$
12621.29 UZS
-103.87
158.44 UZS
-0.21
14596.52 UZS
88.57
35° Кечаси 21°

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири вазифаси топширилган Владимир Норов ким?

09:54 / 28.04.2022

Норов Владимир Имамович 1955 йил 31 августда Бухорода туғилган. Дипломат. 2022 йил 27 апрелдан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари, ўз навбатида, ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи.

2019 йил 1 январдан 2021 йил 31 декабрга қадар ШҲТ Бош котиби.

2017 йил 5 майдан 2018 йил 31 декабргача – Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг биринчи ўринбосари.

2006 йил 12 июлдан 2010 йил 1 ноябргача – Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири.

Олий маълумотли. 1976 йилда Бухоро педагогика институтининг Математика факультетини тугатган.

– 1976-1978 – Қуролли Кучлар хизматида.

– 1978-1982 – Бухоро вилояти ички ишлар бошқармаси жиноят-қидирув бўлими тезкор вакили, катта тезкор вакили.

– 1982-1983 – Бухоро шаҳар ички ишлар бўлими жиноят-қидирув бўлинмаси бошлиғи.

– 1983-1985 – Совет Иттифоқи ички ишлар вазирлиги академияси тингловчиси.

– 1985-1988 – Бухоро вилояти ички ишлар бошқармаси ички хавфсизлик бўлими бошлиғининг ўринбосари.

– 1988-1990 – Бухоро вилояти ички ишлар бошқармаси жиноят-қидирув бошқармаси бошлиғи.

– 1990-1993 – Бухоро вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари — жиноят-қидирув бошқармаси бошлиғи.

– 1993-1995 – Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг етакчи консултанти.

– 1995-1996 – Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари.

– 1996-1998 – Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлатлараро муносабатлар ва ташқи иқтисодий алоқалар бўйича давлат маслаҳатчиси.

– 1998-2003 – Ўзбекистоннинг Германиядаги, ўриндошлик асосида — Польша ва Швейцариядаги элчиси.

– 2003-2005 – Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари.

– 2005-2006 – Ўзбекистоннинг Белгиядаги элчиси.

– 2010-2013 – Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари.

– 2013-2017 – Ўзбекистоннинг Бенилюкс мамлакатларидаги элчиси.

– 2019 йил 1 январдан 2021 йил 31 декабргача Шанхай ҳамкорлик ташкилоти бош котиби.

– 2021-2022 – Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари.

Фавқулодда ва Мухтор Элчи дипломатик мартабасига эга. Инглиз, немис, рус тилларини билади.

Оилали, 3 та фарзанди бор.


Бу ҳам қизиқ

Ўтган 6 ой давомида қанча хорижликлар тижорий мақсадларда юртимизга ташриф буюрди?

Ўтган 6 ой давомида қанча хорижликлар тижорий мақсадларда юртимизга ташриф буюрди?

Статистика қўмитаси бу борада маълумотларни очиқлади
20:32 / 05.08.2025
Шавкат Мирзиёевга Туркманистоннинг олий ордени топширилди

Шавкат Мирзиёевга Туркманистоннинг олий ордени топширилди

Давлатимиз раҳбари Олий давлат мукофоти учун Халқ Маслаҳат Кенгаши раиси Гурбангули Бердимуҳамедов, Туркманистон Президенти …
14:20 / 05.08.2025
Июль ойида “свет” ва газдан ноқонуний фойдаланиш ортидан тизимга 96 млрд сўм зарар етказилган

Июль ойида “свет” ва газдан ноқонуний фойдаланиш ортидан тизимга 96 млрд сўм зарар етказилган

Қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилиб, тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органлар…
11:25 / 05.08.2025
2025 йилда Ўзбекистонга қанча чой импорт қилинган?

2025 йилда Ўзбекистонга қанча чой импорт қилинган?

Бу кўрсаткич бўйича Хитой яққол етакчи
22:44 / 05.08.2025
ОПЕК таркибига кирувчи давлатлар нефть қазиб олишни кўпайтиришга келишиб олди

ОПЕК таркибига кирувчи давлатлар нефть қазиб олишни кўпайтиришга келишиб олди

Келишувда суткасига 548 000 баррелгача нефть қазиб олиш кўзда тутилди
21:18 / 04.08.2025
Тошкентда Spark ёниб кетди

Тошкентда Spark ёниб кетди

Ҳозирда ёнғин сабаби аниқланмоқда.
15:11 / 05.08.2025
Самарқандда “Нуробод технопарки” махсус саноат зонаси ташкил этилади

Самарқандда “Нуробод технопарки” махсус саноат зонаси ташкил этилади

“Самарқанд вилоятида “Нуробод технопарки” махсус саноат зонасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қ…
10:30 / 05.08.2025
Аваза шаҳрида Шавкат Мирзиёев ва Сердар Бердимуҳаммедов ўзаро учрашув ўтказди

Аваза шаҳрида Шавкат Мирзиёев ва Сердар Бердимуҳаммедов ўзаро учрашув ўтказди

Ўзбекистон ва Туркманистон Президентлари стратегик шерикликни кенгайтириш муҳимлигини таъкидладилар
19:01 / 05.08.2025
Ўзбекистонга ўқиш мақсадида қайси давлат фуқаролари кўпроқ келяпти?

Ўзбекистонга ўқиш мақсадида қайси давлат фуқаролари кўпроқ келяпти?

Топ-10 таликдан 3 та қўшни давлат фуқаролари бор
19:48 / 04.08.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!