$
12014.37 UZS
40.93
₽
146.19 UZS
1.66
€
13280.68 UZS
-1.46
31° Кечаси 18°

“Олий Мажлис Қонунчилик палатаси яқин кунларда бу масалани кўриб чиқади” – Мирзиёев

16:47 / 03.07.2022

Шавкат Мирзиёев 3 июл куни Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгесида депутатлар, фахрий ва фаоллар билан учрашув ўтказди.

“Мамлакатимиз Конституцияси ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Фавқулодда ҳолат тўғрисида”ги қонунига мувофиқ, фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни тиклаш мақсадида мен 2022 йил 3 июлдан 2 августга қадар “Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида фавқулодда ҳолат жорий этиш ҳақида”ги Фармонни имзоладим.

Ишончим комил, ушбу фармон ижросини таъминлаш давомида кўпмиллатли Қорақалпоғистон халқи мамлакатимиз равнақи ва фаровонлигининг пойдевори бўлган тинчлик ва барқарорлик, фуқаролар ўртасида ҳамжиҳатликни таъминлаш учун бирлашиб, барча куч ва имкониятларини сафарбар этади.

Яна бир бор таъкидлаб айтмоқчиман: “Ўзбекистон Республикаси Конститусиясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конститусиявий қонун лойиҳаси эълон қилинди ва умумхалқ муҳокамасидан ўтмоқда. У фақат Ўзбекистон халқининг таклиф ва фикрлари асосида ўзгартирилади ва такомилга етказилади.

Шундан сўнг мазкур лойиҳа Ўзбекистон Республикаси референдумига қўйилади ва фуқароларимиз эркин овоз бериш йўли билан ўз хоҳиш-иродасини ифода этадилар. Фақат шундан кейин Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритиладиган ўзгартиш ва қўшимчалар қонуний кучга эга бўлади.

Бундай ёндашув “Халқ – Конституциянинг бирдан-бир манбаи ва муаллифи”, деган принсипга тўла мос келади. Фақат шундагина ҳар бир ватандошимиз “Янги Ўзбекистон Конституцияси – бу менинг Конституциям”, деб ғурур билан айта олади.

Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича муҳокамалар жараёни давом этмоқда. Қорақалпоғистон аҳолиси томонидан билдирилаётган фикрларни ўрганиш асосида Жўқорғи Кенгес депутатлари, муҳтарам нуронийларимиз ҳамда Қорақалпоғистон фаоллари билан бўлиб ўтган учрашувда мен Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг Қорақалпоғистон Республикасининг ҳуқуқий мақомига оид 70, 71, 72, 74, 75-моддаларини амалдаги таҳрирда, ўзгартирмасдан қолдиришни таклиф этдим.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси яқин кунларда бу масалани кўриб чиқади”, дейди Шавкат Мирзиёев.


Бу ҳам қизиқ

Саида Мирзиёева Париж тинчлик форумида иштирок этди ва Эммануэль Макрон билан учрашди

Саида Мирзиёева Париж тинчлик форумида иштирок этди ва Эммануэль Макрон билан учрашди

Париж тинчлик форумида Ўзбекистон Президенти администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева болалар тақдири, Самарқандда илгари сур…
10:24 / 12.11.2026
Ўзбекистон халқаро инвестициявий арбитраж ишида ғалаба қозонди

Ўзбекистон халқаро инвестициявий арбитраж ишида ғалаба қозонди

2026 йил 26 октябрь куни Инвестициявий низоларни ҳал этиш бўйича халқаро марказ (ICSID) арбитраж трибунали Туркия фуқароси М…
09:39 / 14.11.2026
Польша Украина учун АҚШ қуролларини харид қилишни молиялаштирмайди

Польша Украина учун АҚШ қуролларини харид қилишни молиялаштирмайди

Польша Украина учун АҚШда ишлаб чиқарилган қурол-яроғ ва ҳарбий техникаларни харид қилишга ҳозирча маблағ ажратмайди. Бош ва…
10:17 / 14.11.2026
Женсен Хуанг атрофидаги можаро ва Nvidia акциялари қийматининг пасайиши ҳақида хабарлар тарқалди

Женсен Хуанг атрофидаги можаро ва Nvidia акциялари қийматининг пасайиши ҳақида хабарлар тарқалди

Nvidia компанияси асосчиси ва бош директори Женсен Хуанг атрофида шахсий ҳаёти ҳамда компания фаолиятига оид эҳтимолий хавфс…
10:13 / 14.11.2026
Тошкентда ўқув марказига босқин уюштирмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкентда ўқув марказига босқин уюштирмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкент шаҳридаги ўқув марказларидан бирида сақланаётган катта миқдордаги пул маблағларини босқинчилик йўли билан қўлга кири…
09:18 / 13.11.2026
Ўзбекистонда 6 ёшли болалар учун бир йиллик мактабга тайёрлов мажбурий этилади

Ўзбекистонда 6 ёшли болалар учун бир йиллик мактабга тайёрлов мажбурий этилади

Ўзбекистонда 2027 йилдан бошлаб 6 ёшли болаларни бир йиллик мажбурий мактабга тайёрлов билан тўлиқ қамраб олиш режалаштирилг…
15:31 / 12.11.2026
Россиянинг Узоқ Шарқида қийин аҳволга тушган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

Россиянинг Узоқ Шарқида қийин аҳволга тушган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

Россиянинг Узоқ Шарқ федерал округида вақтинчалик меҳнат фаолияти давомида оғир молиявий вазиятга тушиб қолган бир гуруҳ Ўзб…
09:51 / 14.11.2026
Ўзбекистонда 9 ойда 77 мингдан ортиқ шахс маъмурий қамоққа олинди

Ўзбекистонда 9 ойда 77 мингдан ортиқ шахс маъмурий қамоққа олинди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг дастлабки тўққиз ойида 420 мингдан ортиқ шахс маъмурий жавобгарликка тортилди. Улардан 77 309 нафа…
10:46 / 12.11.2026
Ўзбекистонда 15 ёшдан ошган аҳолининг 12 фоизи олий маълумотли

Ўзбекистонда 15 ёшдан ошган аҳолининг 12 фоизи олий маълумотли

Ўзбекистонда 15 ёш ва ундан катта аҳолининг 12 фоизи олий ва олий таълимдан кейинги маълумотга эга. Бу ҳақда 13 ноябрь куни …
16:38 / 13.11.2026
Ўзбекистонда ўт ўриш пулли бўладими? Расмий муносабат билдирилди

Ўзбекистонда ўт ўриш пулли бўладими? Расмий муносабат билдирилди

12 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда эндиликда ўт ўриш учун ҳам чипта сотиб олиш ва пул тўлаш кераклиги ҳақида х…
09:56 / 13.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!