$
12014.37 UZS
40.93
₽
146.19 UZS
1.66
€
13280.68 UZS
-1.46
31° Кечаси 18°

Ўзбекистонда 1 майдан нималар ўзгаради?

11:25 / 26.04.2025

Электромобиллар учун утилизация йиғими

2025 йил 1 майдан бошлаб:

– ишлаб чиқарилган муддатидан бошлаб 3 йилдан ортиқ бўлмаган электромобиллар учун БҲМнинг 120 баравари (45 млн сўм); – ишлаб чиқарилган муддатидан бошлаб 3 йилдан ортиқ бўлган электромобиллар учун БҲМнинг 210 баравари (78 млн 750 минг сўм) этиб белгиланади. Яъни, фақатгина электромобиллар учун утилизация йиғими белгиланган: гибрид ва қолган транспорт воситалари бундан мустасно.

Мувофиқликни рўйхатга олиш осонлашади

Мувофиқлик декларациясини сертификатлаштириш органларида рўйхатдан ўтказиш тартиби бекор қилинади. Кўрсатилган санадан бошлаб декларацияни шакллантириш ва ҳисобга олиш Техник жиҳатдан тартибга солиш ахборот тизими орқали амалга оширилади.

Божсиз олиб киришнинг янгиланган меъёрлари

Жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёжлари учун нотижорат мақсадларда республикага олиб кириладиган товарларни божсиз олиб киришнинг қуйидаги меъёрлари белгиланади:

– ҳаво транспортида – 1 000 АҚШ доллари;

– темир йўл ва дарё транспортида – 500 АҚШ доллари;

– автомобиль (пиёда) ўтказиш пунктлари орқали – 300 АҚШ доллари;

– халқаро курьерлик жўнатмалари орқали – 200 АҚШ доллари;

халқаро почта жўнатмалари орқали – 100 АҚШ доллари.

Банкларга қўшимча ҳуқуқлар

Устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган банклар ва улар ҳузуридаги инвестиция компаниялари аукционда сотилмасдан қарздорликларни сўндириш эвазига банк балансига олинган мол-мулкларни ўзлари сотиш ҳуқуқига эга. Улар шунингдек бундай мол-мулкни кредит, бўлиб-бўлиб тўлаш ёки лизинг шартномалари орқали сотишлари мумкин.

Тадбиркорлар устидан шартномавий асослардаги давлат назорати

Тадбиркор ва қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш ҳудудий инспекциялари ўртасида шартнома тузилган бўлса, тадбиркорлик субъектларининг қурилиш объектларида қисқа муддатли давлат қурилиш назорати тадбирлари шартнома шартлари доирасида амалга оширилади ва “Ягона давлат назорати” ахборот тизимида рўйхатдан ўтказилмайди.

Давлат органлари кадрлар бўлимлари бошлиқларини аттестациядан ўтказиш

2025 йил 1 майдан бошлаб:

– республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг инсон ресурсларини бошқариш бўйича фаолиятини давлат фуқаролик хизмати соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи баҳолаб боради;

– республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлинмаларининг раҳбарлари ушбу қарор талаблари асосида давлат фуқаролик хизмати соҳасидаги махсус ваколатли давлат органида аттестациядан ўтадилар.

Фонограммадан фойдаланишни чеклаш чоралари

2025 йил 1 майдан бошлаб:

– Давлат бюджети ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан молиялаштириладиган барча концерт-томоша тадбирларида фонограммадан фойдаланиш босқичма-босқич чекланади;

– концерт-томоша тадбирлари рекламасида тегишинча “Жонли ижро”, “Фонограммадан фойдаланган ҳолда жонли овоз” ёки “Фонограммали концерт дастури” белгилари кўрсатилиши керак;

– ижодкорларни давлат мукофотларига тавсия этишда, биринчи навбатда, уларнинг жонли ижродаги маҳорати инобатга олинади.

