$
11783.47 UZS
-14.45
139.70 UZS
1.7
13688.86 UZS
-51
31° Кечаси 18°

Болалар учун мўлжалланган контентлар яратувчи юридик шахслар фойда солиғидан озод қилинади

22:10 / 17.05.2025

“Болалар учун мўлжалланган миллий контентлар яратиш ва уларни оммалаштиришни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Президент қарори қабул қилинди. 

Қарорга кўра, республикада болалар учун мўлжалланган миллий контентлар ишлаб чиқариш ҳамда уларни оммалаштиришнинг устувор йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан: болаларда соғлом турмуш тарзи кўникмаси, асраб-авайлаш, миллий қадриятларга ҳурмат ва она Ватанга садоқат ҳиссини тарбиялашга хизмат қилувчи контентлар яратиш; болалар учун хавфсиз ахборот муҳитини яратиш; ота-оналар ва болаларни интернет тармоғидаги ахборотларни тўғри баҳолашга ҳамда хавфли контентларни аниқлашга йўналтирувчи механизмларни ишлаб чиқиш.

Қарорга асосан, болалар учун мўлжалланган контентлар яратишдан олган даромади жами йиллик даромадининг камида 80 фоизини ташкил этган юридик шахслар 2025 йил 1 июлдан 2030 йил 1 январга қадар: фойда солиғи тўлашдан озод қилинади; ижтимоий солиқни 1 фоиз миқдорида тўлайди; юридик шахсларга болалар учун мўлжалланган контентлар яратиш билан боғлиқ бўлган харажатларини фойда солиғини ҳисоблашда чегириб ташлаш ҳуқуқи берилади.

Болалар учун мўлжалланган контентлар яратиш йўналишида юқори малакали кадрлар тайёрлаш мақсадида ҳар йили “Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан жаҳондаги етакчи олий таълим ташкилотларида бакалавриат дастурлари бўйича кадрлар тайёрлаш учун 5 та квота ажратилади.


Бу ҳам қизиқ

Навоий вилоятида 1,3 миллиард сўмлик бюджет маблағлари талон-торож қилингани аниқланди

Навоий вилоятида 1,3 миллиард сўмлик бюджет маблағлари талон-торож қилингани аниқланди

Навоий вилоятида 1,3 миллиард сўмлик бюджет маблағлари талон-торож қилингани аниқланди
10:35 / 12.09.2026
Остонада аёл 15-қаватдан тушиб, 2 ёшли бола бўлган аравачага қулаб тушди

Остонада аёл 15-қаватдан тушиб, 2 ёшли бола бўлган аравачага қулаб тушди

Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида фожиали ҳодиса юз берди. 27 ёшли аёл кўп қаватли уйнинг 15-қаватидан тушиб кетиб, пастда …
09:44 / 13.09.2026
Август дунё тарихидаги энг иссиқ ойлардан бири бўлди2026-yil avgust oyida Yer yuzida kuzatuvlar tarixidagi eng yuqori o‘rtacha haroratlardan biri qayd

Август дунё тарихидаги энг иссиқ ойлардан бири бўлди2026-yil avgust oyida Yer yuzida kuzatuvlar tarixidagi eng yuqori o‘rtacha haroratlardan biri qayd

2026 йил август ойида Ер юзида кузатувлар тарихидаги энг юқори ўртача ҳароратлардан бири қайд этилди. Европа Иттифоқининг Ко…
09:41 / 13.09.2026
Жиззахда йўловчи автобуси юк машинаси билан тўқнашди

Жиззахда йўловчи автобуси юк машинаси билан тўқнашди

Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида Тошкент–Термиз йўналишида ҳаракатланаётган йўловчи автобуси юк машинаси билан тўқн…
11:34 / 11.09.2026
Дунё футболида илк бор қора карточка жорий этилди: у ўйинни муддатидан олдин якунлаш учун қўлланади

Дунё футболида илк бор қора карточка жорий этилди: у ўйинни муддатидан олдин якунлаш учун қўлланади

Руминия футбол федерацияси (ФРФ) дунёда биринчи бўлиб қора карточкани жорий этди. Янги чора ёшлар футболи учрашувларида ота-…
12:05 / 12.09.2026
Олмазорда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича янги иш услуби натижа бермоқда

Олмазорда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича янги иш услуби натижа бермоқда

Президентимиз Олмазор туманида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича йўлга қўйилган янги иш услуби натижаларини ҳам таҳлил…
09:08 / 12.09.2026
Ишлайдиган оналарга фарзанди бир ёшга тўлгунча нафақа тўланади

Ишлайдиган оналарга фарзанди бир ёшга тўлгунча нафақа тўланади

Ўзбекистонда ишлайдиган оналарга фарзанди бир ёшга тўлгунига қадар Ижтимоий суғурта жамғармасидан нафақа тўланади.
16:54 / 12.09.2026
Франция ва Словакия Алишер Усмоновни ЕИ санкцияларидан чиқаришни сўрамоқда

Франция ва Словакия Алишер Усмоновни ЕИ санкцияларидан чиқаришни сўрамоқда

Франция Словакияга қўшилиб, келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган миллиардер Алишер Усмоновни Европа Иттифоқи санкциялар рўйхати…
12:29 / 12.09.2026
Тошкентда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари кўриб чиқилди

Тошкентда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари кўриб чиқилди

Йиғилишда Тошкент шаҳрини куз-қиш мавсумига тайёрлаш, коммунал ва энергетика инфратузилмасининг барқарор ишлашини таъминлаш …
09:04 / 12.09.2026
АҚШда сайлов олдидан мусулмонларга қарши риторика кучаймоқда.

АҚШда сайлов олдидан мусулмонларга қарши риторика кучаймоқда.

АҚШда жорий йилнинг ноябрь ойидаги оралиқ сайловлар яқинлашар экан, айниқса Республика партияси вакиллари томонидан мусулмон…
16:23 / 13.09.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!