Жорий йил 11 март куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири вазифасини вақтинча бажарувчи Бахтиёр Саидов Эронга жўнаб кетди. Ташриф давомида ушбу мамлакат расмийлари билан бир қанча масалалар муҳокама қилинди.
Жумладан, кеча, 12 март куни Саидов Эрон Ислом Республикаси президенти Иброҳим Раисий билан учрашув ўтказди.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Эрон раҳбарига Шавкат Мирзиёевнинг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказган.
“Ишончимиз комилки, ҳамкасбим, Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Абдуллаҳиён Жаноби Олийлари билан биргаликда ҳамкорлигимиз салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш бўйича барча зарур чораларни кўрамиз”, – дейди Бахтиёр Саидов.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!