$
11941.65 UZS
-81.81
₽
147.65 UZS
-1.79
€
13383.01 UZS
-78.46
31° Кечаси 18°

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон маданият ва санъат ходимларига табрик йўллади

09:15 / 15.04.2026

“Қадрли дўстлар!

Аввало, сиз, азизларни, сизларнинг тимсолингизда бутун санъатсевар халқимизни 15 апрель – Маданият ва санъат ходимлари куни билан чин қалбимдан муборакбод этаман.

Ушбу қутлуғ айёмда ўзининг бетакрор истеъдоди, билим  ва маҳорати билан эл-юртимизга сидқидилдан хизмат қилиб келаётган санъат усталари ва ёш ижрочиларга, барча соҳа ходимларига фидокорона меҳнати учун самимий миннатдорлик билдирамиз.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда барча соҳалар қатори маданият ва санъат тизимини замонавий талаблар асосида ривожлантириш бўйича ҳам кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Натижада соҳанинг моддий-техник базаси, кадрлар салоҳияти мустаҳкамланиб, ходимларнинг ижодий меҳнати муносиб рағбатлантирилмоқда.

Театр, кино, музей ва маданий тадбирлар, аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифати изчил яхшиланмоқда.

Замонавий бошқарув механизмлари жорий этилиб, давлат-хусусий шериклик асосида янги ижодий лойиҳалар, рақамли технологиялар ва илғор тажрибалар амалиётга татбиқ этилаётгани, маданий контент яратиш кўлами кенгайиб бораётгани маданият муассасалари фаолиятида самарадорлик ва жозибадорликни янада оширишга хизмат қилмоқда.

Кейинги йилларда юртимизда 2 та театр, 19 та маданият маркази, 16 та музей, 20 та мусиқа ва санъат мактаби ҳамда ушбу йўналишда 5 та олийгоҳ ташкил этилди, кўплаб муассасалар замонавий жиҳозлар билан таъминланди, 125 та тарихий-маданий мерос объектида асраш ва тиклаш бўйича зарур ишлар амалга оширилди.

Ўтган йили тасвирий ва амалий санъат соҳасини янада ривожлантириш бўйича алоҳида қарор қабул қилдик. Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Миллий музейи биноси қурилиши бошланди.

Жорий йилда эса Марказий кўргазмалар зали, Бадиий кўргазмалар дирекцияси фондининг биноси, Павел Бенков номидаги рассомлик мактабида қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилади, соҳа ходимларини қўллаб-қувватлаш бўйича зарур чоралар кўрилади.

Яна бир муҳим жараён – ўзбек маданий дипломатияси изчил ривожланмоқда. Нуфузли халқаро форумлар, танловлар, фестиваллар ҳамда маданият кунлари мунтазам ўтказиб келинмоқда. Хусусан, ўтган йили Самарқанд шаҳрида ЮНЕСКО Бош конференциясининг сессияси, Бухорода Биринчи халқаро замонавий санъат биенналеси, Нукусда Орол маданияти саммити, Хоразмда Туркий дунё маданият форуми, Тошкентда эса Марказий Осиё ва Озарбайжон маданият вазирларининг биринчи учрашуви юқори савияда ташкил этилди.

Энг муҳими, Ватанимизнинг санъат соҳасида халқаро жараёнлардаги иштироки кенгайиб, нуфузи ортиб бормоқда.

Ўзбекистонлик санъаткорларнинг Европадаги нуфузли маданият масканларидаги чиқишлар хорижлик санъат мухлисларида катта қизиқиш уйғотмоқда.  Бу ҳақда сўз юритганда, Австриянинг Залсбург шаҳридаги Grosses Festspielhaus саҳнасида Ўзбекистон Миллий балети гуруҳи томонидан «Лазги. Муҳаббат ва қалб рақси» балети намойиш этилганини таъкидлаш лозим.

Шу йил 9 апрелда яна бир йирик санъат маскани – Мусиквереин саҳнасида Соҳибқирон Амир Темур бобомизнинг 690 йиллик таваллуд санасига бағишланган мусиқали опера асарининг тақдимоти ўтказилди.

Миллий кино санъатимизни ривожлантириш, хусусан, “Тирик тарих” туркумида ғоявий ва бадиий юксак асарлар яратиш борасидаги ишлар дастлабки натижаларни бермоқда. Ўтган йили давлат буюртмаси асосида 123 та кинофильм тайёрланиб, томошабинлар эътиборига ҳавола этилди.

Ўтган йилнинг ўзида соҳада узоқ йиллардан буён меҳнат қилиб келаётган 35 нафар ходим уй-жой билан таъминланди. Маданият муассасалари ходимлари иш ҳақи ўртача 35 фоизга оширилди. Драматурглар учун Маҳмудхўжа Беҳбудий, ёш режиссёрлар учун Баҳодир Йўлдошев, ёш хонандалар учун Ботир Зокиров номидаги мукофотлар ҳамда маҳаллий ва хорижий ижодкорлар учун “Келажак мероси” халқаро мукофоти тақдим этиб келинмоқда.

