$
11772.95 UZS
-35.81
₽
141.14 UZS
-1.02
€
13224.55 UZS
-179.57
31° Кечаси 18°

Ўзбекистон олий ҳарбий таълим муассасаларида курсантлар қасамёд қабул қилди

10:01 / 25.09.2023

Кеча, 24 сентябр куни жорий йилда Мудофаа вазирлиги олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинган биринчи босқич курсантларининг тантанали “Ватанга қасамёд” тадбирлари бўлиб ўтди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти матбуот хизмати хабар берди.

Хусусан, эрта тонгдан Қуролли Кучлар академиясида мазкур олий ҳарбий таълим муассасаси ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Ҳарбий тиббиёт академиясига янги қабул қилинган курсантлар Ватанга қасамёд қабул қилди.

Тантанали тадбирда мудофаа вазирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари генерал-майор Ҳамдам Қаршиев, Мудофаа вазирлиги Жамоатчилик кенгаши аъзолари, ҳарбий хизматчилар, ота-оналар ва курсантлар иштирок этди. Сўзга чиққанлар курсантларни она Ватанни қўриқлаш каби шарафли касбни эгаллаш йўлидаги илк қадамлари билан қутлади.

Шунингдек, Чирчиқ олий танк қўмондонлик муҳандислик билим юртида курсантлар Ватанга қасамёд келтириш учун саф тортди. Маросимда мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари — Қуролли Кучлар бош штаби бошлиғи генерал-майор Шуҳрат Халмухамедов иштирок этди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон олий ҳарбий авиация билим юрти, Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институтида ҳам “Ватанга қасамёд” тантаналари юқори савияда ўтказилди.

Алоқа институтидаги маросимда кенг жамоатчилик вакиллари юртимизда ҳарбий хизматчилар учун яратилаётган шароитлар, уларнинг ижтимоий ҳимояси йўлидаги ислоҳотлар ҳақида гапирар экан, барчанинг ўқиш ва кейинги хизматларига муваффақиятлар тилади.

Курсантлар давлатимизнинг муқаддас рамзи бўлган байроқни ўпиб, буюк аждодларнинг пок руҳлари олдида, Ватани олдидаги бурчини ҳалол бажаришга бел боғлаб, виждони, ор-номус ва шаънини ўртага қўйиб, Ўзбекистон Республикасига, халқига ва Президентига бир умр содиқ бўлишга, ҳар қандай машаққатли синов ва қийинчиликларда ҳам эл-юртининг юксак ишончини оқлашга яқинлари ва кенг жамоатчилик гувоҳлигида тантанали равишда онт ичди.


Бу ҳам қизиқ

Қашқадарёда 3 ёшли қиз ўгай онаси томонидан урилиши оқибатида вафот этди

Қашқадарёда 3 ёшли қиз ўгай онаси томонидан урилиши оқибатида вафот этди

Қашқадарё вилоятининг Касби туманида 3 ёшли қиз ўгай онаси томонидан урилиши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда Болалар омбудсма…
15:00 / 03.10.2026
Атакама чўли кучли ёмғирдан сўнг гулларга бурканди

Атакама чўли кучли ёмғирдан сўнг гулларга бурканди

Дунёдаги энг қурғоқчил ҳудудлардан бири ҳисобланган Чилининг Атакама чўлида 2026 йил бошидаги кучли ёмғирлардан сўнг 200 дан…
10:53 / 03.10.2026
Вильнюс чиқинди инқирози: фавқулодда ҳолат эълон қилиниши мумкин

Вильнюс чиқинди инқирози: фавқулодда ҳолат эълон қилиниши мумкин

Литва пойтахти Вильнюс чиқиндиларни қайта ишлаш билан боғлиқ вазият кескинлашмоқда. Шаҳарда тўпланиб қолган чиқиндилар ҳажми…
12:19 / 04.10.2026
Flydubai капитанига ҳужум қилган иккинчи учувчи ҳақида янги маълумотлар пайдо бўлди

Flydubai капитанига ҳужум қилган иккинчи учувчи ҳақида янги маълумотлар пайдо бўлди

30 сентябрь куни Дубайдан Тель-Авив учаётган Flydubai самолётида капитанига ҳужум қилиб, бошқарувни эгаллашга уринган иккинч…
12:30 / 04.10.2026
Россия хориж фуқароларини Украинага бормасликка чақирди

Россия хориж фуқароларини Украинага бормасликка чақирди

Россия Ташқи ишлар вазирлиги хориж фуқаролари, жумладан, дипломатик миссиялар ходимларини Украинага бормаслик ва мамлакат ҳу…
12:12 / 04.10.2026
Москвадаги аэропорт ҳожатхонасидан аёл ва чақалоқ жасади топилди

Москвадаги аэропорт ҳожатхонасидан аёл ва чақалоқ жасади топилди

2-октабр куни Москва яқинидаги Шереметево аэропортининг учиб келиш зонасидаги ҳожатхонадан аёл ва янги туғилган чақалоқ жаса…
14:55 / 03.10.2026
Иркутскдаги хавфли юқумли касаллик ҳақидаги хабарларга расмий муносабат билдирилди

Иркутскдаги хавфли юқумли касаллик ҳақидаги хабарларга расмий муносабат билдирилди

Ижтимоий тармоқлар ва айрим ахборот манбаларида Россиянинг Иркутск вилоятида ўта хавфли юқумли касалликка гумон қилинган ҳол…
09:45 / 03.10.2026
Сирожиддин Адилов 4 йилга озодликдан маҳрум қилинди

Сирожиддин Адилов 4 йилга озодликдан маҳрум қилинди

Жиноят ишлари бўйича Мирзачўл туман судининг 2026 йил 5-октабрдаги ҳукмига кўра, «Сирожиддин медиа» МЧЖ раҳбари Адилов Сирож…
16:24 / 05.10.2026
Ўзбекистонда бугун ёғингарчиликсиз об-ҳаво кутилади

Ўзбекистонда бугун ёғингарчиликсиз об-ҳаво кутилади

6-октабр куни Ўзбекистон бўйлаб ўзгарувчан об-ҳаво кузатилади. Республика ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Кундузи ҳаво …
17:35 / 05.10.2026
Эрлинг Холанд соч турмаги тасвиридан фойдаланилгани учун авиакомпанияни судга берди

Эрлинг Холанд соч турмаги тасвиридан фойдаланилгани учун авиакомпанияни судга берди

«Манчестер Сити» ва Норвегия терма жамоаси ҳужумчиси Эрлинг Холанд Norwegian Air Shuttle авиакомпаниясини судга берди. Даъво…
12:02 / 05.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Энг кўп ўқилганлар

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!