$
12014.37 UZS
40.93
₽
146.19 UZS
1.66
€
13280.68 UZS
-1.46
31° Кечаси 18°

Ўзбекистон Марказий Осиёда ягона бўлган ферромолибден ишлаб чиқаришни йўлга қўйди

12:00 / 27.09.2023

Ўзбекистонда Марказий Осиёда ягона бўлган ферромолибден ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Бу ҳақда Олмалиқ кон-металлургия комбинати хабар берди.
 
Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг Нодир металлар ва қаттиқ қотишмалар илмий-ишлаб чиқариш бирлашмасида илк бор ферромолибден ишлаб чиқариш технологияси жорий этилди ва тўлиқ ишга туширилди.
 
 
Бунда ферромолибден маҳсулоти молибден ишлаб чиқаришда пайдо бўладиган молибден таркибли чиқиндиларни қайта ишлаш асосида олинмоқда.
 
Айтилишича, Илмий-ишлаб чиқариш бирлашмасида янги технология жорий этилиб, ферромолибденни кукун ҳолатида ишлаб чиқариш орқали унинг юқори сифатли бўлишига эришилди.
 
“Бунинг асосида ойига 2000 кг ферромолибден ишлаб чиқариш йўлга қўйилиб, 5500 кг ҳажмда Навоий кон-металлургия комбинатига етказиб берилди. Бугунги кунда ички ва ташқи бозорлар, жумладан Япония, Корея Республикаси, Германия, Хитой, Қозоғистон ва Қирғиз Республикаси бозорлари ўрганилмоқда”, – дейилади хабарда.
Қайд этилишича, Илмий-ишлаб чиқариш бирлашмасини 2030 йилга қадар ривожлантириш дастурига мувофиқ 2025 йилга келиб 170 млрд сўм қийматда ферромолибден маҳсулотини ишлаб чиқарилади.
 
Маълумот учун, ферромолибден 50-70% молибденни ўз ичига олган қотишма ҳисобланади. У зангламайдиган, иссиқликка чидамли, рангли металларнинг оғир қотишмалари, махсус турдаги пўлатларни ишлаб чиқаришда ишлатилади.
 
Қуйма темирга қўшилганда унинг кучини оширади. Ферромолибден қўшимчалари пўлатнинг хусусиятларини сезиларли даражада яхшилаб, нозик кристалли таркибнинг бир хиллиги, қизиб кетишга қаршилиги ва қаттиқлигини, шунингдек, металларнинг кислотага бардошлигини оширади.
 
Дунё тажрибасида ферромолибден қум асосига ўрнатилган эритиш мосламасида, куйган молибден концентратидан молибденни металл қайтарувчи восита билан аралашмада юклаш ва эритиш орқали металлотермик усул орқали олинади.

Бу ҳам қизиқ

Россиянинг Узоқ Шарқида қийин аҳволга тушган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

Россиянинг Узоқ Шарқида қийин аҳволга тушган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

Россиянинг Узоқ Шарқ федерал округида вақтинчалик меҳнат фаолияти давомида оғир молиявий вазиятга тушиб қолган бир гуруҳ Ўзб…
09:51 / 14.11.2026
Деҳқонободда мактабга бориш учун сой кечадиган болалар учун кўприк қурилади

Деҳқонободда мактабга бориш учун сой кечадиган болалар учун кўприк қурилади

Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманидаги Жингил қишлоғида жойлашган 84-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари фойдаланиши учун 5…
09:42 / 14.11.2026
Польша Украина учун АҚШ қуролларини харид қилишни молиялаштирмайди

Польша Украина учун АҚШ қуролларини харид қилишни молиялаштирмайди

Польша Украина учун АҚШда ишлаб чиқарилган қурол-яроғ ва ҳарбий техникаларни харид қилишга ҳозирча маблағ ажратмайди. Бош ва…
10:17 / 14.11.2026
Мозори Шарифда Алишер Навоий ёдгорлиги қурилиши якунланмоқда

Мозори Шарифда Алишер Навоий ёдгорлиги қурилиши якунланмоқда

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳрига ташриф бу…
15:30 / 13.11.2026
GWU президентининг маслаҳат кенгаши йиғилишида университетни ривожлантириш стратегияси муҳокама қилинди

GWU президентининг маслаҳат кенгаши йиғилишида университетни ривожлантириш стратегияси муҳокама қилинди

Жорж Вашингтон университети (GWU) президенти Эллен Гранберг ва университет Президентининг маслаҳат кенгаши аъзолари навбатда…
09:27 / 14.11.2026
Тошкентда ўқув марказига босқин уюштирмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкентда ўқув марказига босқин уюштирмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкент шаҳридаги ўқув марказларидан бирида сақланаётган катта миқдордаги пул маблағларини босқинчилик йўли билан қўлга кири…
09:18 / 13.11.2026
Ўзбекистонда 9 ойда 77 мингдан ортиқ шахс маъмурий қамоққа олинди

Ўзбекистонда 9 ойда 77 мингдан ортиқ шахс маъмурий қамоққа олинди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг дастлабки тўққиз ойида 420 мингдан ортиқ шахс маъмурий жавобгарликка тортилди. Улардан 77 309 нафа…
10:46 / 12.11.2026
Женсен Хуанг атрофидаги можаро ва Nvidia акциялари қийматининг пасайиши ҳақида хабарлар тарқалди

Женсен Хуанг атрофидаги можаро ва Nvidia акциялари қийматининг пасайиши ҳақида хабарлар тарқалди

Nvidia компанияси асосчиси ва бош директори Женсен Хуанг атрофида шахсий ҳаёти ҳамда компания фаолиятига оид эҳтимолий хавфс…
10:13 / 14.11.2026
Собиқ вазир иши: Венгрияда ўрмон ва омборлардан 19,5 млн доллар топилди.

Собиқ вазир иши: Венгрияда ўрмон ва омборлардан 19,5 млн доллар топилди.

Венгрияда собиқ бош вазир Виктор Орбан ҳукуматида ишлаган вазирга нисбатан коррупция иши бўйича ўтказилган тинтувларда ўрмон…
17:37 / 15.11.2026
Ўзбекистонда нархлар статистикасини кузатиш учун “НархСтат” платформаси ишга туширилди

Ўзбекистонда нархлар статистикасини кузатиш учун “НархСтат” платформаси ишга туширилди

Ўзбекистонда нархлар статистикасини кузатиш учун “НархСтат” платформаси ишга туширилди
16:42 / 13.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!