$
12858.15 UZS
-58.95
159.71 UZS
-0.43
14505.28 UZS
44.59
31° Кечаси 18°

Ўзбекистонда IT ёки чет тилларини ўрганмоқчи бўлган ёшларга 7 млн 200 минг сўмгача субсидия берилади

19:54 / 08.06.2022

Ҳукумат қарори билан “Ёшлар дафтари”ни юритиш орқали ёшлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга қуйидаги ёрдам турлари кўрсатилади:

Моддий аҳволи оғир ёшларга бир марталик моддий ёрдам (БҲМнинг 4 бараваригача) берилади;

Ёшларни тадбиркорликка ва касб-ҳунарга ўқитиш учун сарфланган харажатларнинг 75 фоизигача қисми (бир ойгача БҲМнинг 4, бир ойдан икки ойгача БҲМнинг 8, икки ойдан ортиқ муддатли ўқув курслари учун БҲМнинг 12 бараваридан кўп бўлмаган қисми) қоплаб берилади;

Тадбиркор ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтган ёшларга фаолиятини амалга ошираётган нотурар жойнинг 12 ойгача ижара харажатларининг бир йилда 30 фоизи, бироқ БҲМнинг 25 бараваригача бўлган қисми қоплаб берилади;

Республикадаги профессионал таълим ташкилотларида ўқиётган, шунингдек, Ўзбекистондаги барча олий таълим ташкилотларида бакалавриатнинг кундузги, сиртқи ва кечки шаклида, магистратуранинг кундузги йўналишида таълим олаётган ўқувчи-талабаларга тўлов-контракт асосида ўқиш бўйича йиллик харажатларининг бир қисми қоплаб берилади;

Ёшларга таълим, маданият ва санъат, спорт, ахборот технологиялар соҳасига ва фанларни ўқитишга ихтисослашган нодавлат таълим ташкилотининг 3 ой муддатгача нотурар жой ижара харажатлари учун БҲМнинг 50 бараваригача миқдорда қоплаб берилади;

Никоҳи қайд этилганига 3 йилдан ошмаган ёшларга якка тартибдаги ўз хонадонида қўшимча уй-жой қуриш учун 33 млн сўмгача гаровсиз кредит ажратилади.

Низомга кўра, ёшларга қуйидаги миқдорларда субсидиялар ажратилади:

0,1 гектардан 1 гектаргача ер майдони ажратилган ёшларга уруғлик ва кўчатлар харид қилиш учун БҲМнинг 8 бараваригача;

Тадбиркорлик ёки ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган ёшларга асбоб-ускуна ёки меҳнат қуролларини харид қилиш учун БҲМнинг 40 бараваригача;

Ёшларга замонавий касбларни эгаллаши, ахборот технологияларни ўрганиши ва уларни хорижий тилларга ўқитиш бўйича 6 ойгача муддатли ўқув курслари учун ҳар ойда БҲМнинг 4 бараваригача;

Ёшларнинг илм-фан, спорт, санъат ва маданият йўналишларидаги 6 ойгача муддатли ўқув курслари учун ҳар ойда БҲМнинг 1 бараваригача;

Ёшларнинг илм-фан, спорт, санъат ва маданият йўналишларидаги олимпиада, танлов ва мусобақаларнинг маҳаллий босқичларида қатнашиш учун иштирокчиларнинг яшаш ва транспорт харажатларини қоплаш учун БҲМнинг 4 бараваригача ҳамда ушбу олимпиада, танлов ва мусобақаларнинг халқаро босқичларида қатнашиш харажатлари учун БҲМнинг 40 бараваригача;

“Ёшлар дафтари”га киритилган бемор ёшларга мамлакатда ёки хорижий давлатларда даволаниш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун БҲМнинг 50 бараваригача;

Ижтимоий ҳимояга муҳтож ёш оилаларга 12 ойгача турар жой учун ижара компенсацияси ҳар ойда БҲМнинг 3 бараваридан ошмаган миқдорда.


Бу ҳам қизиқ

Ўзбекистон 2025 йилда қурилиш материаллари экспортини 1,2 миллиард долларга етказишни режалаштирмоқда

Ўзбекистон 2025 йилда қурилиш материаллари экспортини 1,2 миллиард долларга етказишни режалаштирмоқда

Ўзбекистонда йил охиригача қурилиш материаллари экспортини 1,2 миллиард долларга етказиш режалаштирилган. Бу ҳақда Ўзбекисто…
19:44 / 19.05.2025
Жиззахда бозор яқинидаги чойхона ёниб кетди

Жиззахда бозор яқинидаги чойхона ёниб кетди

Жиззах вилояти, Жиззах шаҳар, “Халқабод” МФЙда жойлашган бозор яқинидаги чойхонада ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида ФВБга ха…
14:23 / 17.05.2025
18 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

18 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ҳарорат кечаси 18-20 даража, кундузи 28-30 даража бўлади.
03:26 / 18.05.2025
Трамп 1 млн нафар ғазоликни Ливияга кўчириш ниятида

Трамп 1 млн нафар ғазоликни Ливияга кўчириш ниятида

АҚШ президенти Доналд Трамп маъмурияти Ғазо секторидан 1 миллион фаластинликни Ливияга кўчириш режасини ишлаб чиқмоқда.
13:53 / 17.05.2025
АҚШда торнадо оқибатида 21 киши ҳалок бўлди

АҚШда торнадо оқибатида 21 киши ҳалок бўлди

Цент-Луис шаҳри расмийлари бу торнадони “тарихдаги энг даҳшатли бўронлардан бири” деб атади. Ноқулай об-ҳаво оқибатида тахми…
08:28 / 18.05.2025
Ўзбекистонлик боксчилар умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашди

Ўзбекистонлик боксчилар умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашди

Иккинчи ўрин 5 та олтин, 3 та кумуш, 10 та бронза билан мезбонларга насиб этди. Италия 3 та олтин, 3 та кумуш ва 1 та бронза…
20:18 / 17.05.2025
ОТМ талабалари учун ягона форма жорий қилиниши ҳақидаги хабар рад этилди

ОТМ талабалари учун ягона форма жорий қилиниши ҳақидаги хабар рад этилди

Ижтимоий тармоқларда гўёки барча университет ва институт талабалари учун ягона талаба формаси жорий этилиши мумкинлиги ҳақид…
09:53 / 18.05.2025
“Ўзгидромет” янги ҳафта бошида қандай об-ҳаво кузатилишини маълум қилди

“Ўзгидромет” янги ҳафта бошида қандай об-ҳаво кузатилишини маълум қилди

“Ўзгидромет” ҳафта бошида, 19—21 май кунлари қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди.
18:20 / 17.05.2025
Болалар учун мўлжалланган контентлар яратувчи юридик шахслар фойда солиғидан озод қилинади

Болалар учун мўлжалланган контентлар яратувчи юридик шахслар фойда солиғидан озод қилинади

“Болалар учун мўлжалланган миллий контентлар яратиш ва уларни оммалаштиришни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида” ги …
22:10 / 17.05.2025
Ўзбекистонда автомобиль йўлларининг умумий узунлиги 42 минг километрдан ошди

Ўзбекистонда автомобиль йўлларининг умумий узунлиги 42 минг километрдан ошди

2025 йил бошига кўра, Ўзбекистон Республикасида умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларининг умумий узунлиги 42,4 минг килом…
18:53 / 18.05.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Энг кўп ўқилганлар

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!