$
12437.15 UZS
62.6
153.34 UZS
0.21
14480.57 UZS
55.56
35° Кечаси 20°

Ўзбекистон делегацияси Халқаро атом энергияси агентлиги бош конференциясида иштирок этмоқда

10:05 / 27.09.2022

Кеча, 26 сентябрь куни, Венада Халқаро атом энергияси агентлиги (ХАЭА) йиллик Бош конференциясининг 66-сессияси иш бошлади.

Ушбу тадбирда ташкилотга аъзо 175 мамлакат қаторида Ўзбекистон Республикаси вакиллари ҳам иштирок этмоқда.

Ўзбекистон делегацияси Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги (ЎзАтом), фанлар академияси ва Саноат ҳавфсизлиги давлат қўмитаси вакилларидан таркиб топган.

Қайд этилишича, бош конференция агентликнинг асосий раҳбарлик органи ҳисобланади. Конференция якунида эса ХАЭА фаолиятининг энг асосий масалалари борасида тегишли қарорлар қабул қилинади. Бош конференция доирасида умумий музокаралар ўтказилади ва унда делегация раҳбарлари ўзларининг дастурий чиқишлари билан иштирок этади.

Бош конференция билан бир қаторда ХАЭА доимий равишда ядро технологиялари ва фанга боғлиқ бўлган илмий форумлар ўтказади ва уларнинг барчаси Вена халқаро марказида (ВХМ) бош конференция билан бир вақтда бўлиб ўтади.

Таъкидланишича, Ўзбекистон делегацияси ХАЭА конференциясининг 66-сессиясида ташкилот раҳбарлари, бошқа мамлакатлар делегациялари ва атом энергиясидан тинчлик йўлида фойдаланиш бўйича ҳамкорликни амалга ошириш масаласида масъул бўлган компаниялар билан музокаралар ўтказишни режалаштирган.


Бу ҳам қизиқ

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун ҚҚС енгиллаштирилади

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун ҚҚС енгиллаштирилади

Президент Шавкат Мирзиёев қишлоқ хўжалигида қўшилган қиймат занжирини яратиш чора-тадбирлари бўйича тақдимот билан танишди.
09:20 / 05.09.2025
Лионель Месси: “Бу ўйин терма жамоадаги сўнгги уй учрашувим эди”

Лионель Месси: “Бу ўйин терма жамоадаги сўнгги уй учрашувим эди”

Кеча тунда Венесуэлага қарши ўйиндан кейин аргентиналик юлдуз терма жамоадаги фаолияти якунига етаётганини таъкидлади
18:57 / 05.09.2025
Самарқанд ва Қорақалпоғистонда яроқсиз алкоголь маҳсулотларининг савдосини олди олинди

Самарқанд ва Қорақалпоғистонда яроқсиз алкоголь маҳсулотларининг савдосини олди олинди

Ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда
21:38 / 04.09.2025
Трамп: “Агар хавф туғдирса, Венесуэла самолётлари уриб туширилади”

Трамп: “Агар хавф туғдирса, Венесуэла самолётлари уриб туширилади”

АҚШ Мудофаа вазирлиги (Пентагон) Венесуэланинг иккита ҳарбий самолёти халқаро сувларда АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари кемаси яқин…
09:45 / 06.09.2025
Қирғизистондан олиб келинган наркотик моддалар бўйича жиноят иши очилди

Қирғизистондан олиб келинган наркотик моддалар бўйича жиноят иши очилди

Қирғизистондан наркотик моддалар олиб келиб, сотиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди.
12:10 / 05.09.2025
Россия Афғонистонга 20 тонна гуманитар ёрдам юборди

Россия Афғонистонга 20 тонна гуманитар ёрдам юборди

Ташаббус шахсан Владимир Путин кўрсатмаси ва ҳукумат топшириғи асосида амалга оширилмоқда.
09:35 / 05.09.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!