-июнь ойларида хорижга қиймати 2…
12:57 / 07.08.2025
Мирзо Улуғбек туманининг бир қисмида йўл ҳаракати вақтинча чекланади

Мирзо Улуғбек туманининг бир қисмида йўл ҳаракати вақтинча чекланади

Ҳайдовчиларга айланма йўллардан юриш тавсия этилди
20:52 / 06.08.2025
“Ватанга қайтариш” акцияси доирасида Туркиядан 18 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

“Ватанга қайтариш” акцияси доирасида Туркиядан 18 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

“Юртимиз дипломатлари Туркиянинг Мерсин вилоятидаги ватандошлар ҳолидан хабар олдилар”, – деб хабар қилмоқда “Дунё” ахборот …
14:16 / 07.08.2025
Ўзбекистоннинг дуккакли ўсимликлар бўйича экспорти анча пастлади

Ўзбекистоннинг дуккакли ўсимликлар бўйича экспорти анча пастлади

2024 йил билан солиштирганда, қарийб 4200 тонна камроқ маҳсулот экспорт бўлган
18:58 / 06.08.2025
Россиянинг Новосибирск шаҳрида қийин аҳволда қолган уч нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Россиянинг Новосибирск шаҳрида қийин аҳволда қолган уч нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

“Ўзбекистон Бош консулхонаси ва Миграция агентлиги ходимлари кўмагида Новосибирск шаҳрида мушкул аҳволда қолган уч нафар ўзб…
10:19 / 06.08.2025
Фуқаролар 6 ойда давлатга 64 млрд сўмлик “яшил” энергия сотди

Фуқаролар 6 ойда давлатга 64 млрд сўмлик “яшил” энергия сотди

Ўзбекистонда ярим йил ичида минглаб хонадонлар давлатга қиймати 64 миллиард сўмга яқин Қуёш энергияси етказиб берди.
11:46 / 06.08.2025
ДХХ рейдларида Самарқанд ва Қашқадарёда фирибгарлар қўлга олинди

ДХХ рейдларида Самарқанд ва Қашқадарёда фирибгарлар қўлга олинди

Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
09:11 / 07.08.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!