$
12910.15 UZS
-14.77
159.78 UZS
-0.16
14660.77 UZS
40.1
27° Кечаси 17°

Ўзбекистонда берилган энг кўп ва энг кам миқдордаги пора қанча бўлгани айтилди

16:38 / 20.06.2022

Аксилкоррупция агентлиги таҳлилига кўра, жорий йилнинг ўтган 5 ойи давомида 17 та пора олиш жинояти содир этилган бўлиб, бу ўтган 2021 йилнинг 5 ойига нисбатан 40 тага кам.

Шунингдек, 2020 йилда 118 та оғир (ЖКнинг 210-моддаси 2-қисми), 13 та ўта оғир  (ЖКнинг 210-моддаси 3-қисми) даражадаги пора олиш жиноятлари, 2021 йилда эса 62 та оғир, 6 та ўта оғир даражадаги пора олиш жиноятлари содир этилган.

Кўриш мумкинки, 2021 йилда оғир даражадаги пора олиш жинояти 56 тага, ўта оғир даражадаги пора олиш жинояти 7 тага камайишига эришилган.

2021 йилда содир этилган пора олиш билан боғлиқ жиноятлар таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, ўтган йилда Республика бўйича 91 та пора олиш жиноятлари содир этилган бўлиб, уларнинг 49 таси биринчи даражали раҳбар, 8 таси раҳбар ўринбосари, 34 таси ижрочи ва техник ходим иштирокида бўлган (77 нафари эркак, 14 нафари аёл).

Соҳалар кесимида таҳлил қилинганда, 91 та пора олиш жиноятидан 20 таси ички ишлар (8 таси йўл ҳаракати хавфсизлиги), 12 таси мактабгача таълим, 10 таси ҳокимлик, 6 таси ҳарбий, 6 таси қишлоқ хўжалиги, 4 таси халқ таълими, 4 таси қурилиш, 3 таси коммунал хизмат (электр, газ, сув) ва 26 таси бошқа соҳалар ҳисобига тўғри келган.

2021 йилда содир этилган 91 та жиноят ишлари бўйича Жиноят кодексининг 210-моддаси, яъни пора олиш билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, 22 таси 210-модда биринчи қисми, 63 таси 210-модда 2-қисми, 6 таси 210-модда 3-қисми билан қўзғатилган.

Энг кўп пора миқдори 2 млн. АҚШ долларини (67 млн. сўм), энг кам пора миқдори 50 АҚШ доллари (150 минг сўм) ташкил этган бўлса, ўртача пора миқдори 37 819 АҚШ долларини ёки 3,92 млн. сўмни ташкил этган. 


Бу ҳам қизиқ

Бугун барча ходимлар 1 соат вақтли кетиши мумкин

Бугун барча ходимлар 1 соат вақтли кетиши мумкин

Эртага, 9 май — Хотира ва қадрлаш куни. Демак, бугун, 8 май куни барча ходимлар 1 соат вақтлироқ уйига кетишига қонуний ҳаққ…
09:34 / 08.05.2025
Шавкат Мирзиёев Россияга боради

Шавкат Мирзиёев Россияга боради

Ташриф дастурига мувофиқ, Ўзбекистон раҳбари Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган тантанали тадбирлар…
18:22 / 07.05.2025
Tashkent Tech номли янги техника университети ташкил этилади

Tashkent Tech номли янги техника университети ташкил этилади

Президент топшириғига биноан амалга оширилаётган лойиҳа ёшлар ўртасида техника таълими нуфузини оширишга қаратилган.
11:08 / 08.05.2025
Ўзбекистонда футбол ҳакамлари академияси очилди

Ўзбекистонда футбол ҳакамлари академияси очилди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси (УФА) ҳакамлар академиясини очди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар берди.
16:23 / 08.05.2025
Жанубий Кореянинг T’way Air компанияси Сеулдан Тошкентга парвозларни амалга оширади

Жанубий Кореянинг T’way Air компанияси Сеулдан Тошкентга парвозларни амалга оширади

Uzbekistan Airports маълумотларига кўра, биринчи рейс жорий йилнинг 23 майига режалаштирилган.
19:39 / 07.05.2025
Шавкат Мирзиёев: “Оилавий шифокорлар 1,5 минг доллар, ҳамширалар эса 600-800 доллар ойлик оладиган тизим қиламиз”

Шавкат Мирзиёев: “Оилавий шифокорлар 1,5 минг доллар, ҳамширалар эса 600-800 доллар ойлик оладиган тизим қиламиз”

Президент раислигида тиббиёт соҳаси бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
15:11 / 07.05.2025
Ўзбекистоннинг 8 та ҳудудида сел-сув тошқинлари юзага келиши мумкин

Ўзбекистоннинг 8 та ҳудудида сел-сув тошқинлари юзага келиши мумкин

Гидрометеорология хизмати агентлиги томонидан берилган маълумотга кўра, жорий йилнинг  8-11 май кунлари кутилаётган ёмғирлар…
18:52 / 07.05.2025
9 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

9 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ҳарорат кечаси 18-20 даража, кундузи 28-30 даража бўлади.
21:16 / 08.05.2025
Самарқандда портлаш оқибатида 2 киши ҳалок бўлди

Самарқандда портлаш оқибатида 2 киши ҳалок бўлди

2025 йил 7 май куни соат тахминан 15:06 ларда Каттақўрғон тумани, “Қуштепа” МФЙда жойлашган АЁҚШда портлаш юз берди. Бу ҳақд…
18:25 / 08.05.2025
Шавкат Мирзиёев Фридрих Мерсга табрик йўллади

Шавкат Мирзиёев Фридрих Мерсга табрик йўллади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Германия Федератив Республикаси Федерал Канцлери Фридрих Мерсни ушбу лаво…
20:08 / 07.05.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!