Энергия истеъмоли учун компенсация чоралари

2027 йил 1 апрелга қадар “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали болалар нафақаси ва ёрдамини олувчи ҳамда Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларга, шунингдек, реестрларга киритилмаган (даромади ҳар бир оила аъзосига энг кам истеъмол харажатларининг 1,5 бараваридан ошмайдиган) кам таъминланган оилалар мезонларига тушувчи оилаларга:

– нархлар ўртасидаги фарқ ойига электр энергияси истеъмоли бўйича базавий меъёрдан 150 кВт/соат юқори бўлганда;

– табиий газ истеъмоли бўйича иситиш мавсумида ойига базавий меъёрдан 250 куб метргача, бошқа даврларда ойига базавий меъёрдан 150 куб метргача ортиқ фойдаланилган қисми учун базавий меъёр доирасидаги ҳамда базавий меъёрдан ошган нархлар ўртасидаги фарқ компенсация қилиб берилади.

Креатив парк резидентлари учун солиқ имтиёзлари

2031 йил 1 январгача креатив парк резидентларига қуйидаги солиқ имтиёзлари белгиланади:

– ижтимоий солиқни ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини 50 фоиз камайтирилган ставкада тўлаш;– резидентларни товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олган даромади миқдоридан қатъи назар айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар тоифасига киритиш. Бунда резидентлар ўз истагига биноан умумбелгиланган солиқ солиш тартибига ўтишлари мумкин.

Тадбиркорлик субъектларининг йириклашувини рағбатлантириш

Ўзини ўзи банд қилган шахслар якка тартибдаги тадбиркор ёки юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганда, давлат божи ундирилмайди.

Шунингдек, ўз фаолиятини тегишинча якка тартибдаги тадбиркор, микрофирма ёки кичик корхона тоифасигача йириклаштирган ўзини ўзи банд қилган шахслар ва тадбиркорлик субъектларига Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида 50 млн сўмгача, Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш комплекс дастури доирасида – 150 млн сўмгача гаровсиз кредитлар берилади.

Ўз фаолиятини тегишинча ўрта ёки йирик бизнес тоифасигача йириклаштирган тадбиркорлик субъектларига – бир йил давомида қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш (қайтариш) етти кун муддатда амалга оширилади.

“Ҳамроҳ” дастури доирасида грант ва кредитлари

“Ҳамроҳ” тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлаш дастури доирасида:

– аёлларга “яшил лойиҳалар” ва IT соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширишига, шунингдек камида 5 нафар аёлнинг тадбиркорлигини йўлга қўйишга кўмаклашган 1 минг нафар “устоз” тадбиркорларга 50 млн сўмгача грант ажратиш ташкил қилинади;

– ижобий кредит тарихига эга бўлган аёлларга 100 млн сўмгача гаровсиз кредит ажратилади;

– аёл-тадбиркорлар томонидан кредит ҳисобидан сотиб олинаётган асбоб-ускуналар етказиб берилгунга қадар “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ кафиллик тақдим этади.

Тадбиркорларда солиқ текшируви ўтказишнинг янги тартиби

“Солиқ хавфини аниқлаш, таҳлил қилиш ва баҳолаш” автоматлаштирилган дастури натижаларига асосан солиқ базасини яшириш (камайтириб кўрсатиш) ҳолатлари бўйича ўтказиладиган солиқ текширувларига текширувларнинг бошланиши ҳақида камида 10 иш куни олдин тадбиркорлик субъектини хабардор қилиш талаби татбиқ этилмайди.

“Тоза қўллар” дастури ишга туширилади

Барча соғлиқни сақлаш ва таълим муассасаларида қўл ювиш жойларини санитар-гигиеник воситалар билан таъминлаш ва санитар хоналарнинг техник ҳолатини яхшилашни назарда тутувчи “Тоза қўллар” дастури ишга туширилади.

Тошкент ва Нукус шаҳарлари, шунингдек, вилоят марказларида қуйидаги йўналишлар бўйича янги лойиҳаларни амалга ошириш тақиқланади:

– асбест ва цемент, шлам ва шлакларни ишлаб чиқариш;

– тери-ошловчилик, паррандачилик фабрикалари;

– юқори самарали чанг тутувчи ва газни тозаловчи иншоотлар билан жиҳозланмаган ҳар қандай турдаги кўмирни ёқиш;

– қора ва рангли металлургия, таркибида заҳарли аралашмалар, заҳарли кимёвий моддалар бўлган шиша заводлари;

– хавфлилик даражаси бўйича I ва II тоифага мансуб чиқиндиларни қайта ишлаш ва ёқиш корхоналари.

