$
12141.38 UZS
15.28
160.26 UZS
1.15
14313.47 UZS
141.7
31° Кечаси 18°

Ўзбекистонда ипакчилик ва қоракўлчилик бўйича айрим солиқ имтиёзлари муддати узайтирилади

16:27 / 19.05.2022

Президентнинг 2022 йил 27 апрелдаги қарори билан ипакчилик ва қоракўлчилик соҳасига тақдим этилган айрим солиқ имтиёзлари муддатларини узайтириш белгиланди.

Хусусан, ипак қурти уруғи, тут кўчатлари ва пилла етиштириш, пиллани қайта ишлаш ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи юридик шахсларни мол-мулк ва ер солиғидан озод этиш имтиёзи 2023 йил 1 январдан 2026 йил 1 январга қадар узайтирилади.

Мазкур имтиёз 2018 йил 4 декабрдаги Президент қарори билан 2023 йил 1 январгача тақдим этилган эди.

Шунингдек, қоракўлчилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари учун ер солиғи ставкасини 2018 йилда белгиланган миқдорда сақлаб қолиш муддати 2026 йил 1 январгача узайтирилади.

Ушбу преференсия 2018 йил 14 мартдаги Президент қарори билан 2023 йил 1 январгача белгиланган эди.

Қарорда мазкур ўзгаришлардан келиб чиқиб Солиқ кодексига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар бўйича қонун лойиҳаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритиш белгиланган.


Бу ҳам қизиқ

Қирғизистонда қишлоқ номлари қирғиз тилига ўзгартирилади

Қирғизистонда қишлоқ номлари қирғиз тилига ўзгартирилади

Садыр Жапаров Қирғизистонда қишлоқ номларини ўзгартириш ташаббусини илгари сурди. Унга кўра, мамлакатдаги рус тилидаги аҳоли…
11:02 / 15.04.2026
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази “Энг йирик ислом цивилизацияси музейи” номинацияси бўйича расман Гиннеснинг рекор…
16:34 / 13.04.2026
13 апрель куни Ўзбекистонда ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.Ҳарорат кечаси 12-14 даража, кундузи 25-27 даража бўл

13 апрель куни Ўзбекистонда ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.Ҳарорат кечаси 12-14 даража, кундузи 25-27 даража бўл

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секу…
17:19 / 12.04.2026
Туркиянинг Хатай вилоятида “Бухоро” номли масжид қурилди

Туркиянинг Хатай вилоятида “Бухоро” номли масжид қурилди

Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.
10:04 / 13.04.2026
Ташиевнинг икки ўринбосари ҳибсга олинди

Ташиевнинг икки ўринбосари ҳибсга олинди

Қирғизистонда Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг собиқ ўринбосарлари — Тимур Шабданбеков ва Даниел Рисалиев ҳибсга олинга…
12:21 / 15.04.2026
Орбан Венгрия сайловларида мағлубиятга учради

Орбан Венгрия сайловларида мағлубиятга учради

Венгрия Бош вазири Виктор Орбан парламент сайловларининг дастлабки натижаларини ўз партияси учун оғриқли деб атади.
09:45 / 13.04.2026
“Яхши ният хайрихоҳликни, душманлик эса душманликни келтириб чиқаради”

“Яхши ният хайрихоҳликни, душманлик эса душманликни келтириб чиқаради”

Аббос Ароқчи Покистонда бўлиб ўтган музокаралар ҳақида гапирди.
09:22 / 13.04.2026
Ўтган йили қурилиш билан боғлиқ 2 миллион 600 мингдан зиёд аризанинг учдан бири рад этилган

Ўтган йили қурилиш билан боғлиқ 2 миллион 600 мингдан зиёд аризанинг учдан бири рад этилган

Аҳоли ва тадбиркорлар қурилиш қилиш учун аввал лойиҳалашга рухсат олишга, кейин архитектура режалаштириш топшириғи ишлаб чиқ…
17:30 / 14.04.2026
Сирдарёда судья пора билан ушланди

Сирдарёда судья пора билан ушланди

Бу ҳақда, Азиз Обидов ўзининг Telegram каналида хабар берди.
12:02 / 14.04.2026
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон маданият ва санъат ходимларига табрик йўллади

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон маданият ва санъат ходимларига табрик йўллади

“Аввало, сиз, азизларни, сизларнинг тимсолингизда бутун санъатсевар халқимизни 15 апрель – Маданият ва санъат ходимлари куни…
09:15 / 15.04.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!