Муҳтарам ватандошлар!

Бугунги кунда маданият ва санъат соҳасини маънавий тарбия воситаси ва креатив иқтисодиётнинг муҳим тармоғи сифатида ривожлантириш, ижодий индустрияни қўллаб-қувватлаш, маданий хизматлар бозорини тараққий эттириш, санъат маҳсулотлари экспортини кенгайтириш долзарб вазифа бўлиб қолмоқда. Янги ташкил этилаётган Креатив индустрия парки айни шу мақсадларга хизмат қилади. Биз бу борада катта марра олиб, 2030 йилгача креатив иқтисодиётнинг ялпи ички маҳсулотдаги улушини 5 фоизга етказамиз.

Албатта, бу улкан режа ва ташаббусларни амалга оширишда сиз, жонкуяр ва фидойи инсонларнинг ўрни беқиёсдир. Сизларнинг билимингиз, тажрибангиз ва ижодий салоҳиятингиз миллий маданиятимизни янги босқичга олиб чиқишига ишончим комил.

Биз бундан буён ҳам соҳани ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ижодий ва техник ходимлар меҳнатини муносиб қадрлашга устувор аҳамият қаратамиз.

Сизларни бугунги касб байрамингиз билан яна бир бор чин дилдан табриклаб, барчангизга мустаҳкам соғлиқ, бахт-саодат, янги ижодий ютуқлар, хонадонларингизга тинчлик ва файзу барака тилайман”, – деди Шавкат Мирзиёев.



														
														Бугун Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди

Бугун Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди

Бугун Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади. Республиканинг аксарият ҳудудларида ёғингарчилик кузатилмайди. Бу ҳақда Ўзги…
17:34 / 02.11.2026

														
														Тошкентдаги халқаро турнирга келган қозоғистонлик ёш футболчилар заҳарланди

Тошкентдаги халқаро турнирга келган қозоғистонлик ёш футболчилар заҳарланди

Тошкент шаҳрида ўтказилаётган «Do‘stlik Cup 2026» халқаро футбол фестивалида иштирок этиш учун келган қозоғистонлик ёш футбо…
17:24 / 02.11.2026

														
														Фуқароларни хорижга ишга жойлаштириш тизими хусусий секторга ўтказилади

Фуқароларни хорижга ишга жойлаштириш тизими хусусий секторга ўтказилади

Ўзбекистонда фуқароларни хорижга ишга жойлаштириш тизимини энг ишончли хусусий бандлик агентликларига тўлиқ ўтказиш режалашт…
15:03 / 02.11.2026

														
														Мирзиёев: “Ўзбекистон учун, ўзбеклар учун биров келиб ҳеч нарса қилиб бермайди”

Мирзиёев: “Ўзбекистон учун, ўзбеклар учун биров келиб ҳеч нарса қилиб бермайди”

Президент Шавкат Мирзиёев Италияда ишлаш учун тайёрланаётган ўзбекистонлик ҳамширалар билан учрашди. Улар келаси йил январь …
15:00 / 02.11.2026

														
														Ўзбекистонда 200 мингга яқин ёш хорижда ишлаш учун тил сертификатига эга

Ўзбекистонда 200 мингга яқин ёш хорижда ишлаш учун тил сертификатига эга

Президент Шавкат Мирзиёев хорижда юқори даромадли иш ўринларига эга бўлиш учун чет тилларини биладиган ёшларни касбга тайёрл…
14:54 / 02.11.2026

														
														Хориждаги иш ўринлари ҳақидаги маълумотлар ҳар бир маҳаллага етказилади

Хориждаги иш ўринлари ҳақидаги маълумотлар ҳар бир маҳаллага етказилади

Ўзбекистонда хорижда ишлаш истагидаги фуқаролар учун мавжуд бўш иш ўринлари, касбий талаблар ва тил билиш шартлари ҳақидаги …
12:58 / 02.11.2026

														
														Мирзиёев хориждаги ўзбекистонликлар муаммоларини ҳал қилиш учун янги тизим жорий этишни топширди

Мирзиёев хориждаги ўзбекистонликлар муаммоларини ҳал қилиш учун янги тизим жорий этишни топширди

Президент Шавкат Мирзиёев 2 ноябрь куни Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги «Интил» халқаро тил ва касбга ўқитиш марказида м…
12:51 / 02.11.2026

														
														Ўзбекистонда иккита йирик халқаро рекрутинг компанияси фаолияти йўлга қўйилади

Ўзбекистонда иккита йирик халқаро рекрутинг компанияси фаолияти йўлга қўйилади

Ўзбекистонда келаси йили иккита йирик халқаро рекрутинг компаниясининг фаолиятини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Улар мутаха…
12:42 / 02.11.2026