“Ҳалол” белгиси билан маркировка қилишнинг янги тартиби

Ислом мамлакатлари стандартлари ва метрология институти талабларига мувофиқ сертификатланган маҳсулотлар ва хизматларни “Ҳалол” белгиси билан маркировка қилишни бошлаш режалаштирилмоқда.

Солиқ органи ҳуқуқбузарларнинг банк операцияларини тўхтатиб туриши мумкин бўлади.

Тадбиркорлик субъекти солиқ қоидабузарликларини тан олганида, солиқ органи томонидан унинг банк ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тартиби жорий этилади.

Сув транспортидан фойдаланишнинг янги тартиби

Тезликни автоматик пасайтириш ускунаси билан жиҳозланган, GPS ускунаси ўрнатилган ҳамда миллий GPS мониторинг ва навигация тизимига уланган сув транспорти воситаларидан (ички ёнув двигателли) фойдаланишга рухсат этилади.



														
														Куз-қиш мавсумида табиий газ таъминоти: аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига устуворлик берилади

Куз-қиш мавсумида табиий газ таъминоти: аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига устуворлик берилади

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан 2026–2027 йиллар куз-қиш мавсумида аҳоли, ижтимоий соҳа объектлари ва стратегик …
16:45 / 14.11.2026

														
														Белгородда дрон ҳужуми оқибатида бир оиланинг уч аъзоси ҳалок бўлди

Белгородда дрон ҳужуми оқибатида бир оиланинг уч аъзоси ҳалок бўлди

Россиянинг Белгород вилояти Пролетарский посёлкасида дрон турар жойга ҳужум қилиши оқибатида бир оиланинг уч аъзоси — эркак,…
14:31 / 14.11.2026

														
														Ўзбекистонда дориларни ретсептсиз сотиш мезонлари ўзгартирилди

Ўзбекистонда дориларни ретсептсиз сотиш мезонлари ўзгартирилди

Ўзбекистонда дори воситаларини ретсептли ва ретсептсиз тоифаларга ажратиш тартибига ўзгартиришлар киритилди. Янги тартибга к…
14:24 / 14.11.2026

														
														Покистонда йўлбарс ҳужуми оқибатида 19 ёшли йигит ҳалок бўлди

Покистонда йўлбарс ҳужуми оқибатида 19 ёшли йигит ҳалок бўлди

Покистоннинг Лаҳор шаҳридаги фермада боқилаётган йўлбарс 19 ёшли ишчига ҳужум қилди. Оғир жароҳат олган йигит шифохонада ваф…
10:28 / 14.11.2026

														
														Польша Украина учун АҚШ қуролларини харид қилишни молиялаштирмайди

Польша Украина учун АҚШ қуролларини харид қилишни молиялаштирмайди

Польша Украина учун АҚШда ишлаб чиқарилган қурол-яроғ ва ҳарбий техникаларни харид қилишга ҳозирча маблағ ажратмайди. Бош ва…
10:17 / 14.11.2026

														
														Тошкентда қарийб 23 минг йўловчи йўл ҳақини тўламагани учун камида икки марта жаримага тортилди

Тошкентда қарийб 23 минг йўловчи йўл ҳақини тўламагани учун камида икки марта жаримага тортилди

Тошкент шаҳридаги автобусларда йўл ҳақини тўламасдан ҳаракатланган 22 929 нафар йўловчи камида икки марта маъмурий жавобгарл…
09:58 / 14.11.2026

														
														Тошкентда 15–16 ёшли қизлар ўртасида 7 та ҳомиладорлик ҳолати қайд этилди

Тошкентда 15–16 ёшли қизлар ўртасида 7 та ҳомиладорлик ҳолати қайд этилди

2026 йилнинг январь–сентабр ойларида Тошкент шаҳрида 15–16 ёшли қизлар ўртасида 7 та ҳомиладорлик ҳолати аниқланган. Бу ҳақд…
09:55 / 14.11.2026

														
														Россиянинг Узоқ Шарқида қийин аҳволга тушган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

Россиянинг Узоқ Шарқида қийин аҳволга тушган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

Россиянинг Узоқ Шарқ федерал округида вақтинчалик меҳнат фаолияти давомида оғир молиявий вазиятга тушиб қолган бир гуруҳ Ўзб…
09:51 / 14.11.2026

