$
12694.97 UZS
40.84
161.60 UZS
0.42
14878.50 UZS
60.51
37° Кечаси 24°

ОТМларга қабул квоталари тасдиқланди

10:08 / 16.06.2022

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ «2022/2023 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида»ги фармойиши қабул қилинди.

Унга кўра ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари умумий квотаси 121 395 нафар этиб белгиланди.

Бакалавриат – 110 707 нафар:

  • кундузги таълим шаклига – 77 477 нафар;
  • сиртқи таълим шаклига – 26 095 нафар нафар;
  • кечки таълим шаклига – 3 725 нафар;
  • масофавий таълим шаклига – 3 410 нафар;

Магистратура – 10 688 нафар.

Шунингдек, молиявий мустақиллик берилган 36 та давлат олий таълим муассасалари тўлов-контракт бўйича яна 50 мингдан ортиқ қабул параметрлари Кузатув кенгашлари қарори билан тасдиқланиши режалаштирилган. Натижада жорий ўқув йилида қабул параметрлари ўтган йилга нисбатан ошади.

2022/2023 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларига абитуриент сифатида рўйхатдан ўтиш жараёнлари 2022 йилнинг 20 июнидан 20 июлига қадар (жорий кун ҳам) бўлиб ўтади. Бунда онлайн рўйхатдан ўтиш:

Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали;

Давлат тест марказининг расмий веб-сайти орқали амалга оширилади.

Чет тили фанидан касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиладиган таълим йўналишларига онлайн рўйхатдан ўтиш 10 июлига қадар (10 июль куни ҳам) амалга оширилади.


Бу ҳам қизиқ

ДХХ томонидан Наманганда қалбаки доллар савдоси фош қилинди

ДХХ томонидан Наманганда қалбаки доллар савдоси фош қилинди

Ҳолат юзасидан қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 176-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ …
10:38 / 01.07.2025
2 июль куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

2 июль куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

2 июль куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кеч…
15:19 / 01.07.2025
Уй-жой савдосини нақд пулда олиб бориш чекланади

Уй-жой савдосини нақд пулда олиб бориш чекланади

Ўзбекистонда уй-жойларнинг савдосини нақд пулда амалга ошириш чекланади. Бу ҳақда жорий йилнинг 26 июнь куни Олий Мажлис Сен…
11:37 / 30.06.2025
Теҳрон уранни бойитиш ниятидан воз кечмаган

Теҳрон уранни бойитиш ниятидан воз кечмаган

Эрон уранни бойитиш ҳуқуқига эга ва бу фаолиятни тўхтатишни режалаштирмаяпти.
09:46 / 30.06.2025
UFC 317. Илия Топурия Чарлз Оливейрани биринчи раундда нокаутга учратди

UFC 317. Илия Топурия Чарлз Оливейрани биринчи раундда нокаутга учратди

Топурия енгил вазннинг янги чемпионига айланди.
10:06 / 29.06.2025
Андижонда аҳоли хонадонларидан бирида ёнғин содир бўлди

Андижонда аҳоли хонадонларидан бирида ёнғин содир бўлди

Ҳозирда ёнғин содир бўлиш омиллари ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
17:34 / 29.06.2025
Ўқишга кира олмаган мактаб битирувчиларини банд этиш бўйича дастур қабул қилинди

Ўқишга кира олмаган мактаб битирувчиларини банд этиш бўйича дастур қабул қилинди

Ўзбекистонда ўқишга кира олмаган мактаб битирувчилари ҳамда техникум ва олийгоҳларни тугатаётган талабаларни банд этиш бўйич…
14:43 / 30.06.2025
Ҳаж зиёратида 8 нафар ўзбекистонлик вафот этди

Ҳаж зиёратида 8 нафар ўзбекистонлик вафот этди

“Жорий йилдаги “Ҳаж-2025” мавсуми давомида Ўзбекистондан 15 мингдан зиёд ҳожиларнинг Ҳаж амалларини тартибли ва намунали адо…
12:17 / 01.07.2025
Украина дронлари Ижевскдаги корхонага ҳужум қилди

Украина дронлари Ижевскдаги корхонага ҳужум қилди

Маълумот учун, Ижевск Россия Федерациясидаги Удмуртия Республикасининг пойтахти ҳисобланади. Шаҳар машинасозлик ва қурол-яро…
14:42 / 01.07.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!