														
														Ўзбекистон ва АҚШ Сиэтлда сунъий интеллект бўйича ҳамкорлик меморандумини имзолади

Ўзбекистон ва АҚШ Сиэтлда сунъий интеллект бўйича ҳамкорлик меморандумини имзолади

30 октябрь куни АҚШнинг Вашингтон штатидаги Сиэтл шаҳрида Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида сунъий интеллект соҳасидаги ҳамкорлик и…
12:30 / 02.11.2026

														
														Ўзбекистонда йилига камида 30 минг нафар малакали мутахассис тайёрлаш режалаштирилмоқда

Ўзбекистонда йилига камида 30 минг нафар малакали мутахассис тайёрлаш режалаштирилмоқда

Ўзбекистонда ҳар йили камида 30 минг нафар меҳнат бозорида талаб юқори бўлган мутахассис тайёрлаш режалаштирилмоқда. Бунинг …
12:21 / 02.11.2026

Бу ҳам қизиқ

Ўзбекистонда мобил радарлар ҳақида огоҳлантирувчи белгилар мажбурияти бекор қилинди

Ўзбекистонда мобил радарлар ҳақида огоҳлантирувчи белгилар мажбурияти бекор қилинди

Ҳукумат қарорига мувофиқ, 2026 йил 30 октябрдан Ўзбекистон автомобиль йўлларида мобил радарлар жойлашган ҳудуд ҳақида ҳайдов…
11:19 / 02.11.2026
31 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

31 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

Республика бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди.
17:44 / 30.10.2026
Google Ўзбекистондаги ислоҳотларни Google Pay мисолида юқори баҳолади

Google Ўзбекистондаги ислоҳотларни Google Pay мисолида юқори баҳолади

Google’нинг ривожланаётган бозорлар бўйича давлат сиёсати вице-президенти Дорон Авни Ўзбекистонда шахсий маълумотларни ҳимоя…
09:27 / 31.10.2026
“Заковат-Гамбит” шахмат турнири ғолиблари тақдирланди

“Заковат-Гамбит” шахмат турнири ғолиблари тақдирланди

Мамлакатнинг интеллектуал салоҳияти нафақат истеъдод эгаларининг ютуқлари, балки ҳар бир инсоннинг қобилиятини юзага чиқариш…
14:29 / 31.10.2026
Мирзиёев хориждаги ўзбекистонликлар муаммоларини ҳал қилиш учун янги тизим жорий этишни топширди

Мирзиёев хориждаги ўзбекистонликлар муаммоларини ҳал қилиш учун янги тизим жорий этишни топширди

Президент Шавкат Мирзиёев 2 ноябрь куни Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги «Интил» халқаро тил ва касбга ўқитиш марказида м…
12:51 / 02.11.2026
Фуқароларни хорижга ишга жойлаштириш тизими хусусий секторга ўтказилади

Фуқароларни хорижга ишга жойлаштириш тизими хусусий секторга ўтказилади

Ўзбекистонда фуқароларни хорижга ишга жойлаштириш тизимини энг ишончли хусусий бандлик агентликларига тўлиқ ўтказиш режалашт…
15:03 / 02.11.2026
Мирзиёев: “Ўзбекистон учун, ўзбеклар учун биров келиб ҳеч нарса қилиб бермайди”

Мирзиёев: “Ўзбекистон учун, ўзбеклар учун биров келиб ҳеч нарса қилиб бермайди”

Президент Шавкат Мирзиёев Италияда ишлаш учун тайёрланаётган ўзбекистонлик ҳамширалар билан учрашди. Улар келаси йил январь …
15:00 / 02.11.2026
Европа ва бошқа давлатларда ўзбекистонликлар учун иш имкониятларидан фойдаланилмаётганини танқид қилди

Европа ва бошқа давлатларда ўзбекистонликлар учун иш имкониятларидан фойдаланилмаётганини танқид қилди

Европа Иттифоқи илк бор Марказий Осиёдан мутахассисларни жалб этиш масаласини миграция стратегиясига киритди. Президент Шавк…
11:54 / 02.11.2026
Наманган шаҳрида “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ “Энергосавдо” филиали бўлими бошлиғи ва устаси ушланди

Наманган шаҳрида “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ “Энергосавдо” филиали бўлими бошлиғи ва устаси ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган шаҳри бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “Ҳудудий эле…
22:50 / 30.10.2026
Ўзбекистонда иккита йирик халқаро рекрутинг компанияси фаолияти йўлга қўйилади

Ўзбекистонда иккита йирик халқаро рекрутинг компанияси фаолияти йўлга қўйилади

Ўзбекистонда келаси йили иккита йирик халқаро рекрутинг компаниясининг фаолиятини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Улар мутаха…
12:42 / 02.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!