Президент топшириғига биноан амалга оширилаётган лойиҳа ёшлар ўртасида техника таълими нуфузини оширишга қаратилган. Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёеванинг таъкидлашича, университет халқаро стандартларга мос муҳандисларни тайёрлаш экотизимини яратади.
Таъкидланишича, Tashkent Tech Тошкент давлат техника университети негизида Boston Consulting Group кўмагида босқичма-босқич ишга туширилади. Ушбу лойиҳа жаҳоннинг илғор амалиётларини саноат ва инновацион ривожланишимиз эҳтиёжларига мослаштирган ҳолда интеграция қилиш имконини беради.
“Ташкент Tech шунчаки олий ўқув юрти эмас, балки Ўзбекистоннинг технологик суверенитети ва барқарор индустриал ўсишининг ҳаракатлантирувчи кучига айланади, деб ишонаман”, – дейди Саида Мирзиёева.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!