														
														АҚШда танкер билан тўқнашган круиз кемаси Миссисипи дарёсига чўкиб кетди

АҚШда танкер билан тўқнашган круиз кемаси Миссисипи дарёсига чўкиб кетди

2026 йил 13 ноябрь куни АҚШнинг Нью-Орлеан шаҳрида Миссисипи дарёсида танкер кемаси круиз кемаси билан тўқнашди. Ҳодиса оқиб…
09:48 / 14.11.2026

														
														Деҳқонободда мактабга бориш учун сой кечадиган болалар учун кўприк қурилади

Деҳқонободда мактабга бориш учун сой кечадиган болалар учун кўприк қурилади

Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманидаги Жингил қишлоғида жойлашган 84-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари фойдаланиши учун 5…
09:42 / 14.11.2026

Бу ҳам қизиқ

"Demokrat.uz" раҳбари ва блогер 10 йилдан ортиқ муддатга қамалди

"Demokrat.uz" раҳбари ва блогер 10 йилдан ортиқ муддатга қамалди

"Demokrat.uz" раҳбари Фазлиддинхон Меҳмонов ва блогер Азиз Ғоипназаровга нисбатан суд ҳукми эълон қилинди. 11 ноябрь куни чи…
14:44 / 12.11.2026
Ўзбекистон халқаро инвестициявий арбитраж ишида ғалаба қозонди

Ўзбекистон халқаро инвестициявий арбитраж ишида ғалаба қозонди

2026 йил 26 октябрь куни Инвестициявий низоларни ҳал этиш бўйича халқаро марказ (ICSID) арбитраж трибунали Туркия фуқароси М…
09:39 / 14.11.2026
Ўзбекистонда ўт ўриш пулли бўладими? Расмий муносабат билдирилди

Ўзбекистонда ўт ўриш пулли бўладими? Расмий муносабат билдирилди

12 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда эндиликда ўт ўриш учун ҳам чипта сотиб олиш ва пул тўлаш кераклиги ҳақида х…
09:56 / 13.11.2026
Тошкентда ўқув марказига босқинчилик қилмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкентда ўқув марказига босқинчилик қилмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкент шаҳридаги ўқув марказларидан бирида сақланаётган катта миқдордаги пул маблағларини босқинчилик йўли билан қўлга кири…
09:59 / 13.11.2026
Ўзбекистонда 15 ёшдан ошган аҳолининг 12 фоизи олий маълумотли

Ўзбекистонда 15 ёшдан ошган аҳолининг 12 фоизи олий маълумотли

Ўзбекистонда 15 ёш ва ундан катта аҳолининг 12 фоизи олий ва олий таълимдан кейинги маълумотга эга. Бу ҳақда 13 ноябрь куни …
16:38 / 13.11.2026
GWU президентининг маслаҳат кенгаши йиғилишида университетни ривожлантириш стратегияси муҳокама қилинди

GWU президентининг маслаҳат кенгаши йиғилишида университетни ривожлантириш стратегияси муҳокама қилинди

Жорж Вашингтон университети (GWU) президенти Эллен Гранберг ва университет Президентининг маслаҳат кенгаши аъзолари навбатда…
09:27 / 14.11.2026
АҚШда танкер билан тўқнашган круиз кемаси Миссисипи дарёсига чўкиб кетди

АҚШда танкер билан тўқнашган круиз кемаси Миссисипи дарёсига чўкиб кетди

2026 йил 13 ноябрь куни АҚШнинг Нью-Орлеан шаҳрида Миссисипи дарёсида танкер кемаси круиз кемаси билан тўқнашди. Ҳодиса оқиб…
09:48 / 14.11.2026
Деҳқонободда мактабга бориш учун сой кечадиган болалар учун кўприк қурилади

Деҳқонободда мактабга бориш учун сой кечадиган болалар учун кўприк қурилади

Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманидаги Жингил қишлоғида жойлашган 84-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари фойдаланиши учун 5…
09:42 / 14.11.2026
Тошкентда ўқув марказига босқин уюштирмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкентда ўқув марказига босқин уюштирмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкент шаҳридаги ўқув марказларидан бирида сақланаётган катта миқдордаги пул маблағларини босқинчилик йўли билан қўлга кири…
09:18 / 13.11.2026
Бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин

Бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин

13 ноябрь куни Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади. Республиканинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши, баъзи жойларда туман …
17:10 / 12.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!