$
12014.37 UZS
40.93
₽
146.19 UZS
1.66
€
13280.68 UZS
-1.46
31° Кечаси 18°

Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб октябрь ойида қандай об-ҳаво кузатилади?

20:53 / 27.09.2023

"Ўзгидромет" хизмати жорий йилнинг октябрь ойида республика бўйлаб қандай об-ҳаво кузатилишини эълон қилди. Бу йилнинг октябрь ойи ҳам қуруқ ва бироз илиқ об-ҳаво билан бошланади. Ёмғирлар биринчи ўн кунликнинг охирида, шунингдек иккинчи ва учинчи ўн кунликларнинг айрим кунларида кутилмоқда.

Республика ҳудудининг катта қисмида сентябрь ойида ёмғир умуман ёғмади ёки бироз ёғиши кузатилди. Ҳаво ҳарорати 27-32° атрофида, жанубда айрим кунларда 35-39° гача бўлди.

Бу йилнинг октябрь ойи ҳам шундай қуруқ ва бироз илиқ об-ҳаво билан бошланади.

Ойнинг биринчи ҳафтасида асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Кечаси ва эрталаб ҳаво ҳарорати 11-16° атрофида бўлган салқинлик ҳис этилади. Кундуз кунлари қуёш нурлари ҳавони 23-28° гача, жанубда баъзи жойларда 30° гача иситади.

Кейинчалик ойнинг охиригача республика ҳудуди бўйича ҳарорат кечалари 10-15° илиқдан 3-8° илиқгача, кундуз кунлари 23-28° дан 13-18° гача ўзгариб туриши кутилмоқда. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ва Навоий вилоятининг шимолида ойнинг иккинчи ярмида кечаси ва эрталаб ҳавода кузги совуқ ва тупроқда 0-3° совуқгча кузатилиши мумкин. Бундай ҳарорат октябрь ойининг иқлимий меъёрига яқиндир.

Октябрь ойида ёмғирлар биринчи ўн кунликнинг охирида, шунингдек иккинчи ва учинчи ўн кунликларнинг айрим кунларида кутилмоқда.

Иқлимий меъёрларга кўра, Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик октябрь ойида 4 кундан 8 кунгача, республиканинг энг чекка жанубида 1 кундан 3 кунгача кузатилади. Ёғингарчилик асосан ёмғир кўринишида бўлади, аммо ҳавода кескин совуқ кузатилганда ёмғир қисқа муддатга қорга айланиши истисно қилинмайди.

Тунги ҳаво ҳароратининг ўртача кўп йиллик қиймати 6-11° илиқни ташкил этади, лекин кўпинча октябрда, айниқса ойнинг иккинчи ярмида биринчи кузги совуқлар кузатилади.

Октябрь ойида кундузги ҳарорат одатда 23-28° илиқдан 10-15° илиқгача ўзгариб туради.

Тошкент учун октябрь ойида минимал ҳарорат рекорди 11,2° совуқни ташкил этади, аммо бу жуда узоқ вақт олдин, ўтган асрнинг бошларида бўлган. Охирги 30 йил ичида Тошкентда минимал ҳарорат 1-2° совуқдан пастга тушмади.

Сўнгги 30 йил ичида Ўзбекистоннинг барча ҳудуди бўйича 2015 йилнинг октябрь ойи энг ёмғир кўп ёғган йил бўлди. Ушбу йилда Тошкентда октябрь ойида ёғингарчилик миқдори меъёридан 3,5 марта кўп бўлди.


Бу ҳам қизиқ

Деҳқонободда мактабга бориш учун сой кечадиган болалар учун кўприк қурилади

Деҳқонободда мактабга бориш учун сой кечадиган болалар учун кўприк қурилади

Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманидаги Жингил қишлоғида жойлашган 84-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари фойдаланиши учун 5…
09:42 / 14.11.2026
Тошкентда ўқув марказига босқинчилик қилмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкентда ўқув марказига босқинчилик қилмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкент шаҳридаги ўқув марказларидан бирида сақланаётган катта миқдордаги пул маблағларини босқинчилик йўли билан қўлга кири…
09:59 / 13.11.2026
Иссиқхона газларини энг кўп чиқарадиган давлатлар ва саноат тармоқлари маълум бўлди

Иссиқхона газларини энг кўп чиқарадиган давлатлар ва саноат тармоқлари маълум бўлди

2025 йилда дунё бўйича атмосферага 54,1 миллиард тонна иссиқхона гази чиқарилди. Бу 2024 йилга нисбатан 0,7 фоизга, 1990 йил…
09:45 / 13.11.2026
Ўзбекистонда дориларни ретсептсиз сотиш мезонлари ўзгартирилди

Ўзбекистонда дориларни ретсептсиз сотиш мезонлари ўзгартирилди

Ўзбекистонда дори воситаларини ретсептли ва ретсептсиз тоифаларга ажратиш тартибига ўзгартиришлар киритилди. Янги тартибга к…
14:24 / 14.11.2026
Ўзбекистонда нархлар статистикасини кузатиш учун “НархСтат” платформаси ишга туширилди

Ўзбекистонда нархлар статистикасини кузатиш учун “НархСтат” платформаси ишга туширилди

Ўзбекистонда нархлар статистикасини кузатиш учун “НархСтат” платформаси ишга туширилди
16:42 / 13.11.2026
Покистонда йўлбарс ҳужуми оқибатида 19 ёшли йигит ҳалок бўлди

Покистонда йўлбарс ҳужуми оқибатида 19 ёшли йигит ҳалок бўлди

Покистоннинг Лаҳор шаҳридаги фермада боқилаётган йўлбарс 19 ёшли ишчига ҳужум қилди. Оғир жароҳат олган йигит шифохонада ваф…
10:28 / 14.11.2026
Россиянинг Узоқ Шарқида қийин аҳволга тушган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

Россиянинг Узоқ Шарқида қийин аҳволга тушган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

Россиянинг Узоқ Шарқ федерал округида вақтинчалик меҳнат фаолияти давомида оғир молиявий вазиятга тушиб қолган бир гуруҳ Ўзб…
09:51 / 14.11.2026
"Demokrat.uz" раҳбари ва блогер 10 йилдан ортиқ муддатга қамалди

"Demokrat.uz" раҳбари ва блогер 10 йилдан ортиқ муддатга қамалди

"Demokrat.uz" раҳбари Фазлиддинхон Меҳмонов ва блогер Азиз Ғоипназаровга нисбатан суд ҳукми эълон қилинди. 11 ноябрь куни чи…
14:44 / 12.11.2026
Ўзбекистонда аҳолига ажратилган 1,1 тонна газни ноқонуний сотмоқчи бўлганлар ушланди

Ўзбекистонда аҳолига ажратилган 1,1 тонна газни ноқонуний сотмоқчи бўлганлар ушланди

Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида аҳолига ажратилган суюлтирилган газни тижорий нархда сотиш мақсадида ноқонуний сақлаш билан…
14:16 / 13.11.2026
Белгородда дрон ҳужуми оқибатида бир оиланинг уч аъзоси ҳалок бўлди

Белгородда дрон ҳужуми оқибатида бир оиланинг уч аъзоси ҳалок бўлди

Россиянинг Белгород вилояти Пролетарский посёлкасида дрон турар жойга ҳужум қилиши оқибатида бир оиланинг уч аъзоси — эркак,…
14:31 / 14.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!