Навоий аэропорти чегара-божхона постининг халқаро “Cаrgo” юк терминали орқали олиб келинган 65 минг дона ов қуролининг ўқ-дорилари ҳамда унинг гилзалари тегишли рухсатнома ва лицензияси асосида божхона кўригидан ўтказилган.
Божхона ходимининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган, тегишли юридик ҳужжатларда кўрсатилмаган 1000 дона ортиқча ов қуролининг ўқ-дорилари борлиги аниқланган. Ўтказилган кўрик давомида ов қуролларига тегишли ўқ-дориларининг ноқонуний равишда мамлакат ҳудудига олиб кирилишига чек қўйилди.
Ушбу ўқ-дорилар божхона ходимлари томонидан тегишли ҳужжатлар асосида вақтинча сақловга олинган